Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:37

Бўзда пахта тераётган 56 яшар ҳашарчи юрак хуружидан ўлди


 Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

15 октябрь куни Андижон вилоятининг Бўз туманида пахта тераётган 56 яшар ҳашарчи Орифжон Солиев юрак ҳуружидан оламдан ўтди.

Воқеа тафсилотларидан хабардорларнинг айтишича, Пахтаобод туманидаги молия бўлимида қоровул бўлиб ишлайдиган Солиев пахта теримига чиққанининг илк кунида ўлган.

Фожеа Бўз туманининг Мирзо Улуғбек қишлоғи, “Мустақиллик 15 йиллиги” маҳалласи ҳудудидаги далада 15 октябрь куни эрталаб соат 10 ларда содир бўлган. Бу ҳақда Озодликка воқеа тафсилотларидан хабардор ҳашарчилардан бири маълум қилди.

“Биз қўшни далада пахта тераётгандик. Соат 10 ларда шу фожеа ҳақидаги хабар келди. Ориф акани танирдик. У Пахтаободда молия бўлимида қоровул бўлиб ишлайди. Ўзи кеча келганди. Кеча келиб, жойлашиб, бугун биринчи марта пахта теришга чиққанди. Эрталаб чиқиб, озгина пахта тергач, юраги ушлаб қолибди. Ёнидагилар тез ёрдамга телефон қилишган. Бироқ тез ёрдам келгунча, Ориф ака ўлиб қолган. Докторлар инфаркт дейишди”, дейди тафсилотлардан хабардор ҳашарчи йигит.

Бўз тумани тиббиёт бирлашмасидан олинган маълумотга кўра, шошилинч тиббий ёрдам бўлими ходимлари Орифжон Солиев жасадини Андижон вилоят суд-тиббий экспертиза бўлимига етказишган.

“1962 йилда туғилган Солиев Орифжон Турғунович Пахтаобод тумуни, З. Ҳабибий кўчаси, 77 уйда яшаган. Тез ёрдам ходимлари далага етиб борган пайти Солиевнинг жони узилган бўлган. Диагноз - инфаркт. Кейин тез ёрдам ходимлари Солиев жасадини областной суд-медэкспертизага олиб бориб ташлаб келишди”, - деди тиббиёт бирлашмаси ходимларидан бири.

Озодлик, ҳозирча, Орифжон Солиевнинг ўлимига оид тиббий текширувнинг расмий хулосасини кўргани йўқ.

Орифжон Солиев пахта терган қишлоқдаги ҳашарчилардан бирининг Озодликка айтишича, Солиев билан боғлиқ воқеадан сўнг қишлоқдаги барча ҳашарчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш бошланган.

“Бугун обеддан бошлаб ҳаммамизни докторлар текшираяпти. Бизни 19- ҚВП (қишлоқ врачлик пункти. -таҳр)га олиб бориб, текширишди. Далада ҳашарчи ўлиб қолгач, ҳаммаси қўрқиб қолган. Ҳамма ташкилотлар раҳбарлари келишди. Ўлган ҳашарчи отрядига СЭС ходимларидан вакил бириктирилган эди. Афсус назорат қилинмаган. Сабаби СЭС ходимлари ҳам пахтага чиқаяпти. Ҳамма ҳашарчига “Агар биров сўраса, уюшмаган аҳолимиз, дейсанлар” деб ўргатишди”, дейди Бўз тумани далаларида пахта тераётган ҳашарчи.

Бугун Бўзда пахта тераётган 56 яшар ҳашарчи юрак хуружидан ўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:06 0:00
Бевосита линк

Бўздаги ушбу воқеадан 5 кун аввал Бўка туманида пахта тераётган 61 яшар Йўлдош Ашуров ҳам юрак хуружидан вафот этди.

Ўзбекистонда ҳар йили пахта терими мавсумида ҳалокатли ҳодиса ва воқеалар қайд этилади.

4 кун аввал Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида теримчиларни пахта даласига ташиётган “Исузу” русумли автобуси ҳалокатга учраши оқибатида 19 одам жароҳатланди.

29 сентябрда эса Самарқанд вилоят, Иштихон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пахта теримига кетаётган 3 аёл ҳалок бўлди. Орадан бир кун ўтиб ҳодисада тан жароҳати олган тўртинчи аёл Иштихон туман марказий шифохонасида вафот этди.

Шу йилнинг 18 сентябрь куни Бухоро-Қоровулбозор йўлининг Когон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ​автобусда газ баллони портлаши оқибатида пахтага бораётган 5 киши ҳалок бўлган ва яна 21 одам турли даражада жароҳат олган эди.

XS
SM
MD
LG