Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:30

Ҳакам журналистнинг қийноққа солингани бўйича экспертиза ўтказишни буюрди


Судни кузатган журналист Малоҳат Эшонқулованинг айтишича, судланувчиларнинг қариндошлари, хориж давлатлар элчихоналари, маҳаллий ва хорижий журналистлар ҳамда инсон ҳуқуқлари фаолларидан иборат 60 га яқин одам маҳкама залига киритилган. 
Судни кузатган журналист Малоҳат Эшонқулованинг айтишича, судланувчиларнинг қариндошлари, хориж давлатлар элчихоналари, маҳаллий ва хорижий журналистлар ҳамда инсон ҳуқуқлари фаолларидан иборат 60 га яқин одам маҳкама залига киритилган. 

Ўзбекистон конституциявий тузумини ағдаришга уринишда айбланиб ҳисбга олинган журналистлар Бобомурод Абдуллаев ва Ҳаёт Насреддинов ҳамда икки тадбиркор устидан маҳкама 7 март куни бошланар-бошланмас яна қолдирилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бошланган маҳакамада Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати Сергей Майоров суд ҳакамига ўз мижози тергов пайти қийноққа солинганини маълум қилган ва бу бўйича экспертиза ўтказишни талаб қилган. Шундан сўнг ҳакам адвокат талаби қондирилиши ва экспертиза натижалари маълум бўлгунга қадар суд кечиктирилишини эълон қилган.

Судда қатнашган ҳуқуқ фаоллларининг Озодликка маълум қилишича, 7 март кунги маҳкама жамоатчилик учун очиқ ўтказилган.

Судни кузатган журналист Малоҳат Эшонқулованинг айтишича, судланувчиларнинг қариндошлари, хориж давлатлар элчихоналари, маҳаллий ва хорижий журналистлар ҳамда инсон ҳуқуқлари фаолларидан иборат 60 га яқин одам маҳкама залига киритилган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:09 0:00
Бевосита линк

Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати Сергей Майоров ўз мижози тергов пайти қийноққа солингани, кўрсатмалар қийноқлар билан олинганини суд ҳайъатига маълум қилган ва буни текшириш учун илтимоснома киритган.

Бобомурод уст кийимини ечиб, баданидаги қийноқ белгиларини суд залида тўпланганларга кўрсатган.

Шундан сўнг суд тиббий экспертиза ўтказишни тайинлаган ва экспертиза натижалари тайëр бўлгунга қадар суд бўлмаслигини маълум қилган.

- Бошқа маҳкамаларда билмадим, лекин менинг тажрибамда биринчи марта суд адвокатнинг қийноқлар бўйича тиббий экспертиза ўтказиш талабини қондираяпти, - деди мажлис тугаши ортидан Озодлик билан суҳбатлашган Сергей Майоров.

Адвокатнинг айтишича¸ маҳкама арафасида 6 март куни ўтказилган бир соатлик учрашув пайтида Бобомурод Абдуллаев тергов пайти қийноққа солинганини айтган ва чап қўлида сақланиб қолган қийноқ изларини кўрсатган.

Абдуллаев¸ шунингдек¸ адвокат Майоровдан воз кечиш ғояси МХХ терговчиларига тегишли бўлгани, акс ҳолда қийноқларнинг яна қайтадан бошланишидан таҳдид қилишганини айтган.

Бобомурод Абдуллаев адвокати билан 6 март кунги учрашувда ўзининг ҳибсга олинишидан МХХнинг асосий мақсади собиқ Бош прокурор, ҳозирда МХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва ўтган йил сентябрь ойида Ички ишлар вазири этиб тайинланган Пўлат Бобожоновларга қарши компромат йиғиш бўлганини айтган.

"Бобомуроднинг фикрича, уни биринчи навбатда Бош прокурор Абдуллаев ва Ички ишлар вазири Бобожоновга компромат йиғиш учун қўлга олишган. У тинимсиз қиноққа солинган. Қийноқлар¸ “Бобомурод, сен нега янги президентни қўллаб-қувватлаяпсан?”, “Хўш, сенинг президентинг нима ҳам қила оларди?” (Мирзиёев назарда тутилган -Майоров) “Янги президент қўл остида ҳамма ўғирлик қилади. Фақатгина МХХнинг шарофати билан ҳокимлар ўғирлик қилолмайди”. “Ҳақиқий ҳокимият МХХда ва президент ҳеч нарса қилолмайди”¸ деган гаплар остида қўлланилган", - деб ёзди адвокат Сергей Майоров.

Бобомуроднинг 6 март куни адвокатига маълум қилишича, унга нисбатан руҳий босим ўтказган МХХ ходимлари Ўлмас ва Володя исмли шахслар бўлган.

Сергей Майоровга кўра, айнан шу шахслар Бобомуродни ўз мақолаларида Шавкат Мирзиëевни ёмонлаш ўрнига янги президентни қўллаб-қувватлагани учун койишган. Яна айни шахслар, Бобомуродни МХХ деворлари ичида ўлдирмасликларини, бу МХХ фаолиятига доғ туширишини, уни “Тоштурма” ёки зонада ўлдириб юборишларини айтиб таҳдид қилган.

“Бу иккала мххчи Бобомуродни оғир ишларга қўйишлари, ишлаб турган агрегатларга итариб юборишлари ва қийма-қийма бўладиган танасини онасига беришларини айтишган. Бобомурод, агар у ўз мақолаларида МХХга ҳужум қилмаганда ва янги президентни қўллаб-қувватламаганида, уни ҳибсга олмаган бўлишарди, деб ўйлайди. Бобомурод, агар унга МХХ биносини кўрсатишса, уни қийнашган хонани танишини айтди. Бу хона деворлари металл панжаралар билан қопланган ва четларида халқалар осилган. Маҳбусни кишан билан шу халқаларга боғлаб, қийноққа солишган. Уни хонадан хонага бошига халта кийдирган ҳолда олиб ўтишган. Уни бевосита калтаклаганларнинг исмлари Қобил, Мажид, Элмурод. Энг шавфқатсизи Мажид бўлган”, - дейди Сергей Майоров.

Бобомурод Абдуллаев мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳга қарши кўрсатма беришга ҳам мажбур бўлганини айтган.

Терговчилар ҳамда уни руҳий қийноққа тутганлар интернетдаги мақолаларни ёзишга ўзини Муҳаммад Солиҳ мажбурлагани тўғрисида ёзиб беришни талаб қилган. Журналист аслида бундай бўлмагани ва 2003 йилнинг январь ойидан бери "Усмон Ҳақназаров" номи остида ёзганини таъкидлаган.

- Бобомурод фикрича, унинг “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси оситида 2003 йилдан бошлаб ёзишни бошлагани факти, Тўрақулов ва Веселовларнинг Бобомуродни Муҳаммад Солиҳга боғлашлари учун тузган схемага мос келмас эди, - дейди Сергей Майоров.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ шунингдек тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровларлар устидан 5 март куни ўтказилиши режаланган илк маҳкама "прокурор етиб келмади" деган асосда 7 мартга қолдирилган эди.

Тўртала судланувчи Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси бўйича айбланмоқда.

Ўтган йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган Бобомурод Абдуллаев 2011 йилдан "Усмон Ҳақназаров" имзоси остида "амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи" мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда "инқилоб қилиш"га уринишда гумонланмоқда.

12та халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукуматидан Бобомурод Абдуллаев, Ҳаёт Насриддинов ва Акром Маликовни озод этишни талаб қилган эди.

XS
SM
MD
LG