Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:49

Рустам Саъдиев: “Ўзбеккино”нинг аввалги раҳбарлари мени судга бермоқчи эди


"Паноҳ”, "Йиғламагин”, "Ўгай она”, "Барон" каби ўнлаб филмларни суратга олган ўзбекистонлик таниқли кинорежиссёр Рустам Саъдиев Озодлик билан суҳбатда "Ўзбекино" пулларини талон-тарож қилгани ҳақидаги матбуотда тарқалган хабарларни рад қилди. 24 август куни "Даракчи" газетаси “Ўзбеккино” миллий агентлиги Рустам Саъдиевни "Барон" филмини суратга олиш учун давлатдан олган пулларни қайтармаганликда айблаб, судга бергани ҳақда хабар қилган эди.

Кинорежиссёр Рустам Саъдиев Озодлик билан суҳбатда “Ўзбеккино”нинг аввалги раҳбарлари "Барон" филми учун агентликдан олган пулларни қайтармагани сабабли уни судга бермоқчи бўлгани, ҳозир эса бу иш тўхтаганини айтди.

- "Ўзбеккино" миллий агентлигининг узоқни кўролмайдиган олдинги раҳбарларининг нотўғри иш юритиши натижасида келиб чиққан менга бўлган муносабат эди. Ҳозир ҳеч қанақа суд йўқ. Яна бир нарсани айтаман ҳозир "Ўзбеккино"га зўр раҳбарлар келди, - деди режиссёр.

"Барон" филми учун "Ўзбеккино"дан олинган маблағлар ҳақида тўхталар экан режиссёр филм томошасидан 15 кунда 600 миллион сўм пул тушгани ва давлат ҳисобига ўтказиб берилганини айтди.

- Давлатнинг ҳар бир тийини бизда ҳисобли. Аудит текширган. Ҳамма ҳужжатлар тайёр турибди. Биз фильмдаги пулларни нима учун сарфлаганимиз ҳақида тўлиқ ҳисоботни берганмиз. Фақат битта "Панорама"дан 15 кун ичида 600 млн атрофида пул тушди ва давлат ҳисобига ўтказдик”, - деди Рустам Саъдиев.

Кинорежиссёр Рустам Саъдиев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:01 0:00
Бевосита линк

Режиссёр Рустам Саъдиев 2015 йилда Ҳолливуд ва Россиянинг таниқли актёрларини жалб қилган ҳолда “Барон” деб номланган филмни суратга олган эди.

Рустам Сагдиевнинг Ҳолливуд юлдузи иштирокидаги "Барон"и
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:55 0:00

Бу филм учун “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Наркотикка қарши кураш маркази пул берган.

- 70 фоиз "Ўзбеккино", 30 фоиз студия топган пулга филм олинади, деб бошида шартнома қилганмиз. 30 фоизимни исботини ҳам қилиб бердим. Қаердан келган бу пул, ҳаммасига жавоб бераман. Менга берилган шу пул бошқа филмларга ҳам берилган. Яқин беш йил ичида олинган 90 фоиз филмга 700 миллиондан 1 миллиардгача ва ундан кўп пул берилган филмлар бор. 10 миллион сўми ҳам қайтиб келмайди, давлат талаб ҳам қилмайди. Ҳозир Ўзбеккинога кинони тушунган янги раҳбарлар келган, Президентимиз ҳам кинога эътибор қаратяптилар, вазият анча яхшиланади, деб ўйлаяпмиз, - деди Рустам Саъдиев.

Кинорежиссёр Рустам Саъдиев ҳозирда “Меросхўр” деб номланган янги филм суратга олаётгани ва ноябр ойига қадар экранларга чиқишини айтди.

XS
SM
MD
LG