Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:42

“Паспорт олиш Каримов давридагидан ҳам қийинлашганига гувоҳ бўлдим”


"Нима учун чет юртларда ишлаб юрган юртдошларимиз Ўзбекистонга тез-тез боришга оғринишади? Нима учун фуқаро муддати ўтказиб паспортга ҳужжат топширса жаримага тортиладию давлат ўз вақтида мажбуриятини бажармаса жарима тўламайди ёки кечирим сўрамайди? «Ҳалқ билан мулоқ» фақат телевидениедами? Президент Мирзиёев даврида пасспорт олиш ва алмаштириш тизимида ҳалқ учун бирор энгилликлар яратилдими ёки кўзга ташланяптими? Амалда қандай? …саволлар бисёр аммо жавоб йўқ".

Бу сўзлар билан Озодлик почтасига келиб тушган хатлардан бири бошланади. Хат муаллифи АҚШда таҳсил олаётгани, Ўзбекистонга таътилга келиб, паспорт ололмаётгани сабаб ўқишини давом эттириш учун Америкага қайтиб кетолмаётган ўзбек талабаси эканлигини ёзган.

Шахсий дахлсизлигини ўйлаб исми ошкор қилинмаслигини сўраган муаллиф хатининг давомини қуйида ўқишингиз мумкин.

***

Аввало ўзимни таништирсам. Мен талабаман. Чет элда таҳсил оламан.

Ёзги таътилдан фойдаланиб Ўзбекистонга келиб муддати тугаган паспортимни алмаштириб ҳамда ОВИР стикерини янгилашга киришдим. Мана 2 ой бўлдики ҳамон паспортдан дарак йўқ.

Афсуски мен бу 2 ойлик татил давримда пасспорт олишим, Овирни янгилашим ва элчихонадан визамни янгилашим керак эди.

Қайтиб кетишга ҳарид қилган чиптам муддати ҳам келиб қолди. Аммо ҳали паспортни олганим йўқ. Муддатидан кечикканим учун элчихона ҳали виза берадими-йўқми? Бу масала энди савол остида қолди.

Чет элдаги юртдошларимиз билан суҳбатлашиб қолган пайтларим ватанга тез-тез келиб кетолмаслигининг асосий сабабларидан қилиб паспорт олиш ва ОВИР олишнинг мураккаблиги ва жараён узоқ муддат олишини айтишарди. Мен бугун бу гаплар нечоғли тўғри эканлигини амалда кўриб турибман.

Айтиш мумкинки, паспорт олиш Каримов давридагидан ҳам қийинлашган, бу нафақат менинг балки бугунги кундаги ҳалқнинг фикри шундай.

Тепада ўтирган «каттаконлар» хонасидан чиқиб ҳалқ дардини ўрганишса, паспорт столларда паспортга ҳужжат топширилган муддат ва қачондан буён кутишаётганини ўрганишса деган масалалар ечимини кутяпти.

Паспорт столдаги кузатиш натижасида қуйидагиларни гувоҳи бўлдим: Кимдир ҳажга кетишдан олдин паспортга ҳужжат топширган, кимдир менга ўхшаб талаба паспортини янгилашга келган, кимдир касал боласини даволатиш учун чет элга олиб бориш учун боласини паспортини кутяпти, кимдир тадбиркор нотариус ишлари учун паспортини кутяпти, кимдир чет элда ишлайди таътилга келиб паспорт олаолмай сарсон …бундай кишиларни юзлаб учратиш мумкин.

Энг қизиғи 2-3 ойлаб паспортини ола олмай юрганлар ҳалқ қабулхоналарига дардини айтиб боришса, ҳатто рўйҳатга ҳам олишмасдан паспорт столига қайтариб юборишаётганини айтиб нолишяпти. Бўлмаса бундай халқ қабулхоналари ким учун яратилган.

Нимага ҳамма нарса давлат манфаатларига хизмат қиляпти?

Фуқаронинг айбини қидиришади. Агар айб топилса ё шахсий манфаатлар йўлида фойдаланишади ёки жарима солиб гўёки ўзларини тепадагилар олдида ишлаётган қилиб кўрсатишади.

Аввал ўзлари ҳалқ олдида мажбуриятни бажаришса яхши бўларди”.

XS
SM
MD
LG