Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:27

Манзил-колониялар ёпилмоқда. Айрим маҳбуслар ва яқинлари қамоқхонага қайтарилишдан хавотирда


Расмийларга кўра, маҳкумларнинг катта қисми озодликка чиқарилади. Шу билан бирга, қамоққа қайтарилиши мумкин бўлган маҳкумлар ҳам бор
Расмийларга кўра, маҳкумларнинг катта қисми озодликка чиқарилади. Шу билан бирга, қамоққа қайтарилиши мумкин бўлган маҳкумлар ҳам бор

Шу йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги илк манзил-колония ёпилди. Мазкур манзил-колония Қашқадарё вилоятида жойлашган эди.

Манзил-колонияда жазо муддатларини ўтаётган маҳкумлар турдош колонияларга тақсимланди.

Бу ҳақда Озодликка манзил-колонияларда жазо ўтаётган маҳкумлардан бир нечтаси телефон орқали маълум қилди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси масъул ходимига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Парламентга мурожаатномасида тизимдаги 25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилиши ҳақида айтилганди.

“Бу йил 6 та манзил-колониянинг ёпилиши кўзда тутилган. Улар Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларидаги манзил-колониялардир. Маҳкумларнинг катта қисми озодликка чиқарилади, қамоққа қайтарилиши мумкин бўлган маҳкумлар ҳам бор”, - деди исми сир қолишини истаган ИИВнинг Жазони ижро этиш Бош бошқармаси мулозими.

Президентга кўра, илк марта озодликдан маҳрум этилган шахсга нисбатан жазо қисқартирилса, у манзил-колонияга ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри озодликка чиқарилади ва пробация хизмати назоратига олинади.

«Халқаро стандартлардан келиб чиқиб, 25 та манзил-колониялар босқичма-босқич қисқартирилади. Бундан буён биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилган жазо енгилроғи билан алмаштирилса, у манзил-колонияга ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри пробация назоратига олинади», — деганди Шавкат Мирзиёев.

Президент топшириғи билан манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган 6000 нафар шахс озодликка чиқарилиши ва пробация назоратига ўтказилиши кўзда тутилган.

Аммо муқаддам оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этиб, жазонинг муайян қисмини ўтаган, ҳозирда жазо муддатини ўташни манзил-колонияларда давом эттираётган маҳкумлар яна қамоқхонага қайтарилиши мумкин.

Тошкентлик шифокор Малика Қосимова Пскентдаги манзил-колонияда АҚШ фойдасига жосуслик айби билан жазо муддатини ўтаётган ўғли, собиқ зобит Равшан Қосимовнинг тақдиридан хавотирда.

“Манзил-колония маъмурияти ўғлимга ёстиғининг тагидан пичоқ чиқди, деган сохта айблов билан қоидабузарлик қайд қилибди. Унинг яна қамоқхонага қайтарилишидан хавотирдаман. Сиёсий маҳбус сифатида халқаро ташкилотлар назоратида бўлган ўғлимни яна қамоққа юборишса, буни кўтара олмайман”, - дейди Қосимова.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:21 0:00
Бевосита линк

Шунингдек, Озодликка исми сир қолиш шарти билан мурожаат қилган бир неча маҳкум ўтаётган жазо муддатларининг яна қамоқ билан алмаштирилишидан хавотирда эканини айтишди.

Ўтган йил августида Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов мамлакат қамоқхоналарида маҳбуслар сони сезиларли даражада камайишига эришилганини айтган эди.

Унга кўра, 2020 йил август ҳолатига Ўзбекистон қамоқхоналарида 22 минг 900 нафар маҳкум сақланган.

Вазирнинг Лондонда жойлашган Қамоқхоналарни тадқиқ қилиш халқаро маркази томонидан 2019 йилда эълон қилинган ҳисоботдан иқтибос келтиришича, мамлакатда ҳар 100 минг аҳолига 150 нафар жазо ўтаётган шахс тўғри келмоқда. Ўзбекистон бу борада 222 давлат ичида 70 поғона кўтарилиб, 105-ўринни эгаллаган.

Ўтмишда Ўзбекистон қамоқхоналари маҳсусбларнинг қийноқлар ва бошқа кўринишдаги ноинсоний муомалага тутилиши важидан танқид қилинган.

Президент Шавкат Мирзиёев 2019 нинг 2 августида қийноқлар билан ном чиқарган Қорақалпоғистондаги "Жаслиқ" колониясини тугатиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён 50 дан зиёд сиёсий маҳкумлар озодликка чиқарилган.

Улар орасида президент Мирзиёев мерос қилиб олган Ислом Каримов бошқаруви даврида қамоққа ташланган сиёсий мухолифат фаоллари, журналистлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бор.

Ўзбекистон ҳукумати шунингдек, "диний маҳкумлар" деб аталган ва экстремизм ҳамда террорчилик айблари билан қамалган юзлаб маҳкумларни озод этган, аммо уларга расмий реабилитация, кечирим ёки товон пули таклиф қилмаган.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, собиқ сиёсий маҳкумларга нисбатан ўз вақтида адолатсиз ҳукмларни чиқарган судьялар ҳануз суд маҳкамаларига раислик қилмоқда, улардан айримлари юқори суд инстанциялари масъул лавозимларга тайинланган.

XS
SM
MD
LG