Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:51

“Сардоба”да уй қурдик, аммо олти ойдан буён пулимизни ололмаяпмиз”


Жалолиддин Эгамназаров, ўзлари томини ёпган уйлар расмини жўнатди
Жалолиддин Эгамназаров, ўзлари томини ёпган уйлар расмини жўнатди

Тошкент шаҳридаги “Нурафшон таъмирлаш” фирмаси билан шартнома тузиб, Сирдарё вилоят, Сардоба туманида янги уйлар қурилишида ишлаган Жалолиддин Эгамназаровнинг арз қилишича, улар ўтган йилнинг август ойида ишини тугатган бўлса-да, шу пайтгача иш ҳақини тўлиқ ололмаган.

“Сардоба”да ишлаган пулимизни ололмаяпмиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:00 0:00
Бевосита линк

“Биз аввал Тошкент шаҳридаги “Нурафшон таъмирлаш” фирмасида ишладик, кейин Сардобада иш бор, деб тўрт кишидан иборат бригадамни ўша ёққа 20 май куни жўнатишди. Келдик, том ёпдик, коттежлар атрофини айлантириб кафел териб чиқдик, ошхона ва молхоналар қурилишини қилдик. Хуллас, 38 миллион сўмлик иш бажардик. Шундан 12 миллион сўми қолган. Ҳозиргача сарсон қилиб, бермаяпти. Бу тўрт кишининг ҳақи. Тошкентга, фирмага бир неча марта бордим. Ана бу ой, ана кейинги ой деб чўзиб юришибди. Олти ойдан буён шу аҳвол. Биз қурган уйларга эса одамлар аллақачон кириб яшаяпти”.

Усталар ўзлари кўчада яшаб, қурилишда ишлаган.
Усталар ўзлари кўчада яшаб, қурилишда ишлаган.

-------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG