Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:31

OzodMikrofon: “Электр тармоқлари идораси айби билан уйим ёниб, кул бўлди”


Фарғона вилояти Данғара туманининг Ҳамид Олимжон кўчасида яшайдиган 29 яшар Элёр Сиддиқовнинг OzodMikrofon га айтишича, унинг уйи яқинига ноқонуний ўрнатилган электр симёғочнинг сими узилиб кетиши оқибатида ёнғин чиққан ва уйи ёниб кул бўлган.

Элёрнинг арз қилишича, у симёғочни уйнинг яқинидан кўчириш ҳақида бир неча бор туман электр тармоқлари идорасига мурожаат қилган, кўчириш харажатларини ҳам тўлаган, лекин мулозимлар бу ишни амалга оширмаган.

Элёр, электр тармоқлари идораси ўз айбини тан олганига қарамай туман прокуратураси бу ишни бости-бости қилмоқчи бўлаётганини айтади.

Элёр билан суҳбатни қуйида тингланг:

Элёр Сиддиқов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:59 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG