Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:38

ИИВ AIBA президенти Ғофур Раҳимовни яна қидирувга берди


Ғофур Раҳимов Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган халқаро бокс анжуманида. 3 феврал, 2018 йил.
Ғофур Раҳимов Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган халқаро бокс анжуманида. 3 феврал, 2018 йил.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ўзбекистонлик ишбилармон, айни пайтда Халқаро бокс федерацияси - AIBA президенти вазифасини бажараётган Ғофур Раҳимов ва унинг турмуш ўртоғи экани айтилаётган Лола Раҳимоваларни қидирувга берди.

АҚШ Молия вазирлиги "Қора рўйхат"ига киритилган​ Раҳимовга Ўзбекистонда 2013 йилда ҳам қидирув эълон қилинган, лекин икки йил аввал унинг исми қидирилаётганлар рўйхатидан ғойиб бўлган эди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг исми сир қолишини истаган мулозими вазирлик сайтида 67 ёшли Раҳимов Ғофур-Арслонбек Аҳмедович Ўзбекистон Жиноят Kодексининг 165-моддаси, яъни товламачилик, 243-моддаси, яъни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, 228-моддаси, яъни ҳужжатлар, муҳрлар тайёрлаш, уларни қалбакилаштиришда гумонланиб қидирилаётгани ҳақидаги эълонга Озодлик эътиборини қаратди.

Мулозим, шунингдек, қидирувга берилган яна бир фуқаро - 50 ёшли Раҳимова Лола Жабборовнанинг ҳам қидирувга берилганига эътибор қаратар экан, "бу аёл Ғофур Раҳимовнинг турмуш ўртоғи", деб иддао қилди.

Ғофур Раҳимов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган "қидирилаётган шахс"лар рўйхатида.
Ғофур Раҳимов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган "қидирилаётган шахс"лар рўйхатида.

Мулозимнинг Озодликка айтишича, Ғофур Раҳимов ва Лола Раҳимованинг қидирувга берилгани тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий сайтининг “Қидирувдаги шахслар” бўлимида бир ҳафта илгари пайдо бўлган.

Ғофур Раҳимовнинг рафиқаси Лола Раҳимовага қидирув Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида илк бор эълон қилинмоқда.
Ғофур Раҳимовнинг рафиқаси Лола Раҳимовага қидирув Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида илк бор эълон қилинмоқда.

Ғофур Раҳимов ва Лола Раҳимованинг қидирилаётганлар рўйхатида қайта пайдо бўлиши юзасидан ўз саволларини бериш учун Озодлик Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги билан 3 кун давомида боғланишга уринди. Ниҳоят, 14 июнь куни ди.вазирлик матбуот хизмати мулозими бу ҳақда изоҳ беролмаслигини айтиш билан чекланди.

​Айни пайтда¸ 14 март куни Ғофур Раҳимов номини халқаро қидирувга берилганлар рўйхати эълон қилинадиган Интерпол сайтидан топиб бўлмади.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ғофур Раҳимовга 2013 йилнинг февралида ҳам қидирув эълон қилган.

Ўша айтда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати унга қарши жиноят иши очгани ҳам хабар қилинган эди.

2016 йил 15 сентябрь куни эса Ғофур Раҳимов исми Интерполнинг Ўзбекистондаги миллий ваколатхонаси қидирув лентасидан олиб ташланганди.

Ғофур Раҳимовнинг турмуш ўртоғи эканлиги иддао қилинаётган Лола Раҳимованинг исми, бу иддаони қилган вазирлик мулозимига кўра, Ўзбекистонда қидирилаётганлар рўйхатида биринчи марта эълон қилинмоқда.

AIBAнинг "Қора рўйхат"даги президенти

АҚШ "Қора рўйхат"ига киритган​ ўзбекистонлик таниқли ишбилармон ва меценант Ғофур Раҳимов шу йилнинг январь ойида Халқаро бокс федерацияси - AIBA президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланланган эди.

AIBA расмий сайтида қайд этилишича, унинг номзоди Россия Федерацияси томонидан кўрсатилгани, Ўзбекистон бокс федерацияси ҳам қўллаб-қувватлагани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

AIBA анжуманидаги Ғофур Раҳимов нутқи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:29 0:00
Бевосита линк
AIBA анжуманидаги Ғофур Раҳимов нутқи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:29 0:00
Бевосита линк

2012 йилда АҚШнинг Молия вазирлиги дунёда фаолият юритаётган ва келиб чиқиши собиқ Совет худудларидан бўлган уюшган жиноий ташкилотнинг етти аъзоси ва икки япон мафиясига қарши жазо чораларини киритган.

АҚШ "Қора рўйхат"ига киритилганлар орасида Ғофур Раҳимов ҳам бор.

АҚШ молия вазирлиги Ғофур Раҳимовни Марказий Осиё мамлакатларида гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш асосий соҳаси бўлган уюшган Ўзбек жиноий гуруҳининг раҳбарларидан бири дея таърифлаган.

Уюшган жиноятга алоқадор кўриладиган шахснинг AIBAга муваққат президент этиб сайланишидан Халқаро Олимпия қўмитаси чуқур ҳавотирга тушгани ҳақда Британияда чиқадиган Guardian нашри хабар берган эди.

AIBA ичидаги манба эса Guardianга Ғофур Раҳимов ҳеч қачон ҳеч қандай жиноятда айбдор деб топилмаган ва туҳмат қурбонига айланганини айтган.

Манбага кўра, Раҳимов ҳозирда АҚШ Молия вазирлиги “қора рўйхати”дан ўз номи олиб ташланишига эришмоқчи.

Ғофур Раҳимовнинг ўзи ҳам ўтган ой AIBA сайтида эълон қилинган баёнотида уюшган жиноий гуруҳлар билан ҳеч қачон алоқада бўлмаганини билдирган.

"Мен ҳеч қачон ҳеч қандай уюшган жиноий гуруҳ билан алоқадор бўлмаганман ва дунёнинг ҳеч бир юрисдикцияси томонидан ҳеч қачон ҳеч қандай жиноятларда айбланмаганман. АҚШ Ғазнасининг босими давом этаётган бўлса-да, мен АIBA бошқаруви ва молиявий барқарорлигини тиклаш бўйича ҳаракатларимни давом эттираман. Мен боксни яхши кўраман. АIBA ҳар қандай чорловлар устидан ғалабага эришади ва менга нисбатан асоссиз айбловларга қарамасдан, ҳаётимни спортга бағишлашда давом этаман", — дейилади баёнотда.

Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб Ўзбекистон ва Марказий Осиëдаги криминал тўдалар ичидаги нуфузини кучайтириб келаëтгани айтиладиган Ғафур Раҳимов Тошкент ҳукумати томонидан мамлакат спорти¸ хусусан, боксини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келаëтган йирик тадбиркор сифатида эътироф этилиб¸ шахсан президент Каримов томонидан берилган олқиш ва мукофотларга сазовор бўлган.

Раҳимов 2002 йилги Сиднейдаги Ёзги Олимпиада ўйинларида Осиë олимпия қўмитаси расмийси сифатида қатнашишга борган пайтда Австралия хавфсизлик идоралари, "халқаро наркобарон" деган шубҳа билан, мамлакат ҳудудига киритмаган ва бу воқеа халқаро майдонда шов-шувга сабаб бўлган эди.

Норасмий манбалар президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан бизнесдаги мавқеини сақлаб қолиш учун рақобатга киришганидан сўнг Ғафур Раҳимовнинг ҳукумат¸ хусусан Ислом Каримов марҳаматидан мосуво бўлгани ва 2010 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетганини айтиб келишади.

XS
SM
MD
LG