Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:24

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

19:44 18.10.2023

ЕИ раҳбарлари Ғазодаги шифохонага “зарба”ни қоралади

Европа Иттифоқи комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен Ғазо касалхонасидаги ҳодисани бир неча юз кишининг ўлимига сабаб бўлган “зарба”, деб қоралади:

«Кеча маъносиз фожиа барчамизни ларзага солди. Ғазодаги юзлаб ярадорларга бошпана бераётган касалхона жаҳаннамга айланди. "Ал-Аҳли" касалхонасидан олинган манзаралар даҳшатли ва қайғули. У ерга зарба бериш учун сабаб йўқ. Касалхона тинч аҳоли билан тўла эди. Барча фактлар аниқланиши ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши керак. Ушбу фожиали вақтда тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун барчамиз саъй-ҳаракатларимизни икки баравар оширишимиз керак”.

Европа Иттифоқи парламенти раҳбари Роберта Метсола эса буни “бомбардимон” деб атади:

“Европа Иттифоқи раҳбарлари кеча Европа Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида учрашган вақтда Ғазодаги "Ал-Аҳли" Баптистлар касалхонаси бомбардимон қилинди ва юзлаб бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлди. Касалхонадаги вайронагарчиликлар даҳшатли ва буни оқлаб бўлмайди. Яқин Шарқдаги фожиа давом этар экан, содир бўлган воқеаларга ойдинлик киритиш керак. Урушда бегуноҳ инсонлар қони билан тўлов қилмоқда”.

Ҳар икки етакчи тинч аҳоли ҳалок бўлганидан афсусдалигини билдириб, айбдорлар жавобгарликка тортилиши кераклигини айтди.

19:47 18.10.2023

Ғазо ва Исроилда қурбонлар сони 4 мингдан ошди

Ғазодаги Нусейрат қочқинлар лагерида бугунги манзара акс эттирган дрондан олинган тасвирлар пайдо бўлди.

18 октябрь куни бу ҳудудлар Исроил ҳарбийлари томонидан ўққа тутилди. Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил армияси томонидан 11 кундан бери амалга оширилаётган ҳаво ҳужумларида ўлганлар сони 3 минг кишидан ошди, демоқда.

Исроил томонига кўра эса, 1300 киши ўлган, 200 исроиллик Ғазода гаровда қолмоқда.

Бу уруш Яқин Шарққа ёйилиши мумкинлигидан хавотирлар бор. АҚШ Исроилни қўллаб учоқлар йўллади. Айни пайтда, Ҳамас иттифоқчиси бўлган ҳамда Эрон ва Теҳрон қўлловидаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати, Исроил армияси Ғазога кирса, бунга жавоб бериши ҳақида огоҳлантирган.

19:50 18.10.2023

Берлинда синагогга ҳужум қилишди

18 октябрь куни Берлиндаги синагогга 2 та молотов коктейлини улоқтирилди.

Германия канцлери Олаф Шольц ижтимоий тармоқда қолдирган баёнотида: "Яҳудийларнинг ташкилотларига ҳужум ва кўчалардаги зўравонликка тоқат қилинмайди. Германияда антисемитизмга ўрин йўқ”, деб ёзди.

Шунингдек, Шольц Мисрга сафари давомида: “Содир бўлаётган воқеалардан ғазабдаман. Айримларнинг айтаётган ва қилаётганлари шахсан мени ғазабга соляпти”, деди.

Германия полициясига кўра, юзларини яшириб олган икки эркак Берлин марказидаги синагогга молотов коктейлини улоқтирган. Ҳозир полиция ҳодисани тергов қилмоқда.

Германияда яҳудий ташкилотлари ва бинолари атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Шунингдек, Шольц Яқин шарқдаги сўнгги музокаралардан сўнг Ғазога ёрдам киришига имконият пайдо бўлишига ишончи комил эканини билдирди.

14:36 19.10.2023

Туркия: АҚШ учоқларни тинч аҳоли эвакуацияси учун юборган

Туркия Мудофаа вазирлигининг хабар қилишича, АҚШ томони Ўрта ер денгизининг шарқий қисмига зарурат туғилганда тинч аҳолини эвакуция қилиш учун 2 та учоқ юборгани ҳақида маълум қилган.

Хабар қилинишича, учоқларга қўшиб уларни қўллаб турувчи кемалар ҳам йўлланган.

Бунга қадар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ томони ўз учоқларни минтақага йўллаб, Ғазода "жиддий қатлиом"га сабаб бўлишини айтганди. Шунингдек, Эрдўғон бу ҳолат Туркия минтақада тинчлик ўрнатиш учун қилаётган ишларга ҳалақит беради, деб норози бўлганди.

"Биз АҚШ томонидан бу ҳақда сўраганимизда, улар бу учоқлар минтақада тинч аҳоли эвакуацияси каби ноҳарбий амалиётларнинг бир қисми сифатида йўлланганини айтишди," дея маълум қилди Туркия Мудофаа вазирлиги.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам учоқларни ташувчи кемаларнинг бу ҳудудга йўллангани низони "алангалатиш эмас, тўхтатиш"ни мақсад қилганини айтган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG