Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:39

Ўқувчилар пешонасига ручка билан "2" қўйган ўқитувчини прокуратура текширмоқда


Пешонасига икки қўйилган болакайларнинг тармоққа ëйилган сурати
Пешонасига икки қўйилган болакайларнинг тармоққа ëйилган сурати

Тошкент вилоят, Бекобод шаҳридаги 5- умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси 4 ўқувчини уларнинг пешонасига ручка билан "2" рақмини ëзиб, изза қилгани юзасидан Бекобод шаҳар прокуратураси¸ Тошкент вилоят халқ таълими бошқармаси биргаликда 14 май куни текшириш бошлади.

Бу ҳақда Тошкент вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шукур Бурхоновнинг ëрдамчиси Озодликка маълум қилди:

“Жорий ойда Бекободдаги 5- сон ўрта мактаб бошланғич синф ўқитувчисининг интизомсиз ва дарсни ўзлаштира олмаган биринчи синф ўқувчиларига нисбатан таълим тизимида кўзда тутилмаган интизомий чора қўллаши прокуратура тарафидан "руҳий қийноқ қўллаш", деб малакаланди. Текширув бошланди"¸- деди мулозим.

Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими мудири Муҳиддин Қўзибоев Озодлик саволларига 14 май куни жавоб бераркан, ўқувчиларга руҳий жазо қўллаган ўқитувчи шу кунларда вақтинча ишдан четлаштирилганлигини билдирди:

- Биринчи синф ўқитувчиси (исм-фамилияси Озодликкада маълум. Айбсизлик презмупциясига кўра¸ текширув тугаганига қадар исми жамоатчиликка эълон қилинмайди - таҳр.) ҳозирда Бекобод шаҳар прокуратурасида тушунтириш бериб ўз қилмиши юзасидан тилхат ëзиб ўтирибди. Пешонасига "2" деб ëзилган 4 нафар ўқувчи ва уларнинг ота -оналаридан ҳам тушунтириш хатлари ëздириб олинди. Бу ўқитувчининг ишини Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия ҳам кўриб чиқади¸ - деди Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими мудири Муҳиддин Қўзибоев.

Сазойи қилинган “иккичилар” тармоқ юлдузи бўлди

Тошкент вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Бекобод шаҳар халқ таълими бўлимининг Озодлик мухбири гаплашган мулозимларининг айтишича, ўқувчиларнинг пешонасига "2" қўйиш воқеаси "жорий ойда" бўлган.

Воқеа акс этган фотосуратлар ижтимоий тармоқлар, хусусан¸ Instagram ва facebookка 11 май куни қўйилди тармоқларнинг ўзбек сегментида қизғин муҳокама қилинди.

Бу мавзуни кўтарган тармоқ юзерининг Озодликка айтишича¸ пешонасига "2" қўйилган болалар акс этган сурат Инстаграмда қўйилган заҳоти ўн мингдан зиëд киши томоша қилиб фикр билдирган ва facebookдаги юзлаб гуруҳ ва саҳифаларда кўчириб босилган.

Исми айтилишини истамаган Instagram юзерининг Озодликка айтишича воқеа 7 май куни юз берган:

- Пешонасига икки қўйилган болалар йиғлаб уйига келишган. Дарғазаб ота-оналардан бири бу ҳолатни суратга олиб менга берди¸ мен барчага тарқатдим. Мақсадим матбуот ва жамоатчилик диққатини айни воқеага жалб қилиш эди. Ниятимга етдим. Тармоқларда тарқаган бу воқеа Ўзбекистон Халқ таълими вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев тарафидан назоратга олинибди¸ деди суҳбатдош.

Бекободдаги 5-мактабнинг 4 нафар ўқувчисининг пешонасига 2 қўйилгани тармоқда муҳокама қилинди
Бекободдаги 5-мактабнинг 4 нафар ўқувчисининг пешонасига 2 қўйилгани тармоқда муҳокама қилинди

Вазирлик чора кўради

Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги Мактаблар бошқармаси мулозими Номоз Рўзиқуловнинг Озодликка 14 май куни айтишича, “Ўқувчиларни сазойи қилиш¸ жисмоний ва руҳий жазо қўллаш мамлакат таълим тизими руҳига зиддир”.

Озодлик билан суҳбатда Номоз Рўзиқулов Бекободаги воқеадан ижтимоий тармоқ орқали ҳабардор бўлганини айтди:

- Халқ таълими вазирлиги тафтишчилари кўрмаган камчиликлар тармоқда ëритилса, албатта чора кўрамиз. Биринчи синф ўқувчиларига руҳий азоб берган¸ уларни синфдошлари ўртасида ошкора камситган Бекободдаги бешинчи мактаб ўқитувчисига албатта чора кўрамиз. Бу чора қаттиқ, аммо адалотли бўлади. Озодлик тингловчиларига ўқитувчига нима чора кўрилганини келгусида албатта маълум қиламиз¸- деди Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги мулозими.

Тошбақа ҳам ракета ҳам йўқ

Тошкент вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шукур Бурхоновнинг ëрдамчиси Озодлик мухбирига вилоят мактабларида “ўқувчиларни изза қилиш аломатларига” барҳам берилаётганини айтди:

- Баъзи ўқитувчилар деворий газета чиқариб яхши ўқиган ўқувчининг расмини ракетага¸ ëмон ўқиган ўқувчини тошбақага миндириб расмини чиқариб қўяди. Бу нарсага барҳам берилди. Чунки бу ҳам бола учун камситиш ва руҳий азоб. Мактаб психологларига бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатъий топшириқ берилди¸ дейди мулозим.

Ижтимоий тармоқларда ëйинланган видеолавҳалар орасида мактаб ўқувчиларининг муаллимдан калтак егани акс этган тасвирлар учраб туради.

Хоразм вилоят, Урганч шаҳридаги Автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежининг биология ўқитувчиси биринчи курс ўқувчисинини шиппак билан ургани акс эткан видеолавҳа тармоқда тарқагани ортидан 14 апрель куни ишдан бўшатилган эди.

XS
SM
MD
LG