Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:40

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижонда дори-дармонга ажратилган маблағ сифатсиз шприцга сарфланганини тасдиқлади


Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмоновни вазирликка шикоят қилгани учун умумий мажлисда “ифлос, ҳайвон, шакал, ҳезалак, карранда, маймун” деб ҳақорат қилгани ҳақидаги Озодлик мақоласидан сўнг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолатга муносабат билдирди.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, вилоят аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш учун дори воситалари ва бошқа зарур тиббий буюмлар сотиб олиниши учун ажратилган бюджет маблағлари тиббий сертификати бўлмаган шприц ва қўлқоп сотиб олишга мажбуран йўналтирилган.

Вазирлик муносабати

"Маълум бўлишича, Андижон вилоят ҳокимлигида 2019 йил 3 январда ўтказилган йиғилиш баёни қарори билан вилоят молия бошқармасига пул маблағларини тиббиёт муассасаларидан йиғиб олиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳисоб рақамига марказлаштириш ҳамда ушбу пул маблағларига тўғридан-тўғри тузилган шартномаларга мувофиқ, шприц, инфузион система ва тиббий қўлқоплар сотиб олиш топширилган.

Ваҳоланки, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра, тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли биланушбу тиббий буюмларни харид қилиш тақиқланган. Юқоридаги топшириқ асосида Андижон шаҳрида жойлашган ”MAKRO FARM ANDIJON” МЧЖ билан юқоридаги қонун талабларига зид равишда тузилган тўғридан-тўғри шартномалар асосида жами 6,3 млрд сўмлик мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган шприц ва системалар сотиб олинган.

Худди шундай тартибда топшириқ асосида Андижон шаҳридаги “GOLD GROWN PHARMA” МЧЖдан ноқонуний равишда жами 20,1 миллиард сўмлик мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган тиббий қўлқоп маҳсулотлари харид қилинган.

– Аслида ушбу маблағларга вилоят аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш учун дори воситалари ва бошқа зарур тиббий бумлар ҳам сотиб олиниши лозим эди, - дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Юридик бўлими бошлиғи Руслан Мухаммадиев. – Бунинг оқибатида, Андижон вилоятида2018-2019 йилларда шприц, система ва қўлқоплар билан таъминот даражаси зарур эҳтиёждан бир неча маротаба ортиққа таъминланган, лекин шошилинч ёрдам учун керакли бўлган ва бошқа дори воситалари эҳтиёжга нисбатан бир неча маротаба кам харид қилинган.

Оддий қилиб айтганда, пул маблағларининг нотўғри тақсимланиши
ва давлат харидларини амалга ошириш тартиби бузилиши оқибатида ўрганилган ташкилотларда вилоят аҳолисининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжи 44,5 фоизга (“Актовегин”дори воситасига бўлган эҳтиёж ҳатто 5 фоизга)таъминланган бир пайтда, қўлқоп 265 фоизга, система 103 фоизга ҳамда шприц 500 фоизга эҳтиёждан ортиқ сотиб олинган.

– Амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, - дейди Р.Мухаммадиев, -юқоридаги кўрсатилган тиббий буюмлар мажбурий равишда сертификатлаштирилиши, яъни сифати Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган стандартларга тўлиқ жавоб бериши шарт эди. Табиийки, бундай сертификати бўлмаган маҳсулотларни сотиш ва ишлатиш умуман мумкин эмас. Лекин шунга қарамай,кўрсатилган ҳолатда бундай сертификати бўлмаган (ҳаттоки 47 та ҳолатда бундай сертификат бериш рад этилган) сифатсиз тиббий буюмлар сотиб олинган".

Ҳоким нега вилоят бош шифокорини ҳақорат қилган эди?

Озодликка юборилган аудиоёзувда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмоновни "вазирча"сига шикоят қилганликда айблаб, уни инсон шахсини таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилган эди:

“Нега менга бунақа ақл беряпсан, эй облздравнинг бошлиғи, ифлос, мараз, латта. Эй сени ўзи нимадан хабаринг бор, айтгин! Касалдан хабаринг бўлмаса, ундан хабаринг бўлмаса, анаву маразинг, вазирчанг ифлос, кеча менга кеволиб, кўтимга пахта қўйиб, Андижондан чиққан, Генпрокурорга хат киргизибди. Шприцни унақа қилиб ўтказяпти, перчаткани мунақа қилиб ўтказяпти тендер қилмасдан. Сен маразсан, дудкасан сен, эрта-индин бошингни ейман, сен ифлосни. Генпрокурор менга айтяпти, Шуҳрат ака бориб вазир билан гаплашиволинг, мана бундай хат қиляпти, деб. Мен шприцни киргиздириб, каттахоламникига олиб кетяпманми? Нимасига эътирозинг бор, сифатсиз деганмишсан, ифлос? Сен, как медик тушунадиган бўлсанг, нимаси сифатсиз уни?

(шу пайт бошқарма бошлиғи пастда туриб нимадир дейди, лекин ҳоким тутоқиб кетади)

Эътироз билдирмасанг, нега унақа қилади. КРУ сенинг уйингга келганми ёки мени уйимга? Қаерга қарадинг сен ифлос, нега қўлидан етаклаб, юр ҳокимнинг олдига, деб айтмадинг? Сифатсиз дейсан, нимага айтмадинг, ит! Иккита фронтга ўйнаяпсан, сен ифлос! Тилингни узиб, кўтингга тиқиб юбораман, сен маразни ҳали! Сен ўйнашяпсан мен билан, ҳезалак! Лекин эшитиб ол. Бугун менинг қўлимда власт! Икковингни сўяман, сен ифлосларни ҳали!

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:14 0:00
Бевосита линк
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:21 0:00
Бевосита линк

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмоновнинг ўзи 27 июн куни мажлисда ҳоким уни ҳақорат қилганини эслолмаётганини айтган эди:

- Унақа ҳолат бўлмаган. Мен эслолмаяпман. Узр, олдимда одамлар бор эди, деб Авазбек Абдураҳмонов алоқани узди.

Андижоннинг сўконғич ҳокимлари

Озодлик илгари ҳам андижонлик ҳокимларнинг қўл остидаги ходимларни инсон шаънини таҳқирлайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгани ҳақида бир неча бор хабар берган эди.

Озодликнинг кузатишича, Андижон вилояти туман ҳокимларининг ҳақоратли сўзлар луғатида “ифлос, шакал, ҳароми, твар, эшак” каби сўзлар кўп учраган.

Озодликка юборилган аудио эшитилиб, вилоят ҳокимининг “сўз бойлиги” ҳам туман ҳокимлариникидан кам эмаслиги маълум бўлди.

Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 2017 йил кузда пахта теримига кам одам чиқарган ташкилот раҳбарларини “шакал”, “тварь”, “ҳайвон”, “эшшак” деб қаттиқ ҳақорат қилган ва бу ҳақоратлари учун маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга 5 миллион сўм жарима солинган эди.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 2018 йил 17 апрель куни ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш масаласида ўтказган селектор йиғилишида, бир неча ҳокимга ҳайфсан эълон қилиб, Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевни охирги марта огоҳлантираётганини айтган эди.

Аммо, бу огоҳлантиришдан кейин ҳам Дилмурод Раҳматуллаев 15 май куни ободонлаштириш ишларига етарли эътибор бермаган маҳаллий ташкилот раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини "ифлос, худо урган, мараз, пес, мохов, ҳаром ва латта" каби сўзлар билан ҳақорат қилган эди.

Андижон тумани ҳокими Улуғбек Исомиддинов ва Бўз тумани собиқ ҳокими Абдурашид Мамиров ҳокимликдаги йиғилишда боғча, мактаб ва коллеж раҳбарларини “наҳс, тварь, итдан тарқаган, ҳаром” каби сўзлар билан ҳақорат қилган эди.

XS
SM
MD
LG