Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:30

Каспий денгизи қандай қилиб уруш майдонига айланиб қолди?


Доғистон, Каспийск.
Доғистон, Каспийск.

Каспий денгизи ва унинг атрофидаги рус ҳарбий кучлари Украинага ҳужум қилмоқда, бу атроф-муҳитга ўлим ва вайронагарчилик келтирмоқда.

2022 йилда Москва кенг кўламли босқинининг дастлабки кунларида Украина расмийлари Россия учоқлари денгиздан ракета отганини маълум қилишганди ва ўшандан бери буни бир неча бор такрорлашди.

Каспий денгизи яқинида яшовчи аҳоли ҳам ракета учирилгани ҳақида хабар беришди. "Калибр" қанотли ракетаси учирилгани тасвирланган видео ҳам тарқатилди.

Баъзи маҳаллий аҳоли вакиллари ҳарбий ҳаракатлар атроф-муҳит ифлосланишга сабаб бўлаётганини айтишган, айрим журналистлар эса ракеталар учирилиши ва Каспий тюленларининг оммавий ўлими ўртасида боғлиқлик борлигини тахмин қилишган.

Россия Каспий денгизидан Украинага ҳужум қилиш учун фойдаланганини тасдиқламади, аммо илгари бундай маълумотларни яширмасди. 2015 йил октябрь ойида расмий ОАВ ўша пайтдаги мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Каспий денгизи флоти Суриядаги нишонларга Калибр ракеталари ёрдамида зарба берганини айтганини хабар берганди. Кейинги йили ҳам шундай хабар эълон қилинди.

2022 йилдан бери хабар қилинган ҳужумлар асосан Каспий денгизи устида парвоз қилаётган бомбардимончи самолётлардан Х-55 қанотли ракеталари орқали амалга оширилган.

Каспий флоти “Калибр” ракеталарини учирган бўлиши мумкин, аммо Украина қуролли кучлари бунга аниқ далил йўқлигини айтди.

Июнь ойида маҳаллий балиқчилар тарқатган видеода иккита ракета кўрсатилган. Ракета қолдирган из ҳавода учирилган қанотли ракетадан кўра кўпроқ Калибрга ўхшайди.

Бироқ, Россия Каспий флотининг атроф-муҳитга таъсири ҳақидаги маҳаллий хавотирлар кенг кўламли босқиндан олдин ҳам бор эди. Москва аллақачон Доғистоннинг Каспийск шаҳрида флот учун янги база қураётган эди ва 2020 йил июнь ойида у ерда ҳарбий-денгиз парадини ўтказди.

Маҳаллий турғуннинг "Озодлик" радиосига айтишича, ўшандан бери ҳар йили ўтказиладиган тадбир денгизни нефть билан ифлослантиради ва ундан сўнг қирғоқда ўлик балиқлар тўпланиб қолади.

"Тахминан 30 йил олдин денгиз ҳаётга тўла эди. Ҳозир ундай эмас. Ёзда кемалар олдига сузиб бордим ва нима бўлаётганини кўрдим. Бунинг сабабларидан бири Каспий флоти," дейди у.

"Даҳшатли вазият"

"Озодлик" радиоси Москва томонидан "номақбул ташкилот" деб эълон қилингани сабабли, бу эркакнинг исмини ошкор қила олмайди.

Маҳаллий аёлнинг айтишича, у минтақа маркази Маҳачқалъадан Каспийскка тўққиз йил олдин кўчиб ўтган, сув тоза бўлади деган умидда.

У вазият шу вақт давомида "анчагина ўзгарганини" ва йиллик ҳарбий-денгиз парадларининг таъсирини тасвирлаб берди.

"Кемалар портда эмас, қирғоқда лангар ташлаган. Улар кун-у тун ёқилғи ёқишади, двигателлар тинимсиз гувиллайди ва, албатта, барча чиқиндилар денгизга тушади," дейди у.

"Кейин кемалар ўқ ота бошлайди. Атрофда даҳшатли вазият юзага келади. Куйиш ҳиди ҳатто ёпиқ деразалардан ҳам киради... нафас олиб бўлмайди."

Шунингдек, флот ҳар йили сентябрь ойида ҳарбий машқлар ўтказади. Жорий йилда 30 дан ортиқ кема жалб қилинди.

Машқлар денгизнинг чуқур қисмида ўтказилади, аммо манбаларимизга кўра, қирғоқда ёқилғи қолдиқлари ва ўлик балиқлар тўпланади.

Журналистлар ҳарбий машқлар ва ҳақиқий жанговар ҳаракатлар ифлосланиш ва, эҳтимол, тюленларнинг оммавий ўлими билан боғлашади.

Калибр ва Х-55 қанотли ракеталарида денгизга тўкилиши мумкин бўлган заҳарли ракета ёқилғиси ишлатилади.

Бироқ, Россия ҳарбий ҳаракатларининг Каспий денгизидаги атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш учун мустақил илмий маълумотлар тўпланмаган.

Форум

XS
SM
MD
LG