Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:43

Товоқсой колониясида маҳкум ўз жонига қасд қилишга уринди. У қийноқлардан шикоят қилган


Товоқсойдаги 7-сон жазони ижро этиш колонияси. Тошкент вилояти.
Товоқсойдаги 7-сон жазони ижро этиш колонияси. Тошкент вилояти.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментининг Товоқсойдаги 7-сон жазони ижро этиш колониясида маҳкум Якубов Алишер Элмурод ўғли ўз жонига қасд қилишга уринган.

Шу йилнинг 25 июнь куни содир бўлган ҳодиса ҳақида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Наманган вилояти Чортоқ туманидаги Тўпқайрағоч маҳалласида яшаб келган 20 яшар Алишер Якубов муассасадаги кўп қаватли бинодан ўзини ташлаган. Маҳкум ҳозирда Тошкент шаҳридаги махсуслаштирилган колония (Сангород)нинг тиббиёт бўлимида даволанмоқда. Тиббий ташхисга кўра, унинг аҳволи "ўртача оғирликда".

Суд ҳукми ўқилганда Алишер Якубов ўрта мактаб битирувчиси бўлган.
Суд ҳукми ўқилганда Алишер Якубов ўрта мактаб битирувчиси бўлган.


Якубовлар оиласи унинг мунтазам қийноқларга тутилгани, зўравонликка дош бермаган фарзанди жонига қасд қилганини иддао қилмоқда.

Алишернинг онаси Наргиза Якубовага кўра, эр-хотин шу йилнинг 9 апрель куни фарзанди билан қисқа муддатли учрашувга борган. Колония маъмурияти маҳкумнинг туғилган куни (10 апрель) муносабати билан учрашув муддатини бир кунга чўзиб берган.

“Биз 11 апрель куни унинг олдидан кетганимиздан сўнг Алишерни карцерга тиқишибди. Гўё у колония тартибини бузганмиш. Сўнг ўғлимнинг иродаси буткул синган ва жонига қасд қилиш билангина булардан қутулишни ўйлаб қолган”, дейди Наргиза Якубова.


Алишернинг отаси Элмурод Якубов эса "қийноқ буюртмачилари ташқарида" эканиини тахмин қилади. Ота-онанинг сўзларига кўра, Алишернинг жазони муддатини ёпиқ турдаги колонияларда ўтказишга монеълик қилувчи бош мия билан боғлиқ тиббий хулосаланган хасталиги ҳам мавжуд.

Озодлик ихтиёрида Алишер Якубовнинг ўзига қийноқ қўлланилаётгани, тазйиқ ва таъқиблар ўтказилаётгани ҳақидаги мактуби нусхаси мавжуд.

Алишер Якубов ЖИБ Наманган вилояти Чортоқ тумани судининг 07.02.2020 йилдаги ҳукми билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган. У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118, 119-моддалари билан айбланган. Суд ҳукми ўқилганда Алишер Якубов ўрта мактаб битирувчиси бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЖИЭД маъмурияти Озодликнинг Алишер Якубов билан боғлиқ ҳодиса бўйича сўровини изоҳсиз қолдирди.

Якубовлар оиласининг мурожаати билан шуғулланаётган “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти маҳкумнинг ўз жонига қасд қилиш уриниши юзасидан шаффоф текширув ўтказишга чақирмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил апрелида мамлакатнинг БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлиши муносабати билан сўзлаган нутқида қийноқларнинг ўтмишда қолганини таъкидлаганди.

ИИБ ҳибсхонасида қийнаб ўлдирилган эркакнинг оиласи қаровсиз қолди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:09 0:00

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова қийноқларга қарши миллий превентив механизмлар доирасида пенициар муассасаларда ўтказилган мониторингларда мутлақо қийноқ ҳолатлари йўқлигини айтган.

XS
SM
MD
LG