Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:39

Фарруҳ Зокиров: Яхши қўшиқчи, ҳар доим ҳам, яхши амалдор бўлавермайди


Тошкентлик меъмор Александр Куранов “Зокировлар санъат уйи” меъморий лойиҳаси эскизини Озодликка тақдим қилди.
Тошкентлик меъмор Александр Куранов “Зокировлар санъат уйи” меъморий лойиҳаси эскизини Озодликка тақдим қилди.

Ўзбекистон халқ артисти¸ собиқ маданият вазири 71 яшар Фарруҳ Зокиров 3 август куни Президент ўтказган видеоселектор йиғилишида қатгнашиб, бугунги эстрада санъати муаммолари борасида ўз фикрларини билдирди. Йиғилишда энг оммавий санъат бўлган эстрада санъатини ривожлантириш Маданият вазирлиги эътиборидан четда қолаëтгани танқид қилинди.

Президент ўтказган йиғилишни “тарихий”, деб атаган Фарруҳ Зокиров Озодлик билан суҳбатда "Ўзбекистон халқ артисти", деган унвоннинг обрўси тушиб кетгани¸ кўпчилик эстрада қўшиқчилари фаолиятида талабчанлик камайгани ҳақида гапирди.

Фарруҳ Зокиров, шунингдек, яхши қўшиқчи доимо яхши амалдор бўлавермаслигини ҳам уқтирди.

Суҳбатдош Тошкентда Зокировлар сулоласи маркази қурилиши бўйича ўз таклифини айтди.

- "Зокировлар санъат уйи", деган мазмундаги санъат даргоҳи бўлади. Унинг марказида акам Ботир Зокиров чизган расмлар ўрин олади. Ана шу санъат уйини ташкил қилиш юзасидан таклифларни раҳбариятга бердик, деди Фарруҳ Зокиров.

Тошкентлик меъмор Александр Куранов “Зокировлар санъат уйи” меъморий лойиҳаси эскизини Озодликка тақдим қилди.

Фарруҳ Зокировнинг айтишича¸ оқ мармар ва эгилувчан шакллар омухталигидаги музей лойиҳаси Ботир Зокиров қўшиқларидаги лирикани эслатади.

Замонавий Ўзбекистон қўшиқчилик санъати бутун босқичларини қамраган Зокировлар сулоласи мамлакат мусиқа тарихининг солномасидир.

Араб тангосини Париждаги Олимпия саҳнасида ижро қилган ўзбек эстрадасининг афсонавий қўшиқчиси Ботир Зокиров Зокировлар сулоласининг энг танилган намояндасидир.

Сулоланинг санъатдаги тарихи илк ўзбек опера қўшиқчиси Карим Зокировдан бошланади.

Фаррух Зокиров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:08 0:00

XS
SM
MD
LG