Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:38

Қурултой: Мирзиëевнинг сиëсати шунчаки популизмми ëки узоқни кўзлаган ислоҳотми?


Интернетдаги “Қўрқмаймиз” гуруҳи қатнашчиси Зиëбек Асадов Шавкат Мирзиëевнинг Ўзбекистон Президенти лавозимида ўтказган дастлабки 6 ойини “қуруқ гап даври”, деб баҳолади. Куни кеча Мирзиëевнинг селектор мажлисларидан бирида Ўзбекистон молия тизимини танқид қилгани акс этган аудиоёзув тарқалиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Тармоқ юзерларидан баъзилари янги раҳбар "жасоратига қойил" қолишса¸ бошқалари уни популистликда айблади. Бу муҳокамани Қурултой эшиттиришида ҳам давом қилдириб, Мирзиëевнинг сиëсати популизмми ëки ислоҳотми, деган савол жавобини изладик.

Мирзиëев сиëсати популизмми ëки ислоҳот?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:51:07 0:00
Бевосита линк

Қурултой қатнашчиси Маҳмуджон Йўлдошев назарида “Шавкат Мирзиëевнинг яхши ташаббусларига Каримов давридаги консерватив кучлар тўсқинлик қилмоқда”.

Мухолифат арбоби Эрк демократик партияси бош котиби¸ профессор Отаназар Орипов назарида “Тизимли сиëсий ислоҳот ўрнига саросима ва самарасизлик қоришмаси бўлган ҳаракат” кетмоқда.

Интернетда тарқалган аудиоёзувда президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи бошқарувдаги “тизимсизлик”ни қисман тан олади.

Тахминан 3,5 дақиқалик аудиоёзувда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Саидкамол Хўжаевга танбеҳ бериб молиявий тизим таназзулига эътибор қаратади.

- Бизда тизим тепада бор, пастда, мутлақо тизим йўқ десак, ишонаверинглар. Агарда бу тизимни маҳкам ушлаб, Тошкентда ўтирган Азимовга ўхшаганлар пастга тушиб ишлаганда, бу нарса бўлмасди. Шу ҳолатга келтирдик энди, иқтисодий комплексни. На эгаси бор, на сўрови бор! Йўқ! Эгасиям йўқ, сўровиям йўқ! - дейди Шавкат Мирзиёев

XS
SM
MD
LG