Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:28

NASAнинг Марсдаги InSight роботини чанг босиб қолди


Марс сатҳи қуруқ ва чанг бўлиб, кучли шамоллар кўтарган тўзон сайёрада қуёшни бир неча кунга ёки ойга тўсиб қўйиши мумкин. NASAнинг Opportunity ​марсюрари кучли чанг тўфони ортидан қуёш панеллари тўсилиб қолиб, ўз энергия манбасидан ажралгани учун ишдан чиққан эди.

Марсга эндигина етиб борган InSight ​роботи олган суратда унинг сатҳини чанг босиб қолганини кўриш мумкин. Аммо олимларни бу ҳолат хавотирга солгани йўқ. Ҳатто улар чанг қатлами Марс иқлими ҳақида кўпроқ билиб олишга кўмаклашишини айтишмоқда.

Марсда босилган чанг бир жойда узоқ муддат турмайди. Уни кучли шамоллар тез орада учириб кетади. Марс ҳавосини ўрганиш учун муҳим асбоблар ўрнатилган InSight ​роботи чанг тушиши ва учиб кетишини кузатиб, шамоллар шиддатини ўрганишимизга ёрдам бера олади.

“1 февраль куни, миссиянинг 65-Марс кунида InSight​ ўткинчи шамол гирдобини аниқлади. Ўша пайтда роботнинг икки йирик қуёш панелида қувват озгина ошгани​ – бир панелда 0,7 фоизга, иккинчисида 2,7 фоизга кўтарилгани кузатилди. Бу эса панеллардан озгина чанг кўтарилганини англатади”, дейилади NASA баённомасида.

InSight​ сайёрага етиб борганида олинган ва яқинда олинган суратларни солиштириб, роботни чанг босганини аниқ кўришингиз мумкин.

Аммо робот чанг туфайли ўз қувват манбасидан ажралиш хавфи остида эмас.

InSight​ илмий гуруҳи аъзоси Ральф Лоренц:

- Роботни чанг босгани энергия ишлаб чиқарилишига катта таъсир кўрсатмади. Бу ҳолат шамол сайёра сатҳида қандай ўзгаришларга сабаб бўлаётганини англаб олишимизга ёрдам беради. Ҳали-ҳануз Марсда чанг кўтариш учун қанча шамол кераклигини билмаймиз, - деди.

XS
SM
MD
LG