Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:42

Президент учун шоу - Коллеж ўқувчилари ишга тушмаган завод ишчилари ролини ўйнаб берди


Президент расмий сайти эълон қилган бу суратлардан ҳам¸ президентга кўрсатилган "тикувчилар"нинг ҳеч нарса тикмаëтгани¸ бирор маҳсулот тайëрламаëтгани кўрилади.
Президент расмий сайти эълон қилган бу суратлардан ҳам¸ президентга кўрсатилган "тикувчилар"нинг ҳеч нарса тикмаëтгани¸ бирор маҳсулот тайëрламаëтгани кўрилади.

30 март куни Жиззах вилоятига борган президент Шавкат Мирзиëев сафарини Зарбдор туманидан бошлади. Президент бу ерда ўз топшириғига мувофиқ қурилган “Зарбдор текстил” МЧЖ фаолияти билан танишди. 30 март куни Озодликка бир-биридан мустақил ҳолда боғланган зарбдорликлар¸ президентнинг бу корхонага ташрифи тўғрисидаги хабарга илова қилинган суратларда акс этган манзарани “президент учун уюштирилган шоу” деб аташди.​

Президент "Зарбдор текстил"га маҳаллий ва республика амалдорлари ҳамроҳлигида борди.
Президент "Зарбдор текстил"га маҳаллий ва республика амалдорлари ҳамроҳлигида борди.

Президент расмий сайтида бу танишув ҳақида қўйилган фотосуратларда¸ чироқлари ëниб турган улкан тикув цехида бир хил қирмизиранг форма кийган ëш қизларнинг жиддият билан ишлаб тургани ва президентнинг бу қизлар билан кўтаринки руҳда саломлашаëтгани акс этган.

Президент маҳаллий қизларнинг ўз ҳудудида иш билан таъминланганидан хурсанд кўринади.
Президент маҳаллий қизларнинг ўз ҳудудида иш билан таъминланганидан хурсанд кўринади.

“Президент учун уюштирилган шоу”

30 март куни Озодликка бир-биридан мустақил ҳолда боғланган зарбдорликлар¸ бу суратларда акс этган манзарани “президент учун уюштирилган шоу” деб аташди.

Бугун президент Зарбдорга келди. Лекин муҳтарам президентимизни яна алдашди. У кишининг олдида қилинган барча ишлар кўзбўямачилик. Сабаби¸ коллеж ўқувчиларини президентга ишлайди¸ деб кўрсатишди!!! Бунга ишонган президентимиз не умидларда хурсанд бўлиб кетди”¸ деди Озодлик гаплашган зарбдорликлардан бири.

Бу суратдан¸ ҳаммаси бир хил ëшдаги қизлар олдидаги калаванинг умуман ишлатилмагани¸ улардан бирортаси олдида бирор тикилаëтган маҳсулот йўқлиги кўрилади.
Бу суратдан¸ ҳаммаси бир хил ëшдаги қизлар олдидаги калаванинг умуман ишлатилмагани¸ улардан бирортаси олдида бирор тикилаëтган маҳсулот йўқлиги кўрилади.

Ўз шахси очиқланишини истамаган бу суҳбатдош¸ 30 март куни “Зарбдор текстил”да уюштирилган “спектакл”га бевосита гувоҳ бўлганини айтиб берди.

Зарбдордаги Қишлоқ хўжалик ва Иқтисодиëт коллежи қизларини махсус тайëрлашди. Уларга¸ мабодо президент олдига келиб¸ гаплашмоқчи бўлса¸ нима дейишгача ëдлатишди. Бу қизлар янги ишга кирган тикувчи¸ иш билан таъминланган ëшлар ролини ўйнаб берди”¸ деган бу манба¸ ўзининг “Зарбдор текстил”да 30 март куни содир бўлган воқеаларни яқиндан кузатганини далиллаш учун¸ комбинат биноси ташқарисидан олган суратларини сўзларига илова қилди.

"Зарбдор текстил"нинг ташқаридан кўринишини Озодлик суҳбатдошларидан бири юборди.
"Зарбдор текстил"нинг ташқаридан кўринишини Озодлик суҳбатдошларидан бири юборди.

“Неварам саҳар 5 да туриб кетди”

Зарбдор туманида яшайдиган ўқитувчилардан бири¸ Озодлик билан суҳбатда Касб-ҳунар коллежининг 3-босқичида ўқийдиган набираси саҳар соат 5 да туриб кетганини айтди.

Чиройли форма беришди¸ шуни кийиб¸ саҳар 5 да туриб кетди. Президент Зарбдорга эрталаб келиб¸ шу текстилкомбинатни кўриб¸ кейин Зафарободга кетди¸ дейишди”¸ дейди зарбдорлик кекса маорифчи.

“Ролларда – коллежларнинг 3-курс талабалари”

Озодликка “Зарбдор текстил”да 30 март куни президент Шавкат Мирзиëев ташрифи учун махсус томоша уюштирилганини тумандаги коллежлар мутасаддилари ҳам тасдиқлади.

Районимизда тўртта коллеж бор. Шуларнинг ҳар бирида 3-курсда иккитадан группа бор. Ана шу группаларни икки кун текстилторгда тайëрлашди. Шу қизлар президент олдида тикувчи ролини ўйнаб берди”¸ - деди шахси сир қолишини сўраган коллеж мутасаддиларидан бири.

Тумандаги бошқа коллеж раҳбари Озодлик билан суҳбатда¸”ўқувчилар борган бўлса¸ бунинг жавобини ҳокимиятдагилардан сўранг¸ биз масъул эмасмиз. Нима айтилган бўлса¸ шуни қилдик”¸ деди.

30 март куни Озодлик мухбири Зарбдор туман ҳокимлиги телефон рақамларига боғлана олмади - ҳокимликдан ҳеч ким қўнғироққа жавоб бермади.

“Текстил комбинат иш бошлашга тайëр эмас”

Мавзу юзасидан Озодлик суҳбатлашган яна бир зарбдорликка кўра¸ президентга ишга туширилди¸ деб намойиш этилган “Зарбдор текстил” умуман ишга туширилмаган¸ унинг яқин орада ишга тушиши ҳам даргумон.

Яйдоқ далада бошланган бу қурилишда бир йил ичида уч марта прораб алмашди. Биринчи прорабни ўғирликда гумонлаб¸ бўшатишди. Қурилиш кечикди. МЧЖда ишлаëтган бўлса¸ кўпи билан 4-5 одам ишлаяпти. Зарбдорликлар ишга олинг¸ деб ариза ташлаб¸ навбатга ëзилган. Ҳали бирор одамни ишга олишгани йўқ. Ана шунақа вазиятда президентга биринчи линияни ишга туширдик¸ фалонта одамни ишга олдик¸ деб ëлғон ҳисоб беришди. Баъзилар¸ бинонинг олиб келинган технология учун кичик¸ томи паст қурилгани¸ шунинг учун бузилиши ҳам мумкинлигини айтмоқда”¸ дейди Озодлик гаплашган зарбдорликлардан бири.

"Зарбдор текстил" қурилиш жараëнидан яхши хабардор жиззахлик мулозимлардан бири¸ бинонинг тўқимачилик комбинати учун белгиланган стандартдан паст қурилгани ва ҳозирги ҳолида¸ ишга яроқсизлигини билдирди.

"Бунақа цехлар баланд қурилиб¸ тепасига ҳавони муттасил тозалаб турувчи жуда кучли вентилятор ўрнатилиши керак. Зарбдордаги комбинат паст қурилган. Агар уни томини бузиб¸ бошқадан кўтариб қурмаса¸ бу ерда ишловчилар заҳарланиши мумкин. Шунга бу ҳалиям ишга тушмай келаëтган эди. Лекин президент келишига кечаю кундуз ишлаб¸ негадир буни ишлайдиган қилиб кўрсатишди"¸ деди бу суҳбатдош

Президентга берилган ҳисобот

Жиззах вилоят ҳокимлигининг Озодлик суҳбатлашган мулозими¸ 30 март куни “Зарбдор текстил”нинг ишга туширилгани ва унда йил охиригача 1060 иш ўрни яратилишини билдирди.

Бугун 1-линия ишга туширилди. Маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратилди. Апрель охиригача 864 та иш ўрни яратилади. Йилнинг 4-чорагига бориб¸ яна 196 иш ўрни яратилади ва жами 1060 одам иш билан таъминланган бўлади. Буларни эшитиб¸ президентимиз хурсанд бўлдилар”¸ деди Озодлик гаплашган ҳокимият расмийси.

Президентнинг Зарбдорда ўз ташаббуси билан қурилган тўқимачилик комбинатида 1000 га яқин иш ўрни яртилганидан хурсанд бўлгани¸ унинг расмий сайтида келтирилган баëнотида ҳам акс этган.

Президент матбуот хизмати Мирзиëевнинг айнан Зарбдор комбинатида айтган:

«Менинг энг катта мақсадим одамларни иш билан, даромад билан таъминлаш. Энди бир килограмм ҳам пахтамизни четга сотмаймиз, юртимизда қайта ишлаймиз, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарамиз», деган гапларини иқтибос кетирган.

Озодлик билан ўзини таништирмасдан гаплашган Жиззах вилоят ҳокимлиги мулозими¸ таъсисчиси хусусий тадбиркор Даврон Ваҳобов бўлган “Зарбдор текстил” МЧЖсида экспорт учун тайëр маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини айтди¸ аммо бу маҳсулотларнинг айнан нималигини ўзи ҳам билмаслигини эътироф этди.

“Зарбдор текстил” таъсисчиси Даврон Ваҳобов билан 30 март куни бевосита боғланиб¸ бу комбинат хусусида Озодликка келган маълумотларга муносабат олишнинг имкони бўлмади.

Очиқ манбаларда бу МЧЖ ҳақида берилган маълумотга кўра¸ “Зарбдор текстил” Жиззах вилоят, Зарбдор туманидаги “Ягона дарича маркази” томонидан 2016 йилнинг 15 декабрида 2958-рақами билан рўйхатга олинган ва унинг устав фонди миқдори 10 350 000 000 (1 миллион 300 минг АҚШ долларига тенг) сўм қилиб кўрсатилган.

Расмий хабарларда¸ “Асака”¸ “Алоқа” ва “Ипотека банк” билан ҳамкорликда амалга оширилаëтган “Зарбдор текстил” лойиҳаси Ўзбекистондаги тикув-тўқимачилик саноатини ривожлантириш¸ пахта толасининг жойларда қайта ишлаб чиқарилишини кўпайтириш ва аҳолини сифатли кийим-кичак билан таъминлаш дастурининг бир қисми сифатида тақдим этилган.

XS
SM
MD
LG