Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:39

Ҳафтада 1 кун мактабга бормаётган 10- синф ўқувчиларига иш топилди


Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида қизлар бошқа ҳунарлар қаторида тикувчиликни ҳам ўрганиши мумкин. (Сурат Озодлик архивидан)
Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида қизлар бошқа ҳунарлар қаторида тикувчиликни ҳам ўрганиши мумкин. (Сурат Озодлик архивидан)

Ўзбекистон мактабларида жорий ўқув йили бошидан буён ҳафтасига 5 кун ўқиб, 6- кун бекор юрган 10- синфлар ўқувчилари эндиликда ўша бўш кунида ҳунар ўрганади.

Йил бошидан буён ечимини кутаётган масала Вазирлар Маҳкамасининг 24 октябрь кунги қарори билан ҳал бўлди.

Бош вазир Арипов имзолаган қарорга биноан, мамлакат бўйлаб ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилади.

Ҳафтада 1 кун мактабга бормаётган 10- синф ўқувчиларига иш топилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00
Бевосита линк

2017-2018 ўқув йилигача Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида болалар 9- синфни битиргунга қадар ўқир ва сўнгра уларнинг бир қисми академик лицейларга ва катта қисми касб-ҳунар коллежларига кўчар эди.

Президент Мирзиёевнинг ташаббуси билан 9- синфни битирганларнинг мактабда қолишни истаганлари учун 10- синф(лар) очилди.

10- синф ўқувчилари ҳафтада бир кун бекор қолган эди

Тошкент вилоят, Чиноз туманидаги мактаблардан бири директорининг Озодликка айтишича, 10- синфлар учун ўқув режасида ҳафтанинг бир куни касб-ҳунар таълими учун ажратилган, лекин 2 ойдан бери ўқувчилар ўша кунда на мактабга келар, на ҳунар ўрганиш учун бошқа жойга борар эди.

Директорнинг айтишича, бунинг сабаби касб-ҳунар таълимини ташкил қилиш тартибини белгиловчи меъёрий ҳужжат йўқлигида, хусусан, ўқувчилар бориб ўқийдиган коллеж ўқитувчиси иш ҳақини ким тўлаши номаълум қолаётганида эди. Гап шундаки, мактаблар Халқ таълими вазирлиги, коллежлар эса, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигига қарайди.

Кутилган қарор

24 октябрь куни имзоланган ва шу куни кучга кирган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор бу соҳадаги барча масалаларга аниқлик киритди.

Қарор билан тасдиқланган Низомнинг 4- бандига кўра, “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11- синфлари ўқувчиларига касбий таълим бериш муддати 2 йил бўлиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва умумий ўрта таълим муассасаларидаги мажмуаларда ташкил этилади”.

Қизлар тикувчи, ўғиллар автоуста бўлади

Самарқанд шаҳридаги мактаблардан бири директорининг Озодликка айтишича, унинг мактабида бу йил очилган 1 та 10- синфда 17 ўқувчи - 10 қиз ва 7 ўғил ўқувчи бор.

Мактаб Сиёб миллий ҳунармандчилик қурилиш коллежи билан шартнома тузди ва ўқувчилар шу ўқув юртида ҳунар ўрганади. Қизлар тикувчиликни ўрганади. Ўғил болалар эса, “Автомобиль таъмирлаш техниги” йўналиши бўйича касб ўрганади.

Чинозлик мактаб директорининг айтишича, унинг ўқувчилари Чиноз иқтисодиёт маиший коллежига боради. Бу мактабнинг ўқувчилари ҳам тикувчилик (қизлар) ва автохизматни (ўғиллар) танлагани маълум бўлди.

Касблар кўп, ҳилма-ҳил...

Ҳукумат қарорига илова қилинган ҳужжатлардан ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларга тавсия қилинадиган касб ва ҳунарлар спектри жуда кенглиги кўринади. Ўғил-қизлар ошпазлик, новвойлик, қандолатчилик, сартарошлик, косметологлик, фотографлик, косиблик ва бошқа қатор касбларни ўрганиши мумкин.

24 октябрь кунги қарорга асос қарорлар

Президент Мирзиёев жорий йил 16 августда ўтказган мажлисда 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинган эди.

“Ўқув режасига кўра, 10-синф ўқувчилари ҳафтада 5 кун умумтаълим фанларини ва 1 кун касбий фанларни ўрганиши белгиланди. Касб-ҳунар коллежларидан узоқ масофада жойлашган 2703 та мактаб учун 1103 та мактабда, 6956 мактаб учун эса 615 та коллежда ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилади”, дейилган Президент ҳузурида ўтказилган мажлис тўғрисидаги расмий хабарда.

2016-2017 ўқув йилида бутун Ўзбекистон бўйлаб 144 академик лицей, 1411 касб-ҳунар коллежи бор эди ва уларда жами 1 миллион 500 мингга яқин ўқувчи таҳсил олган.

Президент Мирзиёев 14 мартда имзолаган қарорда жорий йил сентябридан Ўзбекистондаги мавжуд 144 та академик лицейдан 86 тасигина қолиши, 54 та лицей касб-ҳунар коллежларига айлантирилиши, 4 таси эса, тугатилиши айтилган.

XS
SM
MD
LG