Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:52

"Энергетиканинг "Э"сини билмайдиган МБ ижрочилари хонадонма-хонадон юрибди"


"Cобиқ суд ижрочилари - ҳозирги бюрочилар энергия тизими таъминот қисмини буткул эгаллаб бўлди. Энергетика соҳасининг "Э" ҳарфини билмайдиганлар хонадонма-хонадон юрибди, электр ҳисоблагичларни мутлақо тушунмайди", дейилади Озодликка электр энергияси таъминоти корхонасининг собиқ ходимидан келган мактубди.

Исми кўрсатилмаслигини сўраган муаллиф хатини OzodMaktub рукнида муаллифнинг имло ва стилистикасини сақлаб қолган ҳолда таҳрирсиз ва қисқартиришсиз эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

***

Ассалому алaйкум. Мажбурий ижро бюроси мавзуси кўтарилипти. Мен ҳам ўз фикримни билдирмоқчиман.

2017 йил 29 майдан буëн электр ва табиий газ учун тўловларни ундиришга оид қарорлар чиқди. Бу албатта яхши, йиллар давомида ҳақиқатан ҳам фойдаланган коммунал хизматлари учун ҳақ тўламай юрганлар бор. Лекин ушбу идоранинг ташкил бўлишига айнан суд ижрочиларнинг ўзи сабабчи эмасми?

Мен энергия тизимининг собиқ ишчисиман. Ҳозирда бу тизимда бўлаётган воқеалардан безор бўлиб, ҳар бир давлат тизимида иш юритаëтган ходимларнинг юклатилган вазифасини ўз вақтида бажармаганлиги ортидан вужудга келаётган адолатсизликларни кўриб, тизимдан буткул чиқиб кетишга қарор қилдим.

Охирги мисол: бир вилоятга мутахассис сифатида прокуратура томонидан чақиртирилган эдим. Жойга чиқиб вазиятни ўрганиш вақтида шундай ҳолатга рўпара келдимки, энергия таъминоти корхонаси вакиллари Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2009 йилдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида энергия истеъмолчиларини энергиядан фойдаланиш ҳолатларини назорат қилиб борган.

Иш давомида корхона вакиллари томонидан маълум пунктларида қайд этилган қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб¸ қоида бузилиш далолатномалари 2011-2017 йиллар давомида расмийлаштирилиб келинган.

Ушбу далолатномаларни ўрнатилган тартибда 123- низомга асосан қайта ҳисоб-китоб қилиб борилган. Етказилган зарарни баъзи истеъмолчилар ихтиëрий тўлаган¸ баъзилари бош тортган. Буларга зарарни мажбурий ундириш учун таъминот корхонаси томонидан мунтазам равишда хўжалик ва фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризалари киритилиб, қарзни мажбурий ундириш учун қарорларини ушбу туман суд ижрочиларига тақдим этиб борилган. Улар томонидан қўл қўйиб олинганлигини исботловчи ҳужжатлар хам мавжуд.

Бугунги кунга келиб ушбу суд ижрочиларининг аксарияти прокуратура ходимига айланиб қолди. Энди эса у бюрочилар ўз ишини 2011-2017 йиллар давомида ўша вақтни ўзидаëқ қилмагани сабабли, реал қарздорликни мавжуд суд қарорларига асосланиб ундирмаганлиги сабабли коммунал соҳада¸ хусусан энергетика тизимининг дебитор қарздорлигини ундирмаган. Берилган ўз ваколати доирасида ҳеч қандай иш олиб бормаганлиги аниқ.

Энди эса собиқ суд ижрочилари - ҳозирги бюрочилар энергия тизими таъминот қисмини буткул эгаллаб бўлди. Энергетика соҳасининг Э ҳарфини билмайдиганлар хонадонма хонадон юрибди, электр ҳисоблагичларни мутлақо тушунмайди.

Туман бюро ходими томонидан туман прокурорига киритган билдиришда изоҳланишича¸ таъминот ходимлари тузилган далолатномалар бўйича умуман ишламаган, қайта ҳисоб-китобларини бажармасдан туманнинг энергия таъминотининг дебитор қарздорлигини сунъий равишда ошириб, қарздорлик юзасидан ундириш чораларини олиб бормаганлигини билдирган.

Туман таъминот корхонасининг мансабдор шахсларига нисбатан ўз мансабини суиистеъмол қилганлиги ва бошқа "дежурний" моддалар билан жиноий иш қўзғатганига гувоҳ бўлдим.

Бировни ....ини очиш ўрнига сен у билан ҳамкорликда ҳозирги кун қонун ва қоидаларига риоя этиб, асосланган ҳужжатлар билан уз вазифаларингни бажармайсанми? Ходимларингни муомала маданиятию хулқ атворини яхшилагин!

Бундан ташқари уйма-уй юрибди бюрочилар. Қўлида терминал квитанция. Бир пайтлар газчилар, светчиларгаям юклаб қўйилганди аҳолидан пул йиғиб юришни. Бунинг орқасидан квитанциянинг пулини еб қўйиб нечтаси қамалиб кетди. Бюрочиларда бунақаси йўқ деб бўлмайди. Ҳисоблагичларнинг кўрсатгичларини олиб базага киритиш вақтида қанчадан қанча хатоликлар бўлади. Шахсан ўзимнинг уйимдаги ҳисоблагичнинг кўрсатгичини катта фарқ билан базага киритиб мени қарздор қилиб қўйишибди.

Текширгани борсам¸ "Ҳисоблагичингизни расмга олиб келинг. Ариза ëзинг. Эртага келинг бугун база ишламаяпти. Индинга келинг бугун бюро ходими келмади. Бюрочилар базани ëпиб қўйди. У бўлди¸ бу бўлди" хуллас ҳалиям ҳал бўлмади.

Шунча йиллик энергетик бўла туриб, ҳар ой ойлик маошимдан тўлов қилиб 2 миллионга яқин ҳаққим бўла туриб, қаердандир келган тизимда ўқимаган бюрочи смс сабабли қарз илиниб турибди. Ҳозирда ариза киритганман¸ кутяпман. Хат ëзишимдан мақсад шуки¸ бюрочи ундирувчи. Электрик ëки газовик эмас. Ўз ишини қилса мақсадга мувофиқ бўлармиди?

Эслатма​: OzodMaktub рукни остида чоп этиладиган фикрлар муаллифнинг шахсий қарашлари ифодасидир. Озодлик бу мулоҳазалар учун масъул эмас.​

XS
SM
MD
LG