Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:41

Пахтадан қайтган ўқитувчи ва шифокорлар энди темир тўплашга мажбурланмоқда


Жиззахлик ўқувчи мактабга темир элтмоқда
Жиззахлик ўқувчи мактабга темир элтмоқда

Фарғона¸ Урганч ва Нукусдаги ўқитувчи¸шифокор ва ўқувчилар металлолом йиғишга сафарбар қилинди. Озодлик мухбири билан 6 декабрь куни гаплашган ўқитувчи¸ шифокор ва ўқувчиларнинг ота-оналари кўча-кўйдан металл қолдиқлари қидириб ҳолдан тойгани ҳақида шикоят қилишди.

Темир солиғи

Нукусдаги 18 мактабда невараси ўқийдиган Азимбой Отаниëзовнинг Озодликка маълум қилишича, ҳар ўқувчига 10 кг, ўқитувчиларга 30 кгдан металлолом топшириш юклатилган:

- Шундай топшириқ берилганини неварам айтиб келди. Ўқитувчи билан телефон оркали гаплашсам буни тасдиқлади¸ дейди суҳбатдош.

Азимбой Отаниëзовга кўра¸ невараси металлоломни ахлатхоналар ва зовурлардан қидиришга мажбур бўлган.

Ўз суриштируви давомида Озодлик Қорақалпоғистондаги кўплаб мактаб¸ коллеж ва шифохоналарга металлолом солиғи солинганини аниқлади.

Озодлик суҳбатлашган ота-оналарнинг айтишича¸ ўқувчилардан металлолом ўрнига пул талаб қилиш ҳолатлари ҳам бўлаяпти.

"Ҳаммаси қонуний"

Озодлик гаплашган расмийлар¸ шу жумладан, Нукус шаҳар прокуратураси вакили Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг металлолом жамғариш ҳақидаги қарори асосида ўқувчи¸ ўқитувчи ва тиббиëт ходимларига вазифа берилганлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда ўқувчилардан металлолом, макулатура йиғиш ёки унинг ўрнига пул талаб қилиниши мамлакатнинг барча коллеж, лицей ва мактабларида мунтазам давом этаяпти.

Нукус шаҳар прокуратуасидаги ўзини таништирмаган ҳодим бу ҳолатда қонунсизлик йўқ дея таъкидлади:

-Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг металлолом жамғариш ҳақидаги қарори асосида бюджет ташклотлари ҳодимлари¸ жумладан, ўқитувчи¸ ўқувчи ва шифокорлар металлолом топширмоқда. Бу ерда мажбурийлик элементи йўқ. Бу мажбурий меҳнат эмас,-дея таъкидлади.

Ишдан бўшатиш таҳдиди

Исми айтилмаслик шарти билан Озодликка гапирган нукуслик ўқитувчи эса ўзининг раҳбар таҳдиди остида темир тўплашга мажбурланганлигини айтади:

- Агар темир нормасини бажармасанг ишдан бўшатиб юбораман деб директор таҳдид қилди. Ë пулини олиб кел ëки темир топшир деб ҳар куни дағдаға эшитаман. Ўзи яқинда пахта теримидан қайтдим. Ўқитувчи пахта теради¸ темир тўплайди¸ бундан вақти ортса кўча супиради¸ дейди суҳбатдош.

Пахта теримидан қайтган ўқитувчи ва шифокорлар энди темир тўплашга мажбурланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:42 0:00

Фарғона ва Урганчда ҳам шу аҳвол

Мақолани тайëрлаш асносида “темир солиғи” республиканинг бошқа жойларида ҳусусан Фарғона¸ Урганч шаҳарларида ҳам “жорий қилингани” аниқланди.

Урганчдаги қурилиш коллежи талабасининг 6 декабрь куни Озодлик мухбирига айтишича, ҳар бир ўқувчига 25 килодан темир олиб келиш мажбурияти юкланган. “Фарғона шаҳрининг шифокору ҳамширалари металлолом йиғишга сафарбар қилинди” дея ҳабар берди маҳаллий шифохона жонлантириш бўлими хамшираси.

Шифокорнинг айтишича, 60 килограмм металлолом топширмаган одам ўз чўнтагидан 30 минг сўм тўлашга мажбурланмоқда.

Озодлик билан суҳбатлашган ҳамшира касалхона ходимларига металлолом йиғиш топшириғи шаҳар ҳокимлиги томонидан берилганини айтади:

- Ҳоким буюрди деб айтди Бош врач. Разнарядка қилиб, ҳамма ташкилотларга бўлиб берибди. Ўтган йили ҳам пахтадан кейин бизни темир тўпланг деб кўчага чиқарган. - дейди ҳамшира.

Тадбиркор учун "темир ўлпони"

Айни пайтда тадбиркорга "темир ўлпони" солинди дейди Озодлик суҳбатлашган намагналик тадбиркор:

"Наманган вилоят Тўрақўрғон туманидаги тадбиркорларга қурилиш учун ер ажратиш карорини чикариш учун хокимнинг қурилиш ўринбосарига 2 тонна темир иқтисод ўринбосарига 2 тонна¸ ҳокимнинг ўзига 2 тонна металлоломларни топширилиши талаб қилинмоқда¸ дейди тўрақўрғонлик тадбиркор.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг металлолом жамғариш ҳақидаги қарорини бажариш масъулияти, асосан, мактаб-коллежлар ўқитувчию ўқувчилари, тиббиёт муассасаларининг шифокору ҳамширалари зиммасига тушмоқда.

XS
SM
MD
LG