Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:44

Андижонда прокурор ёрдамчиси иштирок этган автоҳалокатда бир одам ўлди


Озодликнинг аниқлашича, пиëда ўлимига сабаб бўлган “Нексия” машинаси рулида Марҳамат тумани прокурорининг катта ёрдамчиси ўтирган бўлган.
Озодликнинг аниқлашича, пиëда ўлимига сабаб бўлган “Нексия” машинаси рулида Марҳамат тумани прокурорининг катта ёрдамчиси ўтирган бўлган.

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида прокуратура ходими иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳаётдан кўз юмди.

Йўл ҳалокати 25 апрел куни кеч соат 11ларда Марҳамат туманининг Гар-гар маҳалласи ҳудудида рўй берди. Машина уриб юборган 45 ёшли Б.Б. олган жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлди.

Марҳумнинг яқинлари машина рулида бўлган туман прокурорининг ёрдамчиси воқеа жойидан қочиб кетганини иддао қилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати, прокурор ёрдамчиси воқеа жойидан қочмай, жароҳат олган шахсни касалхонага ўзи олиб борганини айтмоқда.

Озодликнинг аниқлашича, пиëда ўлимига сабаб бўлган “Нексия” машинаси рулида Марҳамат тумани прокурорининг катта ёрдамчиси бўлган.

Марҳумнинг Озодлик суҳбатлашган яқинларидан бири машина ҳайдовчиси пиёдани уриб юборгандан сўнг, воқеа жойидан қочиб кетганини айтди.

- Шу даражада катта тезликда урилганки, машинани лобовой ойнасини ўнг томонини синдириб кириб кетган. Борсак ҳайдовчи йўқ, амаким ўласи холда, танасининг ярми машина лобовойидан кабина ичига кириб кетган холда ётибди. Тез ёрдам чақиртирдик, касалхонага борганда ўлган, деб айтишди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати пиёдани уриб юборган машинани Марҳамат туман прокурорининг катта ёрдамчиси Б.П. бошқарганини Озодликка тасдиқлади.

Лекин, Бош прокуратура билдирувида айтилишича, пиёда маст холатда йўлни ўртасида кетаётган бўлган, ҳайдовчи эса воқеа жойидан қочмаган, аксинча ярадорни ўзи касалхонага олиб бориб берган.

“25.04.2019 йил соат 23:00 ларда Марҳамат туман прокурорининг катта ёрдамчиси Б.П. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини Марҳамат-Асака” транспорт қатнов йўлининг Марҳамат тумани, Гар-гар маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида “Асака” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида, қатнов йўлининг ўрта қисмида ҳаракатланиб бораётган пиёда Б.Б.ни автомашинасининг олд қисми билан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада, пиёда Б.Б. олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Пиёданинг мастлиги дастлабки экспертиза хулосаси билан ва у билан бирга бўлган дўстларининг кўрсатмалари билан тасдиқланди. Лекин, ҳайдовчи воқеа жойидан қочмаган, аксинча ўзи олиб бориб берган касалхонага”, - дейилади Бош прокуратура билдирувида.

Қариндошлари пиёданинг спиртли ичимлик ичганини Озодликка инкор этишмади. Лекин, улар ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб, туман прокуратурасига яширинганини тўлиқ ишонч билан айтишди.

- Ичган бўлиши мумкин, лекин машина уни ўнг томони билан уриб юборган. Агар йўлни ўртасида кетаётган бўлса машина олди ойнасининг ўртасига кириб кетган бўлар эди. У машина лобовойини ўнг томонига кириб кетган. Борсак ҳайдовчи йўқ. Ўзимиз скорий чақиртирдик, жияним ўзи скорийда олиб борди касалхонага, - деди марҳумнинг яна бир қариндоши.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми, Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши очилган.

Суд-тиббиёт ва бошка тегишли экспертизалар ўтказилиши тайинланган.

Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан йўл транспорт ҳодисалари содир бўлиши учраб туради.

Жумладан, жорий йилнинг 6 апрель оқшомида Тошкент шаҳар, Чилонзор туман, Муқимий кўчасида юз берган автоҳалокатда бир аёл ҳалок бўлди. Озодлик суҳбатлашган икки нафар ички ишлар зобитига кўра, йўл ўртасида бораётган аёлни уриб юборган шахс Тошкент шаҳар ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи, 38 яшар подполковник Умид Қурбонов бўлган.

Бундан аввал эса икки кишининг ўлимига сабабчи бўлган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори М.Ҳ. (32 ёш) 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

XS
SM
MD
LG