Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:51

HRW Германия президентини Ўзбекистоннинг демократиялашувига таъсир ўтказишга чақирди


Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайер билан Берлинда учрашган эди. 2019, 21 январь.
Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайер билан Берлинда учрашган эди. 2019, 21 январь.

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27-29 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, президентлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини, шунингдек, Ўзбекистон – Европа Иттифоқи формати доирасидаги алоқаларни муҳокама қиладилар.

Таҳлилчилар Штайнмайер ташрифи Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келганидан бери Ўзбекистонда содир бўлаётган ислоҳотларга қўллов билдириб, мамлакатда демократиялашиш жараёнини жадаллатишга ундаш учун қулай имкон ўлароқ баҳоламоқда.

Штайнмайер ташрифи арафасида Human Rights Watch (HRW) ташкилоти Германия президентини Ўзбекистонда содир бўлган ижобий ўзгаришлар “олис йўлдаги кичик қадамлар эканлигига” урғу беришга чорлади. Ташкилот билдирувида сезиларли силжишлар мавжудлигига қарамай, “Ўзбекистон ҳокимияти ҳануз авторитарлигича қолмоқда. (Давлат) хавфсизлик хизматлари ваколатлари кенглигича қолмоқда, ўзбошимчалик билан қўлга олишлар, ҳибсда ушлаш давомида қийноқ ва шафқатсиз муносабатда бўлишнинг бошқа турлари қўлланилаётганига оид хабарлар жуда кўп”, дейилади.

Мирзиёев жорий йилнинг январь ойида Германияга қилган ташрифи давомида Германия билан алоқаларни “янги, юқорироқ даражага кўтаришни” исташини изҳор қилган эди. Германия канцлери Ангела Меркел эса, ўз навбатида, Германия Ўзбекистон “ишончли ҳамкорга” айлантириш тарафдори эканлигини таъкидлади.

Ўз ташрифи давомида Штайнмайер Тошкентда Мирзиёев билан учрашади. Бундан ташқари, Германия президентининг расмий сайтида ёзилишича, у тадбиркорлар билан ҳам учрашади ва фуқаровий жамият вакиллари билан Ўзбекистонда содир бўлаётган ўзгаришларни муҳокама қилади.

Штайнмайер, шунингдек, Урганч давлат университети талабалари билан учрашади, қадимий Хива шаҳрига боради.

HRW ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Хью Уильямсон ҳамда ташкилотнинг минтақа бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов 23 май куни эълон қилинган мақолада Ўзбекистон ҳукумати ҳануз авторитар эканлиги ҳақида ёзишди.

“Кучга кирган қатор янги қонун ва фармонлар ҳамда халқаро тингловчилар учун мўлжалланган кўтаринки руҳдаги нутқлар фуқаролар кундалик ҳаётларида ҳис қиладиган ҳақиқий ўзгаришларга айланиши керак”, деб ёзди Уильямсон билан Свердлов.

Хусусан, икки муаллиф Ўзбекистон ҳукуматини “маҳаллий ва халқаро нодавлат ташкилотлар рўйхатдан ўтиб, фаолият юритиши, журналистлар эркин хабар бериши, диндорлар тинчгина ўз динларига амал қилиши, судьялар мустақил ҳукм чиқариши ҳамда собиқ сиёсий маҳбуслар адолатга эришишига йўл очиб беришга” чорлади.

Уильямсон ва Свердлов Ўзбекистон расмийлари Штайнмайер ташрифи олдидан Ўзбекистонда бир неча блокланган сайт, жумладан, Германиянинг Deutsche Welle телерадиокомпанияси сайти қайта ишлай бошлаганини, аммо Озодлик ҳануз блокда эканлигини айтиб ўтишди.

“Ҳукуматнинг Штайнмайер ташрифи арафасида ижобий муҳит яратишга қаратилган уринишлари фуқароларга Интернетдан ҳеч бир чекловсиз фойдаланиш имкони берилганида ишончлироқ бўларди”, дея қўшимча қилди мақола муаллифлари.

XS
SM
MD
LG