Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:51

"Жиддий зарар"нинг миқдорини белгилаш вақти келди


Озодликка келган қуйидаги хатни имзосиз эканлигига қарамай ўқидик ва уни OzodMaktub рукнида эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Хат муаллифининг ёзишича, у айнан шу матнни "Ўзбекистондаги давлат ҳокимияти органларига юборган", лекин хатларига ҳеч қандай жавоб олмаган. "Шунинг учун Озодлик радиосига мурожаат қилишга мажбур бўлдим", деб ёзди хат муаллифи.

Хатни таҳрирсиз бераяпмиз.

***

Барчага маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан Ўзбекистон қонунлари Республика ҳудудида устунлиги сўзсиз тан олинади. Қонунларни қабул қилиш - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатидир, қонун нормаларига шарҳ бериш эса, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатларига киради.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг “Айбсизлик прецумпцияси” қайд этилган 23-моддаси 3-қисми 2-хатбошида - “Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи фойдасига ҳал қилиниши керак.” деб белгиланган.

Айни пайтда, Жиноят кодексининг айрим моддаларида “жиддий зиён”, “жиддий зарар” ва шунга ўхшаш мавхум тушунчалар бўлиб, бу тушунчалар шахс ҳаракатида жиноят аломати бор ёки йўқлигини белгиловчи асосий элементдир.

Шу кунга қадар бу тушунчаларга Олий Мажлис ёки Коституциявий суд томонидан аниқлик киритилмагани (тушунчаси, таърифи, куриниши, хажми, микдори белгиланмагани) сабабли ушбу мавхум тушунчаларни (қонундаги шубхалар) кўллашда юқоридаги процессуал қоидага амал қилиш лозим.

Лекин, Олий суд Пленуми 17.04.1998 йилдаги 11-сон қарорини 27-бандида “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зиён етказиш моддий зарар тарзида ҳам, бой берилган фойда тарзида ҳам, шунингдек турли хил манфаатларга бошқача зарар етказишда, ҳокимият органларининг обрўсига путур етказишда, оғир жиноятларни яширишда ва ҳ.к.да ифодаланиши мумкин.” деб, Жиноят кодексидаги “жиддий зиён” тушунчасига шарҳ берган.

Эслатиб ўтаман, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўгрисида”ги конунида Олий суд Пленумига қонунларга шарҳ бериш ваколати берилмаган.

Ўзбекистон Президенти М.Ш.Мирзиёев, 2017 йил 13 июнда судьялар билан ўтказган мажлисида Пленумнинг бундай қарорларига тўхталиб - “Олий суд Пленуми аксарият ҳолларда қонунларга сифатсиз шарҳ бериш билан чекланиб қолмоқда, энг ёмони Пленум - Парламентимиз томонидан қабул қилинган ва Президент томонидан имзоланган қонунларга мутлақо зид бўлган нормаларни қуйи бўғиндаги суд органлари учун бажаришни мажбурий қилиб қўймоқда.” деб такидлаб, Пленумнинг бу каби бир қарори Бош прокурор талаби асосида бекор қилинганини айтиб ўтган.

Мана энди, шу йилги Давлат дастурига алохида банд (58) киритилиб, Жиноят кодексидаги мавхум тушунчаларга Олий Мажлис томонидан қонун чикариш орқали аниклик киритиб, конундаги бўшлиқларни бартараф этиш режалаштирилди. (хозирга кадар бу конун кабул килинмаган)

Энди ушбу мурожаатни асосий мазмунига ўтсам, юкорида кайд этганимдек, Жиноят кодексидаги “жиддий зиён” тушунчаси конундаги шубха бўлгани сабабли уни қуллаш мумкин эмас, яъни “Айбсизлик презумпцияси”га асосан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи фойдасига хал этиш керак, лекин Олий суд Пленуми бу тушунчага шарҳ бериб, амалда қўллаш мумкиндек холатга келтириб, суд-тергов органлари учун айнан бир ҳолатга хоҳласа конун, хоҳламаса Пленум кароридан келиб чикиб баҳо берган ҳолда коррупцияни авж олишига шароит яратиб берилган.

Ўзбекистонлик юрист

XS
SM
MD
LG