Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:34

МХХ туҳмат айблов билан қамаган тадбиркорни суд тўла оқлади, аммо у тортиб олинган мулкини ололмаяпти


"Express Proyekt Dizayn" хусусий лойиҳалаш корхонасининг директори Бахтиёр Ханазаров.
"Express Proyekt Dizayn" хусусий лойиҳалаш корхонасининг директори Бахтиёр Ханазаров.

Тошкент шаҳридаги “Express Proyekt Dizayn” лойиҳалаш хусусий корхонасининг директори 52 яшар Бахтиёр Ханазаровнинг OzodMikrofonга арз қилишича, у туҳмат айблов билан қамалган, сўнгра Олий суд уни тўла оқлаган бўлса ҳам ундан 2012 йилда тортиб олинган “Спорт соғломлаштириш мажмуасини”ни қайтариб ололмаяпти.

Бахтиёр Ханазаров Тошкентда “Express Proyekt Dizayn” МЧЖга асос солган. Тошкент шаҳридаги бир қанча қурилишлар ана шу корхона архитекторлари тайёрлаб берган лойиҳа асосида қурилган.

МХХ туҳмат айблов билан қамаган тадбиркорни суд тўла оқлади, аммо у тортиб олинган мулкини қайтариб ололмаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:20 0:00
Бевосита линк

Бахтиёр Ханазаровнинг айтишича, 2012 йилда МХХ ходимлари уни чақириб, бир дўстининг устидан ёлғон чақув ёзиб беришни талаб қилган, аммо у бу таклифни рад қилган:

“Ўшандан сўнг менинг корхонам устида қора булутлар айлана бошлади. Бир МЧЖнинг иккита беш қаватли бино лойиҳасини тайёрлаб берганимиздан сўнг, мени пора олгансан деган тўқима айблов билан етти йилга озодликдан маҳрум қилишди. Бир йил Навоийдаги қамоқхонада ўтирдим, кейин Жиззахдаги манзил колонияга чиқдим. 2014 йилда шартли равишда процент тўлаб бориш қўлланилиб уйга келдим. Ўшандан бери адолат талаб қилиб ҳамма жойга ёзиб келдим, натижа бўлмади.

2018 йилнинг охирида президент порталига ёзганимдан сўнг, муз қолипдан кўчди. Ишни Олий суд кўриб чиқиб 2019 йил декабрда ишнинг менга тегишли қисми бекор қилди. Бутунлай оқланиш учун такрор-такрор мурожаат қилдим. Ахийри, 2020 йил 22 декабрь куни тўлиқ оқландим. Ажримда менга ҳукм чиқарган судьянинг ҳамма хатолари бирма-бир санаб ўтилган. Кейин мендан тортиб олинган “Спорт соғломлаштириш мажмуасини”ни қайтариб беришларини талаб қилдим. Бу комплексни 2013 йилда аукционга қўйиб 1 миллирад 387 миллион сўмга сотиб юборишган экан. Ўша пулни тўлаб беришди. Лекин мен пулни эмас, спорт мажумасининг ўзини қайтаришларини талаб қиляпман. Чунки унинг ҳозирги нархи ўша пайтдаги аукциондаги нархдан 7-8 баравар қиммат.

Мен ҳайрон бўляпман, демак менинг мулким ноқонуний ҳужжатлар асосида олинган. Модомики шундай экан, деб аукционга чиқарилган ҳужжатларнинг ҳаммаси ноқонуний. Қизиғи шундаки, ноқонуний олиб қўйилган экану, қонуний сотиб юборилганмиш. Шунақаси ҳам бўладими? Мен аукцион натижалари бекор қилиниб, харидорга пулини қайтариб бериш ва менга мулкимни қайтариб беришни талаб қиляпман. МХХ менинг мулкимни қайси катта раҳбарга олиб берганини яхши биламан, агар қайтариб беришмаса уларнинг номини очиқ айтишимга тўғри келади”.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг Бахтиёр Ханазаровнинг Бахтиёр Ханазаров оқлангани тўғрисидаги ажрими
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг Бахтиёр Ханазаровнинг Бахтиёр Ханазаров оқлангани тўғрисидаги ажрими

-------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG