Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:21

Андижон ва Наманган аэропортини ëпиб¸ "Фарғона"ни қолдириш таклифи ўрганилмоқда


Андижон халқаро аэропорти
Андижон халқаро аэропорти

Ўзбекистон ҳукуматига яқин мулозимнинг Озодликка билдиришича¸ айни кунларда нафақат "Қарши" халқаро аэропорти¸ балки мамлакатдаги бошқа аэропортлар бошқарувини ҳам давлатга қарашли “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси тасарруфидан чиқариш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Президент Мирзиëевнинг 6 февраль кунги қарорида “Қарши” халқаро аэропортини “Ўзбекистон ҳаво йўллари” таркибидан чиқариб, халқаро аэропортларни бошқариш бўйича махсус компания бошқарувига бериш ҳақида топшириқ берилди.

Унга кўра¸ жорий йил 1 июлига қадар “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги “Қарши” аэропортини хусусий ширкатларга беришни кўзда тутувчи концепцияни Вазирлар Маҳкамасига топшириши лозим.

Мирзиëев зиëнга ишлаб келаëтган аэропортларни ëпиши мумкин

Озодлик гаплашган мулозимга кўра¸ президент қарорида фақат “Қарши” аэропорти тилга олинганига қарамай¸ ҳозирда Ўзбекистон аэропортларининг ҳар бири келажаги бўйича таклиф-мулоҳазаларни кўриб чиқиш жараëни бормоқда.

Суҳбатдошга кўра¸ президент “давлатга бир тийин ҳам фойда келтирмаëтган” аэропортлардан воз кечишга мойиллик кўрсатмоқда.

Масалан¸ водийда тўртта аэропорт бор. (Фарғона¸ Андижон¸ Наманган ва Қўқон аэропортлари. Қўқон аэропорти 2000 йилда йўловчи учқичлари учун ëпилиб¸ МХХ хизматига топширилган – таҳр.) Улар орасидаги масофа 70-80 км. Халқаро стандарт бўйича¸ бунақа яқин масофада алоҳида аэропорт қурилмайди. Ҳар биридан кунига ë битта¸ ë иккита самолëт учади. Тижорий эҳтиëж бўлмаган жойда бунақа яқин радиусда тўртта аэропорт ушлаб туриш ахмоқлик! Биттагина самолëт учадиган аэропортни ушлаб туриш қанчага тушишини ҳисоблаб чиқсангиз¸ тепа сочингиз тикка бўлади - ниҳоятда қиммат ва убиточний. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” монопол компания ўлароқ¸ фақат зарарга¸ давлат гаранти билан олинган қарзларга ишлаяпти. Мирзиëев буни яхши билганидан¸ аэрпортларни хусусий ширкатларга бериш масаласини ўрганишни буюрди ва бу тажриба Қаршидан бошланиб¸ бошқа аэропортларга ҳам ўтади¸” деди ҳукуматга яқин мулозим.

Айни пайтда бу суҳбатдош¸ уч кунлик транзит визаси жорий қилиш¸ 7 давлат фуқароларига визасиз саëҳат қилиш тартибини киритиш орқали Мирзиëев ҳукумати¸ Самарқанд¸ Бухоро ва Урганч аэропортларининг ҳақиқий маънода халқаро мақомга чиқишига умид қилаëтганини қўшиб ўтади.

"Туркия¸ Малайзия¸ Индонезия каби давлатлардан тўғридан-тўғри рейслар қўйилса¸ виза режими енгиллашганидан кейин турист келиши кўпайиши мумкин. Шунда бу аэропортлардаги қатнов кўпайиб¸ ўз харажатини ўзи қоплаши мумкин¸" дейди бу мулозим.

“Қарши” аэропорти ўз эртасидан бехабар

“Қарши” халқаро аэропортининг Озодлик гаплашган мулозими 8 февраль куни аэропорт директорининг Тошкентда экани ва президент қароридан кейин нима қилиш масаласи муҳокамаси билан машғуллигини билдирди.

Очиғи¸ қаршидагилардан ҳеч ким аэропортнинг кимга берилиши¸ қандай асосда берилиши ҳақида ҳеч нарса билмайди. Тахминлар кўп лекин. Сотилмайди¸ фақат бошқариш “Ўзбекистон ҳаво йўллари”дан олиниб¸ хусусий МЧЖга берилади¸ дейишаяпти. Айнан қайси МЧЖ¸ қандай шартлар билан олади¸ буни Вазирлар Маҳкамаси ҳал қилади”¸ деди “Қарши” аэропортининг ўзини таништирмаган мулозими.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси матбуот хизмати масъуллари¸ мамлакат аэропортларида қандай ўзгаришлар кутилаëтгани¸ хусусан¸ “Қарши” аэропортининг қайси ширкатга берилишига оид саволларга ҳозирча аниқ жавоб йўқлигини билдирди.

Ҳозир аэропортлар реконструкцияси¸ учиш-қўниш йўлкаларини таъмирлаш¸ учиб келиш залларининг реконструкцияси бўйича авиакомпания режа тузаяпти. Бугунги мажлисда шу режа муҳокама қилинди ва унинг бугун тасдиқланиши кутилаяпти. Эртага бу режа матбуот хизматига берилади ва сизга унга оид аниқ маълумот беришим мумкин¸” деган матбуот хизмати мутасаддиси¸ 9 февраль куни Озодлик саволларига аниқроқ жавоб беришни ваъда қилди.

(“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ваъда қилинган бу жавобни берса¸ Озодлик уни мазкур мақолага¸ албатта¸ қўшади.)

Ëпиш таклифи берилган аэропортлар нима қилади?

Озодлик суҳбатлашган Тошкент ҳукуматига яқин мулозимга кўра¸ ҳукуматга берилган лойиҳалар орасида¸ Андижон ва Намангандаги халқаро деб айтилаëтган аэропортларни ëпиб¸ бутун водий учун битта - Фарғона аэропортини қолдириш таклифи ҳам бор.

Бу таклифнинг қабул қилиниш-қилинмаслиги ҳақида ҳозирча аниқ гапиришга эрта эканини билдирган мулозим¸ айни пайтда¸ ëпиш таклиф қилинган аэропортларни нима қилишга оид лойиҳалар ҳам борлигини айтади.

Ўзбекистондаги аэропортларнинг кўпи шаҳар марказида жойлашган. Катта ҳудуд. У ерда турар-жой бинолари¸ ëки савдо-бизнес марказлари қуришга иштиëқмандлар йўқ эмас. Масалан¸ Андижон аэропорти шундоққина вокзалга туташ. Йирик тадбиркорлардан бири Абдулла Ариповга Андижон аэропортини ижарага олиб¸ водийдаги мева-сабзавотни хорижий давлатларга карго самолëтлари билан экспорт қилиш лойиҳасини таклиф қилганидан хабарим бор. Водий учун логистика ҳаби (маркази) қилмоқчи. Қабул қилинса¸ импорт¸ айниқса¸ экспортга яхшигина имкон очилади. Зарарга ишлаëтган тайëр инфраструктурани тижорий асосда ишлатишга рухсат берилса¸ ундан ҳам Ўзбекистон иқтисодига¸ ҳам хусусий тадбиркорга фойда бўлади. Агар ҳукумат ҳам давлат¸ ҳам бизнесга манфаатли таклифларга очиқ бўлса¸ пули ва идеялари бор ўзбеклар кўп”¸ дейди Ўзбекистон ҳукуматига яқин мулозим.

Президентнинг 6 февраль кунги қарорида¸ Ўзбекистон аэропортларига лоукост - арзон хизмат таклиф қилувчи авиакомпанияларни ҳам жалб қилишни Қаршидан бошлаш топшириғи берилган.

Ҳозирча Ўзбекистонга арзон чипта таклиф қилиши мумкин хориж ширкатлари номи маълум эмас.

Халқаро аэропорт мақоми берилган Ўзбекистон аэропортларининг аксаридаги "халқаро" рейслар Москва¸ Санкт-Петербург ва Екатеринбург каби Россия шаҳарларигагина қўйилган.

XS
SM
MD
LG