Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:22

Полиция электрошок билан қийнаган шахс товон пули ундирди


Татаристон Олий суди Россия Ички ишлар вазирлигига полиция томонидан қийноқ қўлланган шахсга 70 минг рубль (тахминан 1300 доллар) тўлаш ҳақида қарор чиқарди.

«Зона права» инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, жабрланувчи шахс750 минг рубль товон пули талаб қилган ва суд қароридан қониқмаган.

2016 йил февралида полициясичи Айдар Сальмонов ИИБ биносида қўлга олинган шахсдан ўғирликни бўйнига олишни талаб қилган.

Сальмонов бу талабни бажармаган шахсга нисбатан 21 марта электошок қўллаган.

Ушбу воқеа ошкор бўлгач, ўтган йил октябрида Сальмонов ишдан ҳайдалиб, беш йил шартли жазо олди.

Жорий йил мартида Қозон суди жабрланувчига 20 минг рубль товон тўлаш ҳақида ҳукм қилган эди.

XS
SM
MD
LG