Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:51

"Ортида давлат турмагани учун ўзбек тили Ўзбекистоннинг ўзида камситилмоқда"


Таниқли шоир¸ Пушкин асарларини рус тилидан¸ Ҳeнрих Ҳейне асарларини эса немис тилидан ўзбекчага таржима қилган Абдулла Шер Озодлик билан суҳбатни таниқли америкалик лингвист Максу Вайнрайх тарафидан 1945 йил Нью-Йорк филологлари анжуманида айтилган машҳур ибора билан бошлади:

- Тил давлат ҳимоясида бўлмоғи керак. Ўз вақтида тилнинг диалектдан фарқи нима деб савол қўйилганда сомий тиллари бўйича мутаxассис Максу Вайнрайх "тил — бу ортида армия ва флот турган диалектдир" деган эди. Яъни давлат тил яшаши учун шароитни таъминлаган тақдирдагина¸ тил ривожланади. Ўзбекистон қонунига совет даврида киритилган - "рус тили миллатлараро мулоқот тили" деган мажбурият олиб ташланиши керак. Ўзаро мулоқот қиладиган тил ўша кўпчилик гаплашадиган тил бўлиши керак¸ дейди суҳбатдош.

OzodNazar: Ўзбек тилининг ортида давлат турмагани учун камситилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:45 0:00

XS
SM
MD
LG