Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:21

Хоразмлик амалдор қўли остидагиларга ухлатмай ишлатиш билан таҳдид қилди


Хивада Германия президенти ва Россия бош вазирини кутиб олиш сахнаси машқ қилинган.
Хивада Германия президенти ва Россия бош вазирини кутиб олиш сахнаси машқ қилинган.

Хоразм вилоят ҳокимлиги Маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғи Шавкат Яхшибоевнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзувда овоз эгаси туман маданият бўлимлари ва мусиқа мактаб мудирларига "занжир билан боғлаб, уч-тўрт кун ухлатмай ишлатиш" билан таҳдид қилади.

Шавкат Яхшибоев Озодлик билан суҳбатда қўли остидагиларга ухлатмайман деб таҳдид қилганини эслай олмаслигини айтди.

Озодлик таҳририятига 3 июнь куни келиб тушган ва Хоразм вилоят ҳокимлиги Маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғи Шавкат Яхшибоевнинг овози деб иддао қилинаётган аудиода овоз эгаси: ​

“Уч-тўрт кун ухлатмайман, занжир билан боғлаб қўяман. Сизлар ярамас одамсизлар, сизларга азоб бериш керак, ниятимиз шу, азоб бериш”, - дейди.​

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00
Бевосита линк

Озодликка аудиони жўнатган хоразмлик маданият ходимининг иддао қилишича, ушбу аудиони унинг ўзи ўтган ҳафта Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг 29 май ва Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг 30 май кунги Хивага ташрифи олдидан Яхшибоевнинг кабинетида ўтказилган мажлисда ёзиб олган.

"Мажлис 26 май куни Шавкат Яхшибоевнинг хонасида кечаси 9 дан ярим тунгача давом этди. У ерда узоқ туманлардан келган мудирлар бор эди. Кечаси билан ухламайсанлар, ухласанглар тепиб турғизишади, ишлайсанлар шу ерда, деб ҳаммани ўртади, - дейди исми очиқланмаслигини истаган хоразмлик маданият ходими.

Хоразм вилоят ҳокимлиги маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғи Шавкат Яхшибоев 4 июнь куни Озодлик билан суҳбатда қўли остидагиларга “ухлатмайман” деб таҳдид қилганини эслай олмаслигини айтди.

“Негадир у нарса эсимда йўқ. Лекин кимнидир ухлатмасдан боғлаб қўйишни менга нима кераги бор, бизда маданият бўлимлари бошлиқларини ухлатмай қўядиган даражада муаммоли нарсалар йўқку, ҳамма иш рисоладагидай”, - деди Шавкат Яхшибоев.

Озодликка аудиони жўнатган маданият ходимининг иддао қилишича, эртаси куни Хивада Германия президенти ва Россия бош вазирини кутиб олиш саҳнаси машқ қилинган, Маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғининг кўрсатмаси билан мусиқа мактаби ўқувчиларидан тортиб ашула ва рақс жамоалари жазирама иссиқда тўрт соатлаб репетиция қилишга мажбурланган.

“Тўрт соатлаб давом этган прогонда ёш болалар офтоб остида машқ қилишга мажбурланди. Олиб чиқмаган маданият бўлимлари бошлиқларига ишдан бўшатиш билан таҳдидлар қилинди”, - деди овозли ëзувни Озодликка жўнатган хоразмлик маданият сохаси ходими.

​Лекин, Яхшибоев Германия президенти ва Россия бош вазирининг келишига репетициялар кечки пайт ўтказилгани, унга асосан фольклор гуруҳлар жалб этилганини айтди.

“Фольклор жамоаларга қатнашиш айтилди, лекин прогон кечки пайт салқинда ўтказилди. Сизга маълумот жўнатган одам нотўғри маълумот жўнатибди”, - деди Шавкат Яхшибоев.

Ўзбекистонда мансабдор шахсларнинг қўли остидагиларни ҳақоратлаши учраб туради.

Ўтган ҳафта Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзув Озодликка сиздирилган эди.

Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози экани ишонилаётган аудио
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:17 0:00
Бевосита линк

Унда овоз эгаси вилоят Мажбурий ижро бюроси ва Солиқ идораси бошлиқларига уларнинг “ичагини суғуриб, бошига салла қилиш”, билан таҳдид қилади.

МИБ ва Солиқ бошлиқларига “ичагини бошига салла қилиш” билан таҳдид қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:20 0:00

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 15 ноябрь куни ўтказилган ҳукумат мажлисида амалдорларнинг муштумзўрлиги ва сўконғичлиги давлат сиёсатига, президент сиёсатига қарши чиқиш деб баҳоланишини айтган эди.​

XS
SM
MD
LG