Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:55

“Тиббиёт соҳасида ишловчи аёлларга ҳам декрет пули берилсин!”


Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи Нодира Ёқубова ёш боласига нафақа пули берилмаётганидан шикоят қилиб, президент порталига 5 марта мурожаат қилган. Шунингдек, Нодира турли ташкилотларда ишловчи аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига бепул чиқарилишига чек қўйилишини талаб қилади.

Икки нафар болани ёлғиз ўзи катта қилаётган 37 яшар Нодира Ёқубова 10 йил давомида Тошкентдаги тиббий муассасалардан бирида ишлаган.

Нодира тиббиёт соҳасида ишлаб, туғиш ва ҳомиладорлик таътилига чиққан аёлларга ҳам нафақа берилишини сўраб, президент порталига 5 марта мурожаат қилганини айтади:

- Янги қонун чиқаришсин. Олдин уйда ўтирган оналарга пул тўланганку. Ҳозир тиббиёт соҳасидагиларга пул тўлаямаяпти давлат. Маълумотим олий. 630 минг сўмга ишлаб келдим шу пайтгача. 10 йиллик стажим бор. Масалан бошқа соҳаларда ишлайдиган қариндошларим декретда ўтирибди. Уларга давлат тўлаяпти, 300 минг сўмдан олиб ўтиришибди. Тиббиёт соҳасида пул бўлмагани учун олиб ташлаган декрет пулини. Бошқа ташкилотларда декрет пули қолган, бизнинг соҳадан эса олиб ташлаган. Бошида фақат 3-4 ойлик беради холос. Кейин икки йил давомида тўлов қилинмайди. Президентимиз эски қонунни тиклаб берсин. Олдин ким туғса, оналар пул олганку, - дейди Нодира Ёқубова.

Нодира билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

“Тиббиёт соҳасида ишловчи аёлларга ҳам декрет пули берилсин!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:03 0:00
Бевосита линк

Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз!

XS
SM
MD
LG