Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:24

Давлат мулозимларини 20 соатлаб ишлатиш билан Мирзиëев аҳволни яхшилай оладими?


Шавкат Мирзиëев
Шавкат Мирзиëев

Президент этиб сайланишидан беш ой ўтиб Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда "вазият ниҳоятда оғир"лигини очиқча тан олди ва оғир аҳволни ўнглаш учун келгуси икки йил давомида мутасаддилар "фавқулодда ҳолат"да ишлаши зарурлигини эълон қилди.

Шу пайтгача мухолифат риторикасидан ўрин олган танқидий жумлаларнинг Мирзиëев луғатига кираëтгани кузатилади.

Сўнгги икки кун ичида Тошкентнинг 11 та туманидан олтитасида ҳоким алмаштирган Мирзиëев мамлакатни “ноқобил кадрлардан” тозалашни бошлаб юбордими? Эрталабки соат 6 дан тунги 2 гача ишлаëтган мулозимларнинг силласи қуриб қолмайдими? Мирзиëев эълон қилган “икки йиллик” жадал жараëндан бирор самара бўладими?

Бу саволлар жавобини "Қурултой" дастурида қидирдик. Бу саволларга жавоб излаган дастур қатнашчиларининг фикри иккига айрилди.

Бир тараф “Каримов даврида ëлло қилиб юрган мулозимларни 20 соатлаб ишлатиб самара олиш керак¸" дея Мирзиëв ташаббусларини қўллади.

Яна бир тараф эса¸ “шахмат тахтасидаги доналар ранги алмашинуви¸ вазиятни ўзгартирмайди” дея шубҳа билдиришди.

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:49:20 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG