Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:36

"Ковидга қарши сафарбар этилиб, шу касалдан ўлган эрим учун товон тўланмаяпти"


Навоий вилоят, Зарафшон шаҳрида яшайдиган 45 яшар Сабоат Халилованинг OzodMikrofonга арз қилишича, Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли поликлиникада ишлаган врач эри Рустам Халилов коронавирусга қарши курашишга сафарбар этилганидан сўнг, унинг ўзи ковид юқтириб вафот этган.

Аммо тиббиёт бирлашмаси президент қарорида кўрсатилган товон пули тўлашдан бош тортмоқда:

Ишда ковид юқтириб вафот этган врачга товон пули тўланмаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:07 0:00
Бевосита линк

“Эрим комбинатга қарашли поликлиникада дерматолог врач бўлиб ишларди. Ўтган йили Зарафшонда коронавирус роса кўпайди, эримни ҳам мажбуран кончилар ишлаб турган жойга жўнатишди. Эрим мен қандли диабет касалим бор, мабодо юқиб қолса, оқибати аянчли бўлади, деб бош врачни огоҳлантирса ҳам мажбуран сафарбар қилишди. У ишга келган кончиларни иситмасини ўлчар, хуллас текшириб кейин ишга рухсат берарди. Оқибат, эрим айтганидек бўлди.

Рустам Халилов кончиларнинг саломатлигини текшириб турган.
Рустам Халилов кончиларнинг саломатлигини текшириб турган.

У касал юқтириб келди. Уч кун уйда ётиб касалхонага олинди, аммо у ерда бир кундан сўнг вафот этди. Эримнинг ковид юқтиргани расман тасдиқланган. Лекин тиббиёт бирлашмаси бош врачи эримга президент қарорида акс этган 250 миллион сўмлик товон пули тўлашдан бош тормоқда. Қаерга шикоят қилсак, яна бош врачга қайтариб юбориляпти, у эса унга товон пули тўланмайди, деган жавоб беряпти. Нега? Ахир эрим ўз касбида оғир участкада ишлаб, касал юқтириб олдику? Эрим ковиддан вафот этдику? Мен учта боламни қандай ўқитаман, уларни қандай уйлайман? Нега президент қарори бажарилмайди?”

Рустам Халиловнинг коронавирусга чалингани расмий тасдиғи.
Рустам Халиловнинг коронавирусга чалингани расмий тасдиғи.

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG