Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:35

Фарғонада МИБ ва Солиқ бошлиқларига “ичагини бошига салла қилиш” билан таҳдид қилинди


Озодликка келган аудиодаги овоз Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевники эканлиги айтилди.
Озодликка келган аудиодаги овоз Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевники эканлиги айтилди.

Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзувда овоз эгаси вилоят Мажбурий ижро бюроси ва Солиқ идораси бошлиқларига уларнинг “ичагини суғуриб, бошига салла қилиш”, билан таҳдид қилади.

Аудио май ойида ёзилганини овоз эгаси гаплари мазмунидан англаш мумкин.​

Овозли ëзувни Озодликка жўнатган фарғоналик тадбиркорнинг айтишича¸ бу аудиони унинг ўзи 22 май куни вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган мажлисда ёзиб олган. Аудиони ёзиб олган фарғоналикнинг иддао қилишича, МИБ ва Солиқ бошқармалари бошлиқларини ҳақорат қилаëтган амалдор – Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевдир.

​Озодликка Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб иддао қилинаётган аудио юзасидан Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати изоҳ бермади.

Озодлик таҳририятига 24 май куни келиб тушган ва Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб иддао қилинаётган аудиода овоз эгаси вилоят Мажбурий ижро бюроси ва Солиқ бошқармаси бошлиқларини “сотқин”, “дорнинг остидан қочган маразлар”, деб атайди, уларга “ичагингни суғуриб оламан”, "қаматаман" деб дўқ-пуписа қилади.

Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози экани ишонилаётган аудио
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:17 0:00
Бевосита линк

“Умринг 5 йил, 10 йил қамоқда ўтади. Сен МИБни бошлиғи бўласанми, бошқа бўласанми, ундан нари бўласанми, сен номардларни қаматтираман. Мен ўзимни зўрға босиб турибман, ичагингни олиб, бошингдан салла қилиб қўйиш қўлимдан келади”, - дейди овоз эгаси Озодликка сиздирилган аудиода.

Шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими, дея иддао қилинаётган шахс вилоят МИБ ва Солиқ бошқармаси бошлиқларини Тошкентдан эканини пеш қилиб, Фарғонани ботқоққа ботираётганликда айблайди:

“Сен номардлар, солиқни бошлиғи - Тошкент шаҳар фуқароси, МИБни бошлиғи - Тошкент шаҳар фуқароси. Фарғонага лавозимга тайинланиб, фарғоналикларни ботқоққа ботиряпти, деб мен сенларни муҳокама қиламан. Имконият топилса мен сенларни ичак-чавоғингни суғуриб оламан. Лекин айтиб қўйишим керак, қаматаман иккаловингларни. Солиқни бошлиғи ҳам, МИБни бошлиғи ҳам иккаловинг жавобгар бўласан. Мана шу май ойида бажарайлик, бажарилмаса иккаловинг жавобгар бўласан, жиноий жавобгарликка торттираман. Менга унақа сотқинлар керак эмас. Булар сотқин булар. Булар куляпти бизни фарғоналиклар устидан. Куляпти булар. Номард бўлмаса 3 миллиард 700дан 229 миллион пул ундирадими. Бутун дорни тагидан қочган маразлар йиғилган”, - дейди Фарғона вилояти ҳокими экани ишонилаётган овоз эгаси.

МИБ ва Солиқ бошлиқларига “ичагини бошига салла қилиш” билан таҳдид қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:20 0:00

Фарғона вилояти ҳокими МИБ ва солиқ бошқармалари бошлиқларини нега танқид қилгани маълум эмас.

Аммо, икки ярим минутлик аудиодан ҳар икки идора режани бажармагани ҳокимнинг ғазабини келтирган бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Озодлик Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб ишонилаётган аудио юзасидан Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Гулбаҳор Ғаниевадан изоҳ сўради.

Ғаниева аудиони жўнатишни, эшитиб кўриб изоҳ беришини айтди. Озодлик аудиони унга Телеграм орқали жўнатди.

Лекин, 27 май куннинг оҳирига қадар Гулбаҳор Ғаниевадан жавоб бўлмади. МИБ ва Солиқ идорасининг ҳақорат эшитган бошлиқларидан ҳам изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

XS
SM
MD
LG