Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:26

11 йиллик тутқун: Жаслиқ қамоқхонасини тугатиш - ўта муҳим сиёсий қарор (ВИДЕО)


Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни Жаслиқ колониясини тугатиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Қорақалпоғистоннинг Жаслиқ посёлкасида жойлашган қамоқхонада 11 ярим йил сақланган собиқ сиёсий маҳкум – 41 яшар инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Аъзам Фармонов бу қарорни ўта муҳим сиёсий қарор, деб баҳолади.

Фаол қамоқхона биносини музейга айлантириш, унда қийноққа солинган маҳкумлар ҳикояларини ҳужжатлаштириш, уларни қийноққа солган ходимларни эса албатта жазога тортишни сўради.

- Мен аввал ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифамда Жаслиқ қачон музей бўлади, деган масалани кўтарган эдим. Бу қамоқхона музейга айлантирилиши керак. У ерда қийноққа солинганларнинг ҳикоялари ўрганилиб, ҳужжатлаштирилиши керак. У ерда маҳкумларга нисбатан руҳий-жисмоний қийноқларни қўллаганлар жазога тортилиши керак ва бу жамоатчиликка ошкор қилиниши керак. Акс ҳолда, яна шундай Жаслиққа ўхшаган қамоқхона очилиб, ўша аёвсиз қийноқлар такрорланмаслигига кафолат беролмайди, - дейди жумладан Азам Фармонов.

11 йиллик тутқун: Жаслиқни президент қарори билан ёпиш - ўта муҳим сиёсий қарор
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:51 0:00
Бевосита линк

1999 йилда, аввалига яширин тарзда, очилган бу қамоқхона мамлакат ичкарисида ва ташқарисида аёвсиз қийноқлари ҳамда ўта оғир шароити билан ном қозонган.

Диний эркинликлар бўйича АҚШ Халқаро комиссияси йиллардан буён Ўзбекистон раҳбаприятига диний мотивлар билан қамалганларнинг асосий қисми сақланиб келган Жаслиқ қамоқхонасини ёпишни тавсия қилиб келганди.

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси Ўзбекистонга 2002 йилдан буён Жаслиқ колониясини ёпишни тавсия этиб келаётганди.

Қуйида Фармоновнинг бу қамоқда ўтган 11 йили ҳақидаги ҳикояси билан танишишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG