Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:01

Журналист Бобомурод Абдуллаев устидан суд 7 мартга қолдирилди


Журналист Бобомурод Абдуллаев.
Журналист Бобомурод Абдуллаев.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ шунингдек тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëров устидан 5 март куни ўтказилиши режаланган маҳкама жараëни 7 мартга қолдирилди.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати Сергей Майоровга кўра, суднинг кечиктирилиши сабаби "прокурор етиб келмагани" билан изоҳланган.

Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислигида ўтадиган Бобомурод Абдуллаев ва унинг шериклари сифатида кўрилаётган яна уч киши устидан илк маҳкама 7 март куни соат 14:00га қолдирилган.

5 март куни суд биноси олдига журналист иши бўйича маҳкамада иштирок этиш мақсадида унинг адвокатлари, ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва мухолифат фаоллари йиғилган.

Журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси бўйича айбланмоқда.

Ўтган йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган Бобомурод Абдуллаев 2011 йилдан "Усмон Ҳақназаров" имзоси остида "амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи" мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда "инқилоб қилиш"га уринишда гумонланмоқда.

Бобомурод Абдуллаевга алоқадор иш юзасидан 2017 йилнинг тахминан 20 октябрь куни қўлга олинган иқтисодчи Ҳаёт Насриддинов ва Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида Интернетда эълон қилган мақолалари ортидан 2016 йилнинг 22 июлида қамоққа олинган Акром Маликов ҳам тергов қилинган.

2018 йилнинг 31 январида ҳибсда қолаётган Ҳаёт Насриддинов Андрей Сахаров номидаги "Мардлик учун" халқаро мукофотига сазовор бўлган.

12та халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукуматидан Бобомурод Абдуллаев, Ҳаёт Насриддинов ва Акром Маликовни озод этишни талаб қилган эди

XS
SM
MD
LG