Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:51

Шикоятчилар Олий суд биносига "штурм билан кирди"


Ўзбекистон Олий суди биноси
Ўзбекистон Олий суди биноси

15 август куни Ўзбекистон Олий суди биноси олдига йиғилган ва кутиш жонига теккан юзлаб шикоятчилар бинонинг ëпиқ дарвозаси қулфини синдириб ичкарига киришди.

Суд биносига кирганлардан бири, шикоятчи Шавкат Юнусовнинг Озодликка айтишича¸ кун иссиғида кутавериб холдан тойган 400 га яқин шикоятчи суд ҳовлиси дарвозасига ёпирилиб, "ичкарига штурм билан" кирган:

- Ҳаммаëқ қийқириқ бўлиб кетди. Одамларнинг ичкарига интилишини кўрсангиз эди. Ҳақиқатдан ҳам штурм бўлди¸ дейди суҳбатдош.

Юнусовга кўра¸ жорий қилинган кутиш рақамларига (шикоятчиларнинг қўлидаги навбат рақами - таҳр.) мулозимларнинг риоя қилмагани одамларнинг тоқатини тоқ қилган.

Шавкат Юнусов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:56 0:00

Олий суд биносида бўлган воқеа тўғрисида Fergananews информацион агентлиги ҳам ёзди.

"Одамлар нимага қодир эканлигини намойиш қилганини кўриш керак эди. Суд ҳовлисига ва биносига бостириб кирганларни босиқликка чақиришга уринишди, лекин ҳеч кимни ортга ҳайдаб ўтиришмади. Қўриқчилар чопқиллаб юрганини кўриш кулгили бўлди",- деб айтган чирчиқлик 80 яшар Любовь Чуракова. Агентликка кўра, бу аёл қарийб 10 йилдан буён адолат излаб идорама-идора изғийди.

Воқеа гувоҳларининг Озодликка айтишича, Олий суд биносига "бостириб кирганлар"нинг ягона мақсади мулозимлар қабулига тезроқ кириш бўлган, холос. "Бостириб кирганлар" суд биносига ҳам, бино ичидаги жиҳоз ва ашёларга ҳам ҳеч қандай зарар етказмаган. Баъзи гувоҳларнинг айтишича, дарвоза илгаги синган. Лекин бошқа гувоҳлар илгак ўзи очилиб кетганини айтди.

Жорий жадвалга кўра¸ Олий суд фақат ойда икки марта ватандошларни қабул қилади.

Суд биносига "штурм билан кирганини" айтаётган шикоятчи Шавкат Юнусовнинг Озодликка айтишича, “йиллар давомида сансалорликка учраб Олий суд қабулига кира олмаганлар жуда кўп”

Унга кўра¸ “судлар адолатли қарорлар чиқарса ва кассация тартибида шикоят қилиш тизими самарали ишласа Олий суд олдида бунча одам тўпланмайди”

Олий суд биноси олдида кутаëтганлар
Олий суд биноси олдида кутаëтганлар

Ўтган ҳафта Олий суд биноси олдида кутиб иссиқдан силласи қуриб ўзидан кетган аëлни "Тез ëрдам" олиб кетгани ҳақида маҳаллий нашрлар ëзган эди.

XS
SM
MD
LG