Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:33

Рус тадбиркорлари Ўзбекистондаги бизнесини прокурор Мирағлам Мирзаев синдирганини иддао қилмоқда (ВИДЕО)


Uzbekistan- "Malika" shopping center
Uzbekistan- "Malika" shopping center

Тошкентдаги “Малика” ярмаркаси эгаларидан бири – Россиянинг “Lessor Plyus” ширкати савдо мажмуаси Тошкентнинг cобиқ прокурори Мирағлам Мирзаев одамлари томонидан рейдерлик йўли билан тортиб олинганини иддао қилмоқда. Рус тадбиркорлари номидан гапирган петербурглик бизнесмен Николай Баранов Ўзбекистон президентига видеомурожаат қилиб, вазиятни ўрганиш ва ҳуқуқ муҳофазаси соҳасида тартиб ўрнатишни сўради.

Озодлик билан суҳбатда металл конструкциялар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бу тадбиркор Ўзбекистонга яна йирик сармоя киритиш ниятидан қайтмаганини билдирди.

“Мулкимизга Мирағлам Мирзаев одамлари кўз тиккан!”

Шу йилнинг март ойи охирида Тошкентдаги “Малика” ярмаркаси (собиқ “Флешка”) да аксар дўконларнинг ёпиб қўйилгани савдогарлар норозилигига сабаб бўлган эди. Мажмуа ҳозиргача тўлиқ ишга тушганича йўқ. Тадбиркорларга кўра, яқинда комплекс эгаси алмашган ва шундан бери савдогарлар сарсон бўлаяпти.

"Малика" ярмаркаси Ўзбекистонда электротехника сотиладиган энг йирик савдо мажмуаларидан биридир. ​

Ўзбекистон Давлат мулк қўмитасининг 1994 йил 28 июндаги қарори билан, "Малика" Трикотаж ишлаб чиқариш бирлашмаси акционерлик жамиятига ўзгартирилган ва акцияларнинг 29 фоизи рус инвесторларига сотилган. 2009 йилда банкрот ҳолатига келиб қолган "Малика" АЖси 55,86% улуши билан янги ташкил этилган "Lessor Plyus” ширкатига сотилган.

Рус тадбиркорлари 2016 йилга келиб, оёққа туриб¸ даромад ола бошлаган "Малика" савдо мажмуаси Тошкент шаҳар прокуратураси талаби билан рейдерлик йўли билан тортиб олинганини иддао қилмоқда.

​Ўзбекистондаги мулк эгаси бўлган рус тадбиркорлари президент Шавкат Мирзиёевга махсус мурожаат ҳозирлаб, ўзбек иқтисодиётига киритган сармояларни қайтариб бериш ва суд жараёнида адолат ўрнатилишини кафолатлашни сўради.

70 миллион долларлик бизнеси синдирилганини айтган рус тадбиркори президент Мирзиёевга мурожаат қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:41 0:00

“Lessor Plyus” мулкдорларидан бири, “Стальколорпрофиль” фирмаси директори Николай Баранов Озодлик билан суҳбатда “Малика”нинг 56 фоиз акцияси рус инвесторларига тегишли эканини билдирди:

- 45 йиллик умрим давомида мен Ўзбекистонда ёзганимчалик бунча кўп мурожаат ва хат ёзмаганман. Бирортаси Сизга етиб борар¸ деган умидда ёзгандим. Улар етиб бормади... Мен Европа судига боришга мажбурман. Ростини айтсам, мен аллақачон Европа судига мурожаат юбордим. Бизнесимиз 70 млн долларга баҳоланди. Ахир биз Ўзбекистонга дўстлашгани ва ишлагани, ўзаро ҳурматимизни кўтариш учун келгандик, ерга уришга эмас. Бизга эътибор беришингизни ва имкон қадар, барча ишчиларингизни конститутсиявий ҳуқуққа чақиришингизни сўраймиз. Улар инвесторлар билан қандай ишламоқчи, агарда улар мутлақо ишлашни билмаса?! – деди бизнесмен.

Россиялик мулк эгалари, айрим мансабдорлар ҳатти-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон бюджетига миллиардлаб сўм солиқ ва тушум келмаётгани, кўплаб одамлар ишсиз қолди, демоқда.

Россиялик тадбиркорлар Озодлик билан суҳбатда улар мулкига ҳозирда тергов остида қолаётган собиқ Тошкент шаҳар прокурори Мирағлам Мирзаев ва унинг одамлари кўз тикканини иддао қилди. Николай Баранов уларнинг фирмаларига қарши жиноий иш шахсан Мирзаев томонидан 2016 йилда қўзғатилгани маҳкама давомида тақдим этилган ҳужжатлардан аниқланганини билдирди.

Озодликка тақдим этилган ҳужжатлардан бирида прокурор Мирағлам Мирзаевнинг шахсий имзоси остида “Малика” ОАЖи мулкига 1994 йилда берилган давлат ордерлари ва ҳуқуқий ҳужжатлари “ҳақиқий эмас деб топиш” ҳамда“Lessor Plyus” эгалигидаги бинолар “давлат ҳисобига қайтариш” тўғрисида киритган даъво аризаси борлигини ҳам кўриш мумкин.

Мирағлам Мирзаевнинг "Малика" эгаларига қилган даъво аризаси нусхаси
Мирағлам Мирзаевнинг "Малика" эгаларига қилган даъво аризаси нусхаси

​Бундан олдинроқ Озодлик Ўзбекистон Бош прокуратураси собиқ прокурор Мирзаев ва оиласига жиноий иш очилгани ҳақида хабар берганди.

“Бош прокуратура томонидан Р.Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.А.Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Х.Мирзаева, ўғли А.М.Мирзаев иштирокида жуда кўп миқдорда пора олиш, бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилган эди аввалроқ рад этилган бу хабарномада.

Унда Мирзаевлар томонидан содир этилган “пора олиш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ёки бошқа жиноий қилмишлар оқибатида жабрланувчи ёки гувоҳ бўлганларни Бош прокуратурага мурожаат қилиш ёки қўнғироқ қилиш сўралган.

Озодлик “Малика” савдо маркази мулкдорларига нисбатан Мирзаев бошчилигидаги жиноий гуруҳнинг ноқонуний ҳаракат қўллаганига оид россиялик тадбиркорлар иддаоларига ойдинлик киритиш мақсадида Республика Бош прокуратурасига мурожаат қилди.

- “Малика” ёки “Флешка” бўйича бизга ҳеч қандай маълумот йўқ, деди ўзини Шерали деб таништирган прокуратура масъул ходими.

Николай Баранов: "Маликани" тортиб олишга катта куч ташланди!"
Николай Баранов: "Маликани" тортиб олишга катта куч ташланди!"

Николай Баранов 2009 йилда “Малика” акционерлик жамияти банкротолди ҳолатда бўлгани ва фабрика деярли маҳсулот чиқармаётгани, иморатлар аянчли аҳволда эканини ёдга олди.

Рус тадбиркори “ биз бу иншоотга 20 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиб, уни замонавий савдо уйига айлантирдик”, дейди.

- Шунда “Lessor Plyus” ташкил этилиб, 55,86% акция рус сармоядорларига ажратилди. 2016 йилга келиб жами инвестициялар ҳажми 70 миллион доллардан ошди. Бироқ, савдо обороти ва даромади максимал ошган 2016 йилда Тошкент прокуратураси шаҳар Хўжалик судига “1994 йилда “Малика” АЖнинг хусусийлаштирилиши тўғрисидаги давлат акатларини ҳақиқий эмас” деб қабул қилиш даъвоси билан мурожаат қилди, дейди Николай Баранов.

2016 йилнинг 19 августида Тошкент шаҳар Хўжалик суди “Lessor Plyus” ширкатига қарашли кўчмас мулкни мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарди.

“Lessor Plyus” ширкатининг М.Мирзаев устидан Бош прокуратурага ариза
“Lessor Plyus” ширкатининг М.Мирзаев устидан Бош прокуратурага ариза

Ўша пайтда пойтахт прокурори 1-ўринбосари Мирағлам Мирзаев томонидан бошқариб келинган прокуратура “Малика” хусусийлаштирилишида “мулкнинг нотўғри баҳоланиши”га йўл қўйилганини даъво қилиб чиққан.

“Стальколорпрофиль” фирмаси директори Николай Баранов мустақил баҳо берувчилар ўзининг Ўзбекистонда тортиб олинган бизнесини жами 70 млн АҚШ долларига баҳолаганини маълум қилди.

"Малика" мажмуаси олдида ишчилар йиғилиши, 2018 йилнинг март ойи.
"Малика" мажмуаси олдида ишчилар йиғилиши, 2018 йилнинг март ойи.

Халқаро сармоядорларнинг Ўзбекистонда муаммоларга дуч келиши ва мол мулкидан мосуво бўлиши фавқуллода ҳодиса сифатида кўрилмайди.

МТС мобил телефон ширкати¸ “Вимм-Билль-Данн”, “Carlsberg”, Newmont Mining, Spentex Industries, Metal-Tech, Oxus Gold, United Cement Group каби ўнлаб ширкатнинг Ўзбекистондан чиқиб кетиши ортида марҳум президент Ислом Каримов ҳукумати мулозимларининг талончилик сиëсати тургани айтилади.

XS
SM
MD
LG