Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:42

Ўзбек зиëлилари рус тилига расмий тили мақоми бериш ташаббуси билан чиқди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 2 май куни Ўзбекистонга қилган расмий ташриф арафасида 20 га яқин ўзбекистонлик рус тилли зиëли рус тилига расмий мақом бериш таклифи билан чиқди.

Ораларида Халқ артистлари¸ таниқли рассом ва киночилар бўлган ташаббусчилар таклифи Кремль пропагандасининг таркибий қисми кўрилган нашрда эълон қилинди.

Озодликнинг аниқлашича, бу ташаббус “Россотрудничество” Федерал агентлиги молиявий кўмаги асосида фаолият юритадиган Тошкентдаги рус маданият марказининг 25 йиллигига бағишланган тантанада муҳокама қилинган¸ имзо тўплаш вазифасини журналист Аъло Ходжаев ўз зиммасига олган.

Таклиф ўзбек оммавий ахборот воситаси сифатида расмий рўйхатдан ўтган, лекин Ўзбекистонда Россия манфаатларини тарғиб қилиб келадиган Вести.уз сайтида эълон қилинди.

Ўзбекистонлик журналист Сардор Салимнинг Озодликка айтишича¸ мақола чоп қилинган куни фақат учта “зиëли”нинг имзоси бўлган:

- Мақола чиққан куни профессор Юсуф Абдуллаев, журналист Муяссар Мақсудова ва юрист Сайёра Ходжаеванинг фикри сифатида берилган. Кейинроқ Халқ артистлар ва бошқа санъаткорлар қўшилди. Интернетнинг ўзбек сегменти бу таклифга қарши фикр билдиргани ортидан Сайёра Ходжаеванинг имзоси ғойиб бўлди¸ дейди суҳбатдош.

Озодлик Ўзбекистон ҳукуматига таклиф билан чиққан бу ташаббусчилардан айримлари билан суҳбатлашди. Таниқли мултипликатор Нозим Тўлахўжаев¸ СССР халқ артисти Бернора Қориева Озодик билан суҳбатда “ўзбек миллатининг маданий-марифий ривожида шакллантирувчи роль ўйнаган рус тилига расмий мақом берилиши адолат тантанаси” бўлажагини урғулади.

“Бизни одам қилган русларга раҳмат айтмасак¸ худо уради”

Таниқли балерина¸ СССР халқ артисти Бернора Қориева Озодлик билан 3 май кунги суҳбатда “рус тилига давлат мақоми берилиши бизни етиштирган Совет Иттифоқи ва бу иттифоқ ўзагини ташкил қилган улуғ рус халқига эҳтиром кўрсатиш бўлади” деб айтди.

- Мен Ўзбекистон Бош вазири Ариповнинг Георгий лентасига қарши уруш очаман¸ деб айтганини эшитиб жаҳлга миниб турувдим. Қарасам¸ эртасига Мирзиëев Георгий лентасини тарқатамиз¸ деб турибди. Бу тутуриқсиз раҳбарларнинг қайси гапига ишонайлик¸ деб турсам Аъло Максумович (журналист Аъло Ходжаев ) телефон қилиб қолди. "Лавров келаяпти мана¸ шу ташриф олдидан рус тилига давлат тили мақомини бериш талабини киритдик¸ сиз ҳам имзо қўйинг"¸ деди. "Албатта"¸ дедим. Чунки мен ўзбекча билмайман. 80 га кирганимда нега бу тилни ўрганишим керак? Аптекага борсам, дори қути устига ўзбекча ëзишибди. Мен русча ëзилишини хоҳлайман. Агар рус тили давлат тили қилинса¸ бизни одам қилган рус халқига раҳмат айтганимиз бўлади. Агар раҳмат айтмасак¸ бизни худо уради (бу гапни Қориева ўзбекча айтди - таҳр.)Ариповни ва Мирзиëевни ҳам Совет Иттифоқи етиштириб¸ ўқитиб¸ одам қилган¸ деди Озодлик билан суҳбатда таниқли балерина.

Ўзбекистон ҳукуматининг сукути - розилик аломати

Ўзбекистонлик журналист Сардор Салимнинг Озодликка айтишича¸ “бу таклиф уруғи унумдор тупроққа тушган”. Айни пайтда бу суҳбатдош таклиф Ўзбекистон раҳбариятидан чиққан деган гапга ишонмаслигини айтади.

Узоқ йиллар Ўзбекистон президенти матбуот котиби бўлиб ишлаган таниқли ëзувчи Мурод Муҳаммад Дўст Facebook саҳифасида рус тилини давлат тили қилиш таклифи тепа имосига кўра бошланганини тахмин қилди.

Эътибор берсангиз, ўрис тилини қайта кучга келтирмоқчи бўлганлар сони аввал учта эди, ортидан яна йигирматаси чиқди. Уларнинг ич-ичларида ўриспараст экани аниқ, лекин ташаббус ўзларидан чиққанига шубҳа бор. Агар тепароқдан имдод бўлмаса, ўзлари юрак ботиниб саза чиқаролмаган бўларди. Аёнки, бу - УЮШТИРИЛГАН ташаббус. Ортида кимлар турганини фақат гумон қилиш мумкин. "Ташаббус" ортидан расмийроқ жавоб чиқиши билан уларни аниқ-таниқ билиб оламиз”¸ дея таъкидлаган ëзувчи “ташқи сиëсат биргина давлат манфаатига буткул боғлиқ бўлмаслиги кераклигини уқтиради.

"Сиёсатда бегоналарга қуллуқ қилиш айб саналмайди. Лекин бу - қуллик қилиш дегани эмас. Ўзбекона ғурури бор одам ҳеч қачон аслини унутган учта ёки йигирма учта одамнинг қутқусига учмайди. Майли, бунақалар мингта, ўн мингта, борингки, юз минггта ҳам бўлсин. Ўзбекистон - катта эл. Одамларнинг кўнгли кенг, айрим юртдошларнинг бегонапараст эканини юзларига солмаслиги ҳам мумкин. Лекин иркит услубларда тўқилган сохта ташаббусларни яқин ёки узоқ келажакда недир сиёсий ўйинлар учун дастак этишни мўлжал қилаётган арбоблар (агар орамизда миллат юзига оёқ қўйишдан чўчимайдиган шундай кимсалар топилса) қаттиқ янглишади”¸ дея ëзди ëзувчи.

Шу билан бирга бу “ташаббус”нинг акс-садоси ҳақида ҳам ëзган таниқли ëзувчи:

Миллий ғурур билан ўйнашиб бўлмайди. Кимларгадир шунчаки ивирсиқ ва сассиз оломон бўлиб кўринаётган одамлар бир-икки кунда ориятли халққа айланиб, ўзбек тилининг баланд оҳангларини намойиш этиши ҳам мумкин”, деб огоҳлантирди.

Ўзбекистон “Россия ва рус тилисиз” яшай олмайдими?

Озодлик суҳбатлашган зиëлилар рус тили орқали ўзбек миллати нафақат буюк рус маданияти, балки жаҳон маданияти ва илм-фани билан танишгани ва ўзбек олимлари ва адиблари рус тили орқали дунёга танитилгани ҳамда дунёни таниганлигини иддао қилишди.

Бернора Қориева эса рус ëзувчиси Иван Тургеневдан иқтибос келтириб¸. “Россия бизларсиз яшай олади¸ аммо ҳеч қайсимиз русларсиз яшай олмаймиз” ¸ дейди. Қориева назарида¸ Ўзбекистоннинг 33 миллон аҳолиси Россия давлати бўлмаса "тарих саҳнасидан йўқ бўлишга маҳкум".

Ўзбекистонни халқаро кўргазмаларда тамсил қиладиган саноқли рассомлардан бири Вячеслав Охунов Озодлик билан суҳбатда рус тилини давлат тили қилмоқчи бўлганларни “бўйнига собиқ СССР соғинчи деб аталган тошни осиб¸ Путин Россияси ботқоғига чўкаëтган жоҳиллар” деб атади:

- Улар ўтмиш билан яшашади. Бугунги кун ëки келажак уларни ўйлантирмайди. Чунки улар совет пайтида парваришланган қатлам. Улар шу парваришни соғиниб¸ Кремль ўйинларига қўғирчоқ бўлишмоқда. Улар айтганидек¸ Россия маданият маркази эмас. Маданият маркази бу Лондон¸ Мадрид,Вена, Париж ва Берлин. Агар маданиятга ошно бўлмоқчи бўлсак¸ рус тили эмас¸ инглиз¸ немис ва испан тилини ўрганайлик. Ҳеч ким рус тилида гаплашманг¸ демади сизга. Лекин Ўзбекистонда давлат тили - ўзбек тили. Ҳужжат ва қонунлар давлат тилида ëзилиши шарт. Англияда инглиз¸ Францияда француз¸ Украинада украин тилида ëзилади. Бу оддий ҳолатни тушунмаган одамни зиëли деб айтишга тилим бормайди¸ дейди рассом Вячеслав Охунов.

Горбачев совғаси

Ўзбекистонда Михаил Горбачёв бошлаб берган ошкоралик сиёсати туфайли миллат ўз давлат тилини белгилаш ҳуқуқига эга бўлган эди.

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Олий Совети томонидан Ўзбекистонда давлат тили ҳақидаги қонун қабул қилинган эди.

“Давлат тили тўғрисида”ги қонун матбуотда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик зиёлилар ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишини қўллаб-қувватлаган эди.

Айни пайтда¸ орадан 30 йил ўтиб ҳам ўзбек тилининг давлат тили мақоми даражасига кўтарилмагани эътирозларга сабаб бўлиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG