Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:35

Марказий банк солиқ бўйича қарзларни пластик картадан сўзсиз ундириш лойиҳасига қарши чиқди


Нақд пул айланмасини камайтириш мақсадида Ўзбекистонда махсус кампания воситасида давлат бюджетидан ойлик ва нафақа олувчиларга тўлов деярли тўлиғича пластик картага ўтказилди.
Нақд пул айланмасини камайтириш мақсадида Ўзбекистонда махсус кампания воситасида давлат бюджетидан ойлик ва нафақа олувчиларга тўлов деярли тўлиғича пластик картага ўтказилди.

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси муаллифи бўлган қарор лойиҳаси “қарздор жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи банк пластик карталаридан ойига энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда сўзсиз ундириб олиниши”ни кўзда тутади.

Солиқ қарзи бор ўзбекистонликлар¸ бу лойиҳа тасдиқланган тақдирда¸ ўз пластик картасидан 368 минг сўмга қадар (2018 йилда энг кам ойлик иш ҳақи 184 300 сўм қилиб белгиланган – таҳр.) пул ечиб олинганини картасига боғланган телефонига юборилган SMS хабаридангина билиб олади.

Бу қарорга қўл қўйиши керак бўлган иккинчи давлат идораси – Марказий банк 19 декабрь куни эълон қилган расмий баëнотида¸ лойиҳанинг банк сири ҳақидаги халқаро қонунчилик¸ қолаверса¸ Ўзбекистон Фуқаролик кодекси нормаларига зид эканини билдирди ва унга қарши чиқди.

“Лойиҳани тайëрлашда Марказий банк позицияси инобатга олинмади”

17 декабрь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор муаллифи Давлат солиқ қўмитаси бўлгани ҳолда¸ унинг тепасига Марказий банк бошқаруви номи ҳам ëзиб қўйилган.

Озодлик гаплашган Марказий банк мулозимига кўра¸ бу ҳужжатни тайëрлаш жараëнида банк позицияси мутлақ инобатга олинмаган.

Бизга мана шу лойиҳани ëздик¸ кўриб чиқинглар¸ дейишди. Биз унга моҳиятан қарши чиқдик. Бирор давлатда одамларнинг банк ҳисобидаги пулига суд қарорисиз тегиб бўлмаслигини айтдик. Бу эътирозни инобатга олишмади. Биз қаршилик билдирган ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига ўзгаришсиз қўйилди. Шундан сўнг банк ўз эътирозини жамоатчиликка очиқ бир шаклда билдиришга мажбур бўлдик”¸ деди ички жараëнларни очиқлашга ваколати йўқлигидан шахси очиқланмаслигини сўраган банк мулозими.

Суҳбатдошга кўра¸ 19 декабрь куни жамоатчиликка эълон қилинган Марказий банк расмий баëнотида¸ бу қаршилик “дипломатик услуб”да ифода этилган.

Бугунги кунда, жисмоний шахслардан солиқ қарздорлигини уларнинг банк карталаридан сўзсиз ундириш тартиби бўйича қонуний ва шаффоф механизм мавжуд эмаслиги сабабли, Марказий банк қайд этилган ҳужжат лойиҳасини қонун ҳужжатларига, хусусан Фуқаролик кодекси нормаларига мувофиқлигини таъминлаш лозим деб ҳисоблайди.

Қандай эзгу мақсад кўзланган бўлишидан қатъи назар, идоравий манфаатлар бошқа тармоқлар ёки бутун мамлакат иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир етказмаслиги зарур. Марказий банк, ўз навбатида, таклиф этилаётган ўзгартиришларга банк сири ва банк тизимига бўлган тўлақонли ишончни сақлаб қолиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратади”¸ дейилади расмий баëнотда.

Жамоатчилик фикри салбий

2 январга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамага қўйиладиган regulation.gov.uz сайтида жамоатчилик фикр билдириши учун тақдим этилган ҳужжат лойиҳаси остида 20 декабрга қадар қолдирилган фикрлар асосан¸ салбий.

Фикр билдирганлардан бири:

Бу ҳаракатлар пластик карталарга бўлган талабни кескин камайтиради ва нақдлаштириш жараëнини кўпайтиради. Ўзбекистонда нақдсиз савдони (масалан¸ онлайн савдони) ривожлантириш тўғрисида кўп қарорлар қабул қилинмоқда¸ чунки бу иқтисодиëтда ўсиш учун катта ишлатилмаган потенциал ҳисобланади. Мазкур қарор эса¸ ўша мумкин бўлган иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилади. Наҳотки шуни кўра биладиган бирор бир мансабдор шахс бўлмаса”¸ деб ëзди.

2018 йилнинг 15 февраль куни қабул қилинган "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент фармонида янги ташкил этилган Мажбурий ижро бюросига энергоресурслар бўйича қарзи бор истеъмолчиларнинг банк ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваригача миқдордаги пулни ҳисоб эгалари ва суд қарорисиз ечиб олиш ҳуқуқи берилган эди.

Танқидчилар¸ Бош прокуратура томонидан ҳозирланган бу фармоннинг ҳам халқаро¸ ҳам маҳаллий қонунчиликка зид эканини таъкидлаб келади.

XS
SM
MD
LG