Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:22

Уйғурлар масаласини кўтарган ташкилот Қозоғистонда партияга айланмоқчи. Аммо бунинг имкони борми?


"Атажурт" партиясини тузиш бўйича ташаббус гуруҳи шу йил апрелида Қозоғистон Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларни топширган.
"Атажурт" партиясини тузиш бўйича ташаббус гуруҳи шу йил апрелида Қозоғистон Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларни топширган.

Қозоғистонда Хитойдаги уйғурлар ва турк тилида сўзлашувчи бошқа этник гуруҳларга қарши репрессияларга жавоб сифатида пайдо бўлган "Атажурт" уюшмаси ўзини ҳеч қачон мухолифат сифатида кўрмаган. Аммо уларнинг сўзларига кўра, Пекиндаги режимнинг иттифоқчиси бўлган Қозоғистон ҳукумати уларни айнан мухолиф куч сифатида кўради. Уюшма фаолларига расмийлар уларнинг сиёсий партия сифатида рўйхатдан ўтишларига қаршилик кўрсатаётганини айтишмоқда.

2017 йилнинг кузида Гулжан Тўхтасиннинг дугонаси зудлик билан Хитойга бориши кераклиги ва у йўқлигида бир ҳафта болаларига қараб туришни илтимос қилади.

Бир йил аввал қаттиққўл Чен Куангуо Шинжон-Уйғур автоном провинциясининг Коммунистик партияси котиби этиб тайинланади. Ўша пайтга келиб минтақа аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил этувчи мусулмон ва туркий халқларга қарши тазйиқлар кучайганди.

Хитой расмийлари Тўхтасиннинг дугонасига Қозоғистонга қайтишни тақиқлаб қўйди, бир ҳафталик сафар уч ойга чўзилди.
АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, 2 миллионга яқин уйғур, қозоқ, қирғиз ва Шинжоннинг бошқа туб аҳолиси, асосан мусулмон этник гуруҳлари аъзолари қайта тарбиялаш лагерларига олиб кетилган.

Гулжан Тўхтасиннинг ўзи ҳам Қозоғистонда бўлса-да мушкул аҳволда эди.

Гулжан Тўхтасин
Гулжан Тўхтасин

У ҳали Хитой фуқаролигидан Қозоғистон фуқаролигига ўтиб улгурмаган, Хитойнинг Олмаотадаги консуллиги эса унинг паспортидаги имловий хатони тузатиш учун Хитойга қайтишини талаб қилаётган эди.
Гулжан Хитойда туғилган қозоқларнинг норасмий гуруҳидан ёрдам сўрайди. Гуруҳ қариндошлари Шинжон вилоятида қамалган одамларга ёрдам бериш учун ташкил этилган.

2017 йилнинг иккинчи ярмида уйғурлар, қозоқлар ва бошқа озчилик гуруҳларнинг оммавий қамоққа олиниши ҳақида илк ҳисоботлар пайдо бўлди.

Тўхтасин ҳам танишлари қайта тарбиялаш лагерида мажбуран олиб кетилганидан хабар топади. Аввалига ўз муаммолари билан гуруҳдан ёрдам сўраган Тўхтасин кўп ўтмай ўнлаб одамларга муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бера бошлади.

Хитойдаги сиёсий лагерларда мажбуран ушлаб турилган этник қозоқларнинг қариндошлари - 2018 йил сентябрь.
Хитойдаги сиёсий лагерларда мажбуран ушлаб турилган этник қозоқларнинг қариндошлари - 2018 йил сентябрь.

Олмаотада БМТ ва Қозоғистон ҳукуматидан ёрдам сўраган.
Гуруҳнинг тинимсиз уринишлари тез орада қозоқ расмийларининг ҳам эътиборини тортди, гарчи улар кутилганидек бўлмаса ҳам.
Орадан бир неча йил ўтиб, Тўхтасин ва унинг юзлаб маслакдошлари янги партияни рўйхатдан ўтказиш учун Қозоғистон Адлия вазирлиги ариза топширди, бироқ вазирлик аризани рад этди.

«Бизда партия тузиш учун ҳамма нарса мавжуд. Биринчидан, аъзоларимиз етарли, иккинчидан, бизда жамоа ва тажриба бор», дейди Тўхтасин.

«Аввалига улар жуда мулойим эди. Мени Олмаота полиция идорасига камида 10 марта чой, кофе ичишга чақиришган», деб эслайди «Атажурт» асосчиларидан бири, ҳозирда АҚШда қувғинда яшаётган Серикжон Билаш.

Улар мендан: «Нима хоҳлайсан?» деб сўрашарди, мен эса “Шинжондаги геноцидга чек қўйишни хоҳлайман, деб жавоб бердим. Кейин эса: «Мухтор Аблязовни биласанми?» дея савол беришди”.

Собиқ энергетика вазири ва тақиқланган «Қозоғистон демократик танлови» (ДВК) партияси раҳбари Мухтор Аблязов Қозоғистон ҳукуматини ағдариш учун мунтазам равишда норозилик намойишларини ўтказишга чақириб келган.

таниқли фаол Серикжон Билаш 2019 йил август, Олмаота. Отажурт гуруҳи Қозоғистонга қочиб келган ва Хитойга депортация қилиниши кутилаётган этник қозоқ хитой фуқароси Сайрагул Саутбай устидан суд жараёнини оммага эълон қилишга ёрдам берди.
таниқли фаол Серикжон Билаш 2019 йил август, Олмаота. Отажурт гуруҳи Қозоғистонга қочиб келган ва Хитойга депортация қилиниши кутилаётган этник қозоқ хитой фуқароси Сайрагул Саутбай устидан суд жараёнини оммага эълон қилишга ёрдам берди.

Қозоғистоннинг Жаркент шаҳрида бўлиб ўтган тингловлардан биридан сўнг, Билаш ва яна бир қанча отажурт фаоллари дипломатлар эътиборсиз қолдирган саволларга жавоб талаб қилиб, Хитойнинг Қозоғистондаги дипломатик миссияси вакилларини таъқиб қилди

Сайрагул Саутбай Пекин касб-ҳунар ўргатиш марказлари деб таърифлаган Шинжондаги қайта тарбиялаш лагерлари ҳақида очиқ судда гувоҳлик берган биринчи инсон бўлди. шундан сўнг у август ойида озодликка чиқарилди.

Шу воқеадан кейин гуруҳга босимлар кучайди.
2019 йил март ойида гуруҳ раҳбари Билаш ҳибсга олиниб, Остона шаҳрига олиб кетилган ва экстремизмда айбланган. У айбловларни сохта ва сиёсий мотив деб атаган.

Гуруҳнинг компьютерлари мусодара қилинади.
Халқаро оммавий ахборот воситаларининг диққат маркази Билашнинг ишига қаратила бошланди.

Суд унинг фаолиятини етти йилга таъқиқлади.

Қозоғистон полицияси хитойлик қозоқ Сайрагул Саутбайнинг қўлига кишан солмоқда.
Қозоғистон полицияси хитойлик қозоқ Сайрагул Саутбайнинг қўлига кишан солмоқда.

Билаш кейинроқ Қозоғистонни тарк этиб, аввалига Туркияга, сўнгра хавфсизлик хавотирларидан сабабли АҚШга кетди. Озодликка чиққанидан кейин у ўзини «мухолифатчимасман” дея таърифлаган.

«Дастлаб Хитойга аҳамият бергандик. Аммо биз тушундикки, Хитойдаги қозоқлар бошига тушган барча бахтсизликларга қозоқ режими кўз юмган», — дейди Билаш Озодлик билан суҳбатда.

«Қайтган қозоқларнинг аксарияти сиёсий жиҳатдан пассив. Гуруҳимиз уларга қариндошларини озод қилишга ёрдам берганида, улар бизга миннатдорчилик билдиришди. Баъзан улар босим остида ва гапиришга қўрқишади. Хитойда қолган қариндошларига зиён етишидан қўрқишади.», дейди Билаш.
Атажурт гуруҳи аризасини имзолаганлар ўз ихтиёри билан партияга қўшилганликларини тасдиқловчи видеоларни тақдим қилган.

Аммо Адлия вазирлиги имзо қўйган 700 кишининг баъзилари бошқа партияларга ҳам аъзо бўлганини важ қилиб аризани рад этди.

Шундан сўнг «Атажурт» аризасига имзолаганларга нисбатан аъзоликдан чиқиш учун турли босим ва қўрқитишлар бўла бошлаган.

«Биз Қозоғистондаги барча этник элатларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз ва уларнинг тенглигини тан оламиз, иқтисодий манфаатларини ҳимоя қиламиз», дейди гуруҳнинг ҳозирги раҳбари Бекзат Мақсутхонули.

Хитой президенти Си Цзинпин ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев.
Хитой президенти Си Цзинпин ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев.

Май ойида Мақсутхонули Хитой ва Қозоғистоннинг визасиз келишувига қарши чиқиш ниятини эълон қилгани учун ҳибсга олиниб, 15 суткага қамалди.

Узоқ муддатли истиқболда Отажуртнинг умумий устувор йўналиши “мамлакатдаги вазиятни гуллаб-яшнаган демократия йўналишига ўзгартиришдир.... Шунда Хитой биз билан ҳақиқий мулоқот қилишга мажбур бўлади”, деди Мақсутхонули.

“Аммо ҳозирги режимга мустақиллик керак эмас. Агар уларга Хитойнинг бир вилояти сифатида ҳокимиятни сақлаб қолишлари мумкинлигини айтилса, улар буни мамнуният билан қабул қилишади”, дейди у.

Форум

XS
SM
MD
LG