Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:02

OzodMikrofon: "600 минг сўм маошга икки фарзанд билан қандай яшаш мумкин?"


"Фарзандларим бошқаларнинг эски кийими билан катта бўляпти"

Тошкент шаҳридаги қурилиш ташкилотларидан бирида ишлайдиган, исми сир қолишини сўраган ходима маошларнинг жуда ҳам озлиги, фақат яқин қариндошларининг кўмаги билан икки фарзандини катта қилаётганини айтади.

Қурилиш ташкилотида ишлайдиган ходима билан суҳбат.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:02 0:00
Бевосита линк

"Халқ қабулхонаси халқнинг дардига қулоқ солмай қўйди!"

Уч фарзандини ота-онасига ташлаб, хотини билан Россияда ишлаб юрган меҳнат муҳожири унинг Ўзбекистонда яшаш жойи йўқлигидан, ҳокимлик уй қуриш учун ер бермаётганидан OzodMikrofon га шикоят қилди.

Қарши шаҳрининг Мазҳаб кўчасидаги ота-онасининг тор уйида рўйхатда турган Фарҳод Сиддиковнинг айтишича, Президент халқ қабулхонасига иш ва ер сўраб ёзган бешта аризаси яна ҳокимиятга қайтариб юбориляпти, мулозимлар эса фақат рад жавобини бермоқда.

Фарҳод Сиддиков билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG