Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:18

“Тоғаларимни қийноққа солиб қотилликни бўйнига қўйишмоқчи”


Жонқул Наврўзов
Жонқул Наврўзов

Қашқадарё вилоят, Миришкор туман, Чандир қишлоғидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган Қадам Назаровнинг арз қилишича, ИИБ ходимлари унинг тоғаларини қийноққа солиб, қотилликни бўйнига олишга мажбур қилмоқда.

“Тоғаларимни қийноққа солиб қотилликни бўйнига қўйишмоқчи”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:58 0:00
Бевосита линк

Миришкор туманининг Чандир қишлоғида яшайдиган Наврўзов Жонқул, унинг ўғли Алимардон Алламуродов ва Панжи Наврўзов жорий йилнинг 8 майида шу қишлоқда яшовчи қариндошлари чолу-кампирни 2020 йилнинг 4 октябрида ўлдирганликда гумонланиб иккинчи марта ҳибсга олинган.

Қадам Назаровнинг айтишича, бундан олдин улар ўтган йилнинг октябрь ойида ҳибсга олиниб, 23 кун қамоқда ўтирган ва гуноҳлари йўқлиги боис озод қилинган.

Алимардон Алламуродов
Алимардон Алламуродов

Гумонланувчилар улар ўшанда қилмаган қотилликни бўйниларига олишлари учун 23 кун давомида муттасил қийноққа солинганини қариндошларига айтган.

Аммо Назаровга кўра жорий йилнинг 8 майида улар яна Миришкор тумани ИИБга телефон орқали чақиртирилган ва уларнинг қамоққа олингани тўғрисида ҳеч ким оиласига хабар бермаган.

Панжи Наврўзов
Панжи Наврўзов

Етти кунлик қидирувдан сўнг унинг адвокати гумонланувчларни Қарши шаҳар ИИб Бешкент бўлимидан топган.

Адвокат мижозлари билан учрашиб, яна қийноққа солинганларини яқинларига айтган.

“Нега ҳибсга олишганини оила аъзоларига айтишмаган, нега тоғаларимни биздан яширган? Ахир ўтган йили 23 кун давомида қийноққа солиб ҳеч нарсани исботлай олишмаган эдику. Нега яна ҳеч ким хабарсиз ҳибсга олишди? Нега ҳибсга олинганда уларга адвокат ёллашга рухсат беришмади? Бу қонунбузарликларнинг чеки борми?”

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG