Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:19

ЕХҲТ анжуманига таклиф этилган фарғоналик инсон ҳуқуқлари фаоли ҳибсга олинди


Инсон ҳуқуқлари фаоли Азиз Юсупов.
Инсон ҳуқуқлари фаоли Азиз Юсупов.

Францияда жойлашган Марказий Осиё Инсон ҳуқуқлари ассоциацияси ва яна тўрт инсон ҳуқуқлари гуруҳи ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Азиз Юсуповнинг ҳибсга олинишини қоралаб чиқди.

Ташкилот хабарида айтилишича, Азиз Юсупов ҳуқуқ ҳимоячиси, мустақил журналист ва собиқ сиёсий маҳкум ҳисобланади.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, Юсуповнинг ҳибсга олиниши ЕХҲТнинг Варшавада бўлиб ўтадиган инсон ҳуқуқлари бўйича конференция арафасида содир бўлган. "Бундан мақсад унинг олий даражадаги конференцияда иштирокига йўл қўймаслик бўлгандек таассурот қолдиради", дейилади баёнотда.

“Азиз Юсуповнинг ҳибсга олиниши Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакатда инсон ҳуқуқлари борасида муваффақиятли ислоҳотлар олиб бораётганига шубҳа уйғотади”, дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик ташкилоти (IPHR) директори Брижит Дюфур.

Надежда Атаева: Ҳибсга олинган Азиз Юсуповнинг тақдирига эътиборсиз бўлманг!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:21 0:00

Баёнотда айтилишича, Азиз Юсупов 2022 йил 25 сентябрь куни Фарғона ички ишлар идорасига чақирилганидан сўнг, расмийлар унинг Варшавадаги конференцияга бориш учун визага ариза топширганини билган ва уни қамоққа олган.

"Халқаро ташкилотлар, халқаро ҳукуматлар ва фуқаролик жамияти вакилларини жамлайдиган ушбу анжуманда у Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасидаги аҳвол ҳақида мустақил маълумот тақдим этиш ниятида эди. Юсупов 23 сентябрь куни Польша элчихонасига конференцияда қатнашиш учун юборилган таклифномани кўрсатиб виза учун ариза топширган. У ҳибсга олинганидан икки кун ўтиб, 2022 йил 27 сентябрда Фарғона вилояти Жиноий суди томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 276 моддаси 1 банди- гиёҳванд моддаларни сақлаш айблови қўйилиб, уч ой муддатга эҳтиёт чораси сифатида қамоққа ҳукм қилинган. Ўзбекистон Жиноят кодексига кўра, бу модда бўйича беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган".

Ҳуқуқ фаолларига кўра, Азиз Юсупов барча айбловларни рад этади ва қамоққа олиниши унинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти билан боғлиқ деб ҳисоблайди.

“Юсупов иши Ўзбекистон ҳукумати ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан сохта айбловлар қўллаш амалиётини яна бошлаганини кўрсатади. Биз яна бир бор инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари обрўсизлантирилиб, уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида жиноий ишларда айбланаётганига гувоҳ бўляпмиз”, — деб айтган Норвегия Хельсинки қўмитаси (NHC) бош котиби Берит Линдеман.

Марказий Осиё Инсон ҳуқуқлари ассоциацияси маълумотларига кўра, Азиз Юсупов сўнгги пайтларда Ўзбекистондаги маҳбуслар, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ва болалар қатламинининг аҳволини ўрганиш, уларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланиб келган. Ўтган йили у сиёсий сабабларга кўра жазо ўтаётганлар ва қийноққа учраганлар билан туркум суҳбатлар уюштирган.

Юсуповнинг оиласи Тожикистонда фуқаролар уруши бошланган 1990-йилларда Тожикистондан Ўзбекистонга кўчиб ўтган. У мустақил журналист, узоқ йиллар мобайнида Озодлик радиосида ишлаган ва Ўзбекистон расмийларини бир неча бор танқид қилган Фаррух Юсуповнинг (Юсуфий) укасидир. Юсуфий Ўзбекистон собиқ президентининг қизи Гулнора Каримова назорати остидаги коррупцион бизнес компаниялари устидан терговда ҳам қатнашган.

2016 йилда Азиз Юсупов гиёҳванд моддалар сақлагани учун ҳибсга олиниб, ноҳақ саккиз йилга озодликдан маҳрум этилган. Инсон ҳуқуқлври гуруҳлари Юсуповнинг ҳибсда қийноққа солингани ва айбига иқрор қилинганини айтишган. Азиз Юсупов инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан сиёсий маҳбус сифатида тан олинган. Халқаро ҳамжамият босимларидан сўнг, у соғлиғи ёмонлашгани учун 2019 йил февраль ойининг бошида қамоқдан шартли равишда озод қилинган.

“Азиз Юсупов Ўзбекистонда қийноқлар ва қатағонларга дучор бўлган ягона ҳуқуқ ҳимоячиси эмас. Бу хавотирли воқеалар Ўзбекистон БМТ Инсон Ҳуқуқлари Кенгашига аъзо бўлган бир пайтда рўй бермоқда. Ўзбекистон ўзининг ички репрессия сиёсати билан ушбу халқаро ташкилот нуфузига путур етказмоқда”, - дейди Марказий Осиё Инсон ҳуқуқлари ассоциацияси (АHRCА) раҳбари Надежда Атаева.

Ўзбекистон расмийлари ҳозирча Азиз Юсуповнинг ҳибсга олингани юзасидан бирон изоҳ бергани йўқ.

Форум

XS
SM
MD
LG