Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:22

"Шаҳрисабзда шаҳар марказидан мажбуран кўчиртирилган 1600 хонадон ўз ҳолига ташлаб қўйилди"


Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри марказидан бундан беш йил муқаддам мажбуран қишлоқ ҳудудига кўчирилган 1600 хонадоннинг ўз ҳолига ташлаб қўйилгани, ҳокимлик берган ваъдасини бажармаётгани ҳақида, шаҳрисабзлик Аҳмад Абдуллаев OzodMikrofonга арз қилди.

“Қишлоққа сув, газ тортиб берамиз, кўчаларингни асфальт қиламиз, мактаб қуриб берамиз деб ваъда берган ҳокимлик ўз ваъдасининг бир қисмини ҳам бажармади. Болаларимиз ҳар куни таксида шаҳар мактабларига қатнашга мажбур бўлмоқда, сув йўқ, качалкалар суви истеъмолга ярамайди, болаларнинг юзларида оқ доғлар пайдо бўлмоқда, кўчалар ўйдим-чуқур, лой. Ахир биз шаҳар марказидаги яхши уйларимизни ташлаб чиққанмиз. Аниқроғи мажбуран кўчиртирилганмиз. Ҳокимият ҳам каптархона бўлиб қолди, бир ҳоким кетади, бошқаси келади”, дейди Аҳмад Абдуллаев.

"Шаҳрисабзда шаҳар марказидан мажбуран кўчиртирилган 1600 хонадон ўз ҳолига ташлаб қўйилди"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:27 0:00
Бевосита линк

********************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG