Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:28

Мирзиëев Озодбекни “Ëшлар” каналига раҳбар қилиб қўйди


Озодбек Назарбеков Бобурхонлик кечасида гитара чалмоқда
Озодбек Назарбеков Бобурхонлик кечасида гитара чалмоқда

Президент Мирзиëев Ўзбекистон Халқ артисти, хонанда Озодбек Назарбековни “Ëшлар” телерадиоканали Бош директори қилиб тайинлади. Озодлик манбаларига кўра, президент бу қарорини 30 июн кунги селектор йиғилишида эълон қилган. Йиғилишда “Камолот” ҳаракати "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи "га айлантирилди.

Мажлисда иштирок этган маҳаллий журналистнинг Озодликка айтишича¸ президент бу телеканални ёшлар ҳаётини ёритишда сусткашлиги учун танқид қилган.

Сўнгра телеканалга “ёшларга энг кўп таъсир ўтказа оладиган шахс сифатида" Озодбек Назарбековни раҳбар қилиб тайинлагани, айни пайтда, хонандани ўзининг медиа соҳаси бўйича вакили қилиб олганини билдирган.

"Комсомолга қайтиш"

Бу селектор йиғилиши Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг (ЁИҲ ) қурултойи билан бирга ўткзилди.

Қурултой иштирокчиларига мурожаат қилган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Камолот» ЁИҲ тугатилганини, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ташкилоти тузилганини билдирган.

Қурултойда иштирок этаётган мухбирнинг Озодликка айтишича, президент янги ёшлар ташкилотига кўплаб ваколатлар тақдим этган. Жумладан, «Ёшлар» телеканали акцияларининг 50 фоизи янги ташкилотга ўтган.

Мухбирнинг айтишича, “Комсомол” ташкиоти ўрнига тузилган “Камолот” ташкилотини тугатиб, унинг ўрнига ëшлар иттифоқини тузиш “эски форматга қайтилаëтганига ишоратдир”.

“1990 йилда инстититут комсомол ташкилотида комсорг бўлиб ишлаган Мирзиëев ўз вақтида бу ташкилотнинг тугатилганини оғриқли қабул қилган эди. Раҳбарликка келганидан кейин эски ҳолатига қайтарди”, деб ҳисоблайди суҳбатдош.

Собиқ маҳкум¸ яккахон хонанда¸ медиа-магнат?

Назарбеков Озодбек Аҳмадович 1974-йилнинг 7-майида Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида туғилган.

Хонанда Ўзбекистон Давлат Санъат олийгоҳини тамомлаган. У 90-йилларда диний айбловлар билан бир муддат озодликдан маҳкум қилинган. 2002-йилдан буён "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасида яккахон хонанда сифатида фаолият юритади.

2007-йили хонанда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвонини олган. 2010 йилда мусиқа ва теле-видео асарлари номинасияси “М&ТВА 2010” тақдимотининг “Йилнинг энг яхши эркак хонандаси” мукофотини қўлга киритди.

Озодбек Назарбеков, шунингдек, 2012 йилда "Қорақалпоғистон Халқ артисти" унвони билан тақдирлади.

Шу ой бошида Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков санъаткорлар хизматидан текин фойдаланиб келаётган прокурор ва бошқа куч ишлатар тизимларини танқид қилгани мунозарага сабааб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG