Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:38

“Мактабдаги камчиликларни айтсам прокуратура ва ХТБ мудири ўзимга босим ўтказяпти”


Косон туманидаги 12-умумий таълим мактаби
Косон туманидаги 12-умумий таълим мактаби

Қашқадарё вилоят, Косон туманидаги 12-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Дилдора Ҳакимованинг арз қилишича, у дарсларнинг ўтилмай қолаётгани, мактаб синфхоналарининг совуқлиги ва бошқа камчиликлар ҳақида шикоят қилгани учун туман прокуратураси ходими ва туман ХТБ мудири ва туман ҳокимининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари томонидан босимга учрамоқда:

“Мактабдаги камчиликларни айтсам прокуратура ва ХТБ мудири мени ўзимга босим ўтказяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:14 0:00
Бевосита линк

“Мактабдаги камчиликлар ҳақида туман ХТБга мурожаат қилган эдим. ХТБ мудири Сойиб Давидов ва кадрлар бўйича мутахассис келиб ўргандию, лекин очиқ қолдирди. Вилоят ХТБдан келган мутахассис келиб, ҳолатни холисона ўрганиб камчиликларни аниқлади ва директорга нисбатан икки марта интизомий чора кўрди. 16 декабрь куни мен Косон тумани прокуратурасига чақиришиб, мен ҳеч қаерга бошқа мурожаат қилмаслигимни, агар мурожаат қилсам ўзимга нисбатан жиноий жавобгарликкача иш очилиши мумкинлиги айтилиб, таҳдид қилинди. Мен ўқувчиларнинг таълим олишдаги камчиликларни айтган эдим, дарслар ўтилмай совуқда ўқувчилар кўчада юргани, 135 миллион сўм давлатимиз ажратган бўлса-да, синфхоналар иситилмаётгани, болалар курткада ўтириб дарс ўқиётгани, болалар ҳуқуқи поймол этилиб уларга камчилик ҳақида гапирмаслик уқтирилгани каби ҳолатларни танқид қилган эдим. Лекин айни пайтда, мен туҳматчига чиқариб, ишдан ҳайдаш ҳаракатини қилишяпти, туман ҳокимининг ёшлар иши бўйича ўринбосари эса ўзингни ва болаларингни ўйла деб, жонимизга таҳдид қиляпти”.

-------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG