Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:42

Ички ишлар подполковниги иштирокидаги автоҳалокатда бир аёл ўлди (ВИДЕО)


6 апрель оқшомида Тошкент шаҳар, Чилонзор туман, Муқимий кўчасида юз берган автоҳалокатда бир аёл ҳалок бўлди.

Озодлик суҳбатлашган икки нафар ички ишлар зобитига кўра, йўл ўртасида бораётган аёлни уриб юборган шахс Тошкент шаҳар ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи, 38 яшар подполковник Умид Қурбоновдир.

Ўзбекистон Бош прокуратураси автоҳалокат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Telegramda тарқалган видео

Telegram мессенжерида ўзбекистонликлар орасида тарқалган видеода қора Lacetti катта тезликда биринчи ёки иккинчи йўл чизиғидан йўлнинг энг сўл чизиғига ўтишга ҳаракат қилгани, шу пайт йўл ўртасида бир аёлни уриб юборгани акс этган. Видеодан машина зарбидан аёлнинг икки метрча баландликка учиб, ерга беҳуш йиқилганини кўриш мумкин. Енгил машина эса ҳимоя тўсиғига бориб урилади ва уни иккига бўлиб юборади.

ИИБ подполковниги йўловчи аëлни уриб юборди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:03 0:00

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг Озодликка маълум қилишича, фуқаро М. Зайнутдинова “пиёдалар ўтиши белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган" пайтда юз берган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан М.З. шу куни соат 23-40 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази “Жонлантириш” бўлимида вафот этган,” - дея билдирди Бош прокуратура. - "Ўтказилган суд тиббий экспертизасининг 07.04.2019 йилдаги дастлабки хулосасига кўра, М.З.нинг ўлими “бош мия ёпиқ жароҳати, кўкрак қафаси ёпиқ жароҳати, ўнг болдир суякларини жароҳатлари” натижасида келиб чиққанлиги аниқланган."

Озодлик суҳбатлашган икки нафар ички ишлар зобитига кўра, йўл ўртасида бораётган аёлни уриб юборган шахс Тошкент шаҳар ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи, 38 яшар подполковник Умид Қурбоновдир.

Бош прокуратура йўл транспорт ҳодисасини содир этган ички ишлар органи ходими исми ва фамилиясининг бош ҳарфларини маълум қилиш билан чекланди.

"...хизмат автомашинасини тегишли ҳужжатлар асосида бошқариб келаётган У.Қ., Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 4-уй уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган," дея билдирди Бош прокуратура.

Кузатув камералари

Озодлик суҳбатлашган ички ишлар зобитларидан бирининг маълум қилишича, ҳодисадан кўп ўтмай "атрофдаги кузатув камералардан" видеоёзувлар ички ишлар ходимлари томонидан олиб кетилган.

"Бу ҳодисани босди-босди қилишга ҳаракат қилишди. Умид Қурбонов айбдор бўлиб қолмаслиги учун авариядан кўп ўтмай атрофдаги кузатув камераларидан видеозапислар тезда олиб кетилди. Лекин бу воқеа Telegramда тарқалишга улгурганди. Ҳамма "ҳайдовчи ким эди?" деган саволни бера бошлаганди," деди ички ишлар зобити.

8 апрелда Озодлик подполковник Умид Қурбоновнинг мобил телефонига бир неча бор қўнғироқ қилди. Телефон гўшагини кўтарган шахс ўзини Умид Қурбоновнинг таниши эканини билдирди ва "изоҳ олиш учун ёзма мурожаат" қилишни сўради.

Тошкент шаҳар ИИБ ахборот мультимедиа маркази 8 апрелда, автоҳалокат юзасидан "хизмат текшируви" белгиланганини билдирди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, автоҳалокат юзасидан "ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда."

Умид Қурбонов 2018 йилда Тошкент шаҳар ИИБси уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи этиб тайинланганди.

22 март куни "Элтуз" сайти "бир-бирини танимайдиган қатор тошкентлик тадбиркорлар билан суҳбатлари асосида" подполковник Умид Қурбонов ҳақида танқидий мақола чоп этганди.

XS
SM
MD
LG