Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:46

“Россия қулайди ва парчаланади”. Навальний судда сўнгги сўзини айтди


 Алексей Навальний Лефортово туман (Москва) судининг қамоқхонада ўтган сайёр мажлисида. 15 март, 2022
Алексей Навальний Лефортово туман (Москва) судининг қамоқхонада ўтган сайёр мажлисида. 15 март, 2022

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний Лефортово туман (Москва) судининг Владимир вилоятидаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида ўтган навбатдаги сайёр мажлисида сўнгги сўзини айтди.

Ҳукм 22 март куни ўқилади. Янги жиноят ишида мухолифатчи фирибгарлик ва судга беҳурматлик қилишда айбланмоқда. Давлат айбловчиси Навальнийни (аввал эълон қилинган ҳукмларни ҳисобга олган ҳолда) 13 йилга қаттиқ тартибли қамоқхонага жўнатишни сўраган.

“Медиазона” нашрининг ёзишича, Навальний ва унинг ҳимоячиси чиқиш қилган пайтда суд залидан трансляция узилиб қолган, шу боис журналистлар сиёсатчи ва унинг адвокатлари нималар дейишганини тўла-тўкис эшита олмаганлар.

Нашр кейинроқ Навальнийнинг сўнгги сўзи матнини эълон қилди.

Унда сиёсатчи ўзига қарши суд жараёнларини “мен ва ўртоқларим билан ҳукумат ўртасидаги мулоқот” деб атайди.

“Ушбу жараёнга келсак, унинг жуда катта бир хос жиҳати бўлди, у бурунги барча жараёнлардан кескин фарқ қилди. Жараён сифатида эмас, қамоқхонада ўтказилаётгани билан ҳам эмас... Фарқли жиҳати шу бўлдики, у ҳеч кимни қизиқтиргани йўқ. Уруш манзарасида бунақа нарсалар билан одамларнинг иши бўлмаслиги табиий”, деди Навальний.

Сиёсатчи фикрича, Россия қўшинларининг Украинага тажовузи оқибати “Россиянинг қулаши ва парчаланиши” бўлади. “Қулоққа қўрқинчли эшитилади. Лекин Россия-Украина уруши деган бирикма ҳам мана шунақа қўрқинчли”, дея таъкидлади мухолифатчи.

Унинг таъбирича, урушни “бир тўда мияси айниган чол” қўзғаган бўлиб, улар “ҳеч кимга ва ҳеч нимага ачинишмайди”.

“Улар учун ватан бу – Швейцариядаги ҳисобрақамлари. Улар ватанпарварликдан ҳарчанд лоф уришмасин, бари сафсата. Ва бу сафсата бошимизда улкан хавфни пайдо қилди. Ҳозирда ҳар бир инсоннинг бурчи бу урушга қарши курашишдир”, деди Навальний.

Навальний ўзи қамоқда ўтиргани билан Коррупцияга қарши курашиш фонди барҳам топмаслигига ваъда берди.

“Коррупцияга қарши кураш фонди фаолиятини тўхтатмайди, аксинча, у глобал, халқаро ташкилотга айланади”, дея урғулади у.

"Навальнийга озодлик". Россия шаҳарларида митинглар бўлиб ўтди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:29 0:00

XS
SM
MD
LG