Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:52

Милиция ходимининг қийноқ қўллагани юзасидан прокуратура суриштирув бошлади


Тоҳир Қамбаралиевнинг милиция қиноғидан кейинги аҳволи
Тоҳир Қамбаралиевнинг милиция қиноғидан кейинги аҳволи

Янгийўл шаҳар ИИБ ходими гумонланувчини тергов пайтида калтаклаб¸ мансаб фаолиятини суъистемол қилганлиги юзасидан туман прокуратураси суриштирув бошлаган.

Тошкент вилоят ИИБ тизимида ишлайдиган мулозимининг Озодликкка 1 декабр куни билдиришича 21 ноябр куни безориликда гумонланиб қўлга олинган 27 яшар Қамбаралиев Тоҳирни сўроқ қилиш мобайнида ИИБ ходими уни калтаклаган.

- Ўзбекистон ЖПКсига зид бўлган бу ҳолат юзасидан барча материаллар прокуратурага топширилди¸ айбдор қонунда кўзда тутилган тарзда жазосини олади, деди мулозим. Унга кўра¸ Ўзбекистон президентининг 19 ноябрь куни видеоселекторда нопок милиционерларни танқид қилганидан 2 кун ўтиб гумонланувчининг милиция ертўласида калтакланиши “ўтакетган сурбетликдир”

Янгийўл туман ҳокимлигидаги яна бир мулозим Озодлик билан суҳбатда “гумонланувчини қўлга олиш пайтида ҳуқуқларини таъминлай олмагани учун” Қамбаралиев истиқомат қилаëтган маҳалла участка нозири Аъзам Мансуровга ҳам огоҳлантириш берилган.

Озодлик мухбири 21 ноябр куни ИИБ ходими тарафидан сўроқ пайтида калтакланган Қамбаралиевнинг турмуш ўртоғи билан ҳам гаплашди.

Унинг айтишича, эри олдинига ТошМИ касалхонасига олиб борилган ва ҳозирда Самарқанд шаҳридаги касалхонада даволанмоқда:

- Докторларнинг айтишича¸ аҳволи жиддий¸ тўмтоқ жисм билан урилганлик оқибатидаги гемотома деб ташхис қўйилди. Операция қиламиз дейишган эди¸ эрим рози бўлмади, - дейди суҳбатдош.

Қайтарилмаган қарз устида чиққан жанжал

Сўроқ пайтида калтакланган Қамбаралиевнинг хотинига кўра¸ қайтарилмаган қарз боис жанжал чиққан:

- Бир йигит эримдан қарз 1000 доллар қарз олувди. Икки ойдан бери бермай юрувди. Эрим ўша йигитни четга чақириб бир шапалоқ уриб чўнтагидаги 400 доллар пулини олган. Бу йигит милицияга ариза ëзган. Кейин эримни олиб кетишди. Kеч соат 6 ларда эшигимизни бузиб эримни мажбурлаб, Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБга олиб кетишди. Эрим айбини бўнига олиб ëзиб берди. Лекин ўша куни соат 22ларда эримни ертўлага қамаб роса уришди. Тепишган. Агар ҳайвон шу калтакни еса ўлиб қолар эди. Опер ходими уни трусигини ечиб зўрлайман¸ хотининг билан онангни кўзинг олдида зўрлайман деган. Мен бу бедодлик юзасидан ариза ëзиб бердим. ИИБ ҳодимлар эса аризангни қайтариб ол деб менга босим қилмоқда, дейди суҳбатдош.

Сўроқ пайтида калтакланган Қамбаралиевнинг хотини ўз гапларига исбот сифатида бадани калтаклар зарбидан кўкариб кетган эрининг фотосуратларини Озодликка тақдим қилди.

Тоҳир Қамбаралиев касалхонада
Тоҳир Қамбаралиев касалхонада

Озодликка маълум бўлишича¸ кураш бўйича спорт мастери бўлган Тоҳир Қамбаровнинг ўз қарзини ундириш учун К. исмли Россия фуқаросига куч ишлатгани юзасидан тергов давом этмоқда.

Айни пайтда Қамбаровни сўроқ пайтида калтаклаган терговчи ишдан четлаштирилган ва иши прокуратурага оширилган.

Гумонланувчини сўроқ пайтида калтаклаган Янгийўл ИИБ ходимини прокуратура текширмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:56 0:00
Бевосита линк

Фармон таъсири шунчалик тезми?

Янгийўл туман ҳокимлигидаги мулозимнинг таъкидича¸ 30 ноябрь куни имзоланган “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларнни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қабул қилинган фармон Янгийўл ИИБ раҳбарларининг ўз ҳодимини жазолашига сабаб бўлган.

Ўзбекистон президенти фармонида тергов пайтида қийноқ қўллаш тақиқланади. Шунингдек қийноқ ва ноқонуний йўллар билан олинган кўрсатмалар судда инобатга олинмайди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев иштирокида 19 ноябрь куни ўтказилган видеоселекторда милиция ходимлари жиддий танқид қилинган эди.

Йиғилишни олиб борган Мирзиëев сўнгги 10 ой давомида 7 мингга яқин милиционер хизмат интизомини бузгани. 272 нафар милиционер жиноий жавобгарликка тортилгани ва 800 га яқин жиноят милиционерлар тарафидан яширилганини маълум қилган эди.

“Ички ишлар сафларини унга адашиб кириб қолганлардан тозалаш” керак", - деган президент улар “халқ милицияси” деган ном қозониш учун олға қадам ташлаши кераклигини уқтирган эди.

Агар сизлар ҳам Ўзбекистонда маҳкум ва гумондорларга сўроқ пайтида қийноқ қўлланиши ҳақида маълумотларга эга бўлсангиз бизга маълум қилинг.

XS
SM
MD
LG