Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:23

PORTAL: Дўстлик марказидаги мактаб муаммолари ҳал бўлмаяпти


Жиззах вилояти Дўстлик тумани марказидаги 2-ўрта мактабдаги синф хоналари иситилмаëтгани сабаб¸ дарслар 45 минут ўрнига 30 дақиқага туширилган. Уч фарзанди шу мактабга қатнайдиган оталардан бири Озодликка мурожаат қилиб¸ бу муаммога ечим топиш йўлида виртуал қабулхоналарга қилган мурожаатлари бесамар қолаëтганини айтади.

- Ўзи пахта пайтида 70 кун болаларимиз ўқимади. Ўқитувчилар 100 фоиз пахтага кетди¸ болаларни синфдаги активист қизлар ушлаб ўтирди¸ дарс бўлмади. Кейин ўқитувчилар президент сайловларига жалб қилинди¸ яна дарслар қолиб кетди. Энди эса аҳвол бунақа¸ болаларимиз умуман билимсиз қолиб кетаяптику! Мактабдан дод деб келишаяпти¸ синфлар совуқ¸ деб. Районда чиройли қилиб халқ билан мулооқт учун қабулхона очиб қўйипти¸ лекин дардимизни эшитадиган депутат ë раҳбар йўқ. Ҳаммаси хўжакўрсинга¸ Тошкентдан комиссия келса¸ алдаш учун қилинган¸ дейди ота-оналар номидан Озодликка гапирган оталардан бири.

Туман ҳокимлиги¸ молия бошқармаси¸ виртуал қабулхонага қилган тинимсиз мурожаатлари эътиборсиз қолган бу ота Озодликка қилган мурожаатини Ўзбекистон президентига эшиттиришни “ўтиниб сўради”.

Дўстлик туманидаги 2000 га яқин халқ номидан мурожаат қилган ота билан суҳбат.

Мактаб муаммолари ҳақида ота билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:56 0:00
Бевосита линк

Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз!

XS
SM
MD
LG