Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:39

11 йиллик мактабга қайтиш бошланди


Шавкат Мирзиëев

Шавкат Мирзиëев

Президент

16 июнь куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 78-мактабга борган президент Шавкат Мирзиëев мазкур мактаб базасида 11 йиллик мактаб тизимини қайта тиклаш таклифини ўртага ташлади.

Жараëн бошланди
Халқ таълими вазирлиги ва Олий таълим ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлари 17 август куни президентга 11 йиллик таълимга ўтиш бошлангани юзасидан ҳисобот берди.

16 июнь куни пойтахтнинг Учтепа туманидаги 78-мактабга борган президент Шавкат Мирзиëев¸ президент матбуот хизматининг хабар қилишича¸ “ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб корхонаси ташкил этиш” ҳақида кўрсатма берган.

Бундай тажрибага нисбатан эҳтиëжни изоҳлаган президент:

- Юқори синфларда болалар шахс бўлиб, жамоа бўлиб шаклланади. Айни ўша пайтда уларни ўзлари ўрганган муҳитдан ажратиб қўймаслик керак. Бу ёшларнинг руҳиятига, давоматига, охир-оқибатда таълим-тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу боис таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, ўқув дастурларини такомиллаштириш зарур, деди жумладан.

Бу гапнинг эртаси - 17 июнь куни Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳридаги ҳар бир тумандан 4 тадан мактабда тажриба тариқасида 10-11-синфлар қайта жорий этилиши ҳақида чиқиш қилди.

Бу баëнотлардан саноқли кунлар ўтиб¸ Халқ таълими вазирлиги бутун мамлакат бўйлаб 9-синф битирувчилари ва улар ота-оналари ўртасида 11 йиллик мактаб тизимига қайтиш-қайтмаслик бўйича сўров ўтказди.

28-29 июнь кунлари 9-синф битирувчиларининг ота-оналари ўртасида ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 83 фоизи ​"фарзандининг назорати ва тарбияси нуқтаи назаридан 10-синфда таълимни давом эттиришини ёқлаб овоз берди"¸ деб хабар қилди маҳаллий нашрлар.

17 август кунги махсус мажлисда Халқ таълими вазирлиги ва Олий таълим ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлари Ўзбекистонда 11 йиллик таълимга ўтиш бўйича президентга ҳисоб берди.

Хусусан¸ Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов 10-синф ўқувчилари ҳафтада 5 кун умумтаълим фанларини, 1 кун эса касб билан боғлиқ фанларни ўрганиши¸ янги ўқув тизимига ўтиш муносабати билан касб коллежларидан олис масофада жойлашган 2703 мактаб учун 1103та мактабда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари яратилади, 6956та мактаб учун бундай мажмуалар 615 та коллежда қурилишини билдирди.

Озодлик боғланган Халқ таълими вазирлиги ва Олий таълим ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмийлари¸ҳозирда 2017-2018 йилги ўқув йилига қадар 9 йиллик бўлиб келган мактабларда 10-синфни ўқитиш йўлга қўйилганини билдирса-да¸ бундай мактаблар сони ҳақида аниқ маълумот бермади.

7 декабрга қадар ҳам Халқ таълими вазирлиги расмий сайтида бундай мактаблар сонига оид расмий рақам эълон қилинмади.

XS
SM
MD
LG